Andijonhanafiylari


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тўй кассасига пулни гўшт нархига қараб йиғсак, рибо бўлиб қолмайдими?

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH


#салафийлик

“Ислом динининг ўтган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир”.

✍️ Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

📚 “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” китоби (231-232-бетлар).


#Мотуридий_уламолар

ШАЙХ АБУ МАНСУР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ

Тўлиқ исми шарифлари — Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий ас-Самарқандий.
Мотурид — Самарқанд яқинидаги қишлоқлардан бирининг номи. У ҳозирда бузилган шаклда Матрит дея аталади. Аслида эса, манбаларда айтилишича, қишлоқнинг номи арабча «Мотурид?» сўзидан олинган. Маъноси «Нима демоқчисан?»дир. Айтишларича, Шайх Абу Мансур калом илмига ружу қилган пайтларида шогирдлари кўпайиб кетган ва улар ўзаро баҳс қилганларида бир-бирларига араб тилида кўпинча «Мо турид?» деб мурожаат қилганлар. Шу сўз кўпчилик қулоғига тез-тез чалинавергач, Шайх шогирдларини мотуридийлар, қишлоқ номини эса Мотурид деб атай бошлаганлар (Зарнужий. «Таълим ал-мутаъаллим» шарҳи).
Насаблари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларида ўз уйидан жой берган машҳур саҳобий - Абу Айюб Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Ансорий ҳазратларига бориб етади, деб нақл қиладилар. Бу нисбатни баъзи муаррихлар рад этганлар.
Туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. Масалан, унинг аббосий халифалардан Мутаваккил (232-247ҳ.) даврида яшаганлари аниқ. Яна, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий (ваф. 248 ҳ.) ва Насир ибн Яҳё ал-Балхий (ваф. 268 ҳ.) каби устозларидан сабоқ олганликларини назарда тутилса, Шайхнинг туғилган йилини 238 ҳ. деб тахмин қилиш мумкин.
Лекин бошқа манбада, аниқроғи «Ислом» қомусида туғилган йиллари 870 милодий йил деб кўрсатилган. Шунга асосан 2000 йилда таваллудларининг 1130 йиллиги нишонланди. Бу ҳисобга кўра, Шайх таваллудлари 257 ҳ. йилга тўғри келади.
Вафот этган саналари тўғрисидаги маълумотларнинг энг ишончлиси 333 ҳ.й. ҳисобланади. Бу милодий сана бўйича 944 йилга тўғри келади.
Мотуридия уламоларининг энг машҳурларидан Абу Муин ан-Насафий (438-508 Ҳ./1046—1114 м.) ўзларининг «Табсиратул-адилла» китобида шундай ёзадилар: «Абу Мансур Мотуридий вафот этганларида яқин шогирдларидан бири Абул-Қосим ал-Ҳаким унинг қабр тошига қуйидаги битикни ёздирган экан:
Яъни: «Бу қабр нафаслари миқдоридаги илмларни ўзида жам этган, бор кучини у илмларни тарқатиш ва ўргатиш билан тугатган, бас, шунинг учун диний асарлари мақтовга сазовор бўлган ва ўз умридан серҳосил меваларни олишга эришган зотнинг қабридир».
Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қабри Самарқанд шаҳрининг Чокардиза қабристонида эканлиги ишончли манбалар ва илмий тадқиқотлар асосида ўз тасдиғини топди. Шунга биноан 2000 йилнинг май ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу хусусда махсус фатво чиқарилди.

Шайх Абдулазиз Мансур


Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Имом Мотуридий Мотуридий раҳимаҳуллоҳ 870 йилда туғилиб, 945 йилда Самарқандда вафот этганлар ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга дафн этилганлар.

Имом Мотуридий умри давомида фақиҳлар, муҳаддислар билан мулоқотда бўлиб, мунозаралар олиб борганлар. У зот Ислом динининг ҳанафий мазҳабини Мовароуннаҳрда тарқатиш ва ўзидан кейинги авлодларга қусурсиз етказиш ишига муҳим ҳисса қўшди.

Аллома ўз даврининг исломий илмлари соҳасида энг етук билим соҳиби ҳисобланиб, мусулмон дунёси олимлари томонидан тан олинган ва ҳозирда ҳам турли диний асарларда зўр эҳтиром билан тилга олинади.

Аллоҳ таоло Имом Абу Мансур Мотуридийни Ўз раҳмати билан буркасин!


«Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак»ми?

Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билган.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


“Умматим етмиш уч фирқага бўлингай...".

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир неча фирқаларнинг пайдо бўлиши тўғрисида башорат қилганлар:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилдилар: “Умматим етмиш уч фирқага бўлингайдир. Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Илло, биттаси (нажот­дадир). Шунда улар ким дейилди. У зот: “Менинг ва саҳобаларимнинг йўлини тутганлардир”, дедилар” (Имом Термизий, Ибн Можа ва Абу Довуд ривоятлари).

Ҳадиси шарифда айтилганидек, яҳудий тоифаси етмиш бир, насроний тоифаси етмиш икки, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматлари етмиш уч фирқага бўлинган. Ҳар бир мусулмон ботил мазҳабларнинг хато йўлларидан сақланиш учун аҳли сунна вал жамоа ақидасини яхши билиши зарур.

Аҳли сунна вал жамоадан ташқари етмиш икки фирқанинг ўзаги еттита бўлиб, улар мўътазила, шиа, хавориж, хорижия, муржиъа, нажжорийя, жабарийя ва мушаббиҳалардир.

Улар яна ўз ораларида содир бўлган ихтилофлар натижасида беш, ўн ва йигирма фирқага бўлиниб, 72 фирқани ташкил қилади. Ачинарли томони шундаки, адашган фирқаларнинг барчаси бир-бирларини “кофир” деб айблайдилар.

Етмиш икки фирқага бўлиниб кетганлар асосан ўзларининг ҳавойи нафслари ва шайтон иғвосига учганлар бўлиб, улардан мўътазилалар 20, шиалар 22, хаворижийлар 20, муржиъалар 5, нажжорийялар 3, жабарийялар 1, мушаббиҳалар 1 фирқага бўлиндилар ва жами 72 фирқа бўлди. Уларнинг баъзиларини эътиқодлари бидъат, баъзилариники эса куфргача бориб етди.

Юқоридаги тақсимотни Шайх Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ўзининг “Жомеъул мутун фий ҳаққи анвоис сифотил илоҳиййа ва ақоидил мотуридиййа ва лафзил куфри ва тасҳиҳил аъмолил ажибиййа” (Аллоҳ таолонинг турли сифатлари, мотуридийя ақоиди, куфр сўзлари изоҳи ва амалларни тўғри бажариш ҳақида матнлар тўплами) китобида бошқачароқ кўрсатган. Унда айтилишича, залолатда бўлган мазҳаблар бир неча гуруҳларга бўлинади:

Мўътазила 20 фирқага бўлинган.
Хорижия 20 фирқага бўлинган.
Муржиъа 5 фирқага бўлинган.
Жабарийя.
Мушаббиҳа.
Нажжорийя 3 фирқага бўлинган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан кейин ўртага чиққан турли хил оқимлар ўзларининг бидъатчи эканини англаб етишмаган.

Ислом динини ниқоб қилиб олиб, олимлик даъво қи­лаётган кишилардан эҳтиёт бўлиш зарур. Уларга асло бефарқ бўлмайлик. Динда бефарқ бўлиш асло ярамайди.

🔗Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


“Андижон ҳанафийлари” расмий канали ишга тушди

Аҳли сунна ва жамоа — суннатга амал қилувчи ва кўпчиликни ташкил этувчи кишилар. Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий мазҳабнинг номи. Асри саодат давридан сўнг турли фирқалар юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилдилар, нақлий ва ақлий далиллар билан фирқачиликни олдини олдилар. Шунинг учун ҳам ушбу икки буюк алломани - Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид бобида имоми эканини таъкидлнган. Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар:

"المراد بالسنة ما عليه إماما أهل السنة والجماعة الشيخ أبو الحسن الأشعري وأبو منصور الماتريدي

яъни: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).

Хусусан Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у киши саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари: таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар.

Минг йиллардан бери мусулмонлар маҳкам тутган мана шундай йўналишларда барчамиз собит туриб, фарзандларимиз ва ёш авлодга ушбу тушунчаларни сингдиришимиз айни муддаодир.

Ёшларимиз ўз эътиқоди ва мазҳабини яхши билса, ҳар хил оқим аъзолари уларни чалғита олмайди ва тўғри йўлда бардавом бўладилар, иншаллоҳ.

Ушбу каналда ҳам Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид долзарб маълумотлар бериб бориш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг ҳидоят йўлида мустаҳкам ва собит туришни насиб айласин!

9 last posts shown.

67

subscribers
Channel statistics