Kattaqo'rg'on tuman axborot-kutubxona markazi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Kitob o'qish - inson tafakkurining xazinasidur.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


⚡️“Yosh kitobxon oila” tanlovining hududiy bosqichiga start berilmoqda
 
«Besh bosqichli besh tashabbus» olimpiadasi doirasida joriy yilning aprel-may oylari davomida o‘tkazilgan “Yosh kitobxon oila” tanlovining mahalla-sektor-tuman bosqichlarida 56 mingga yaqin yosh oilalar ishtirok etdi.

Tanlovning hududiy bosqichlari 2022-yilning 2-14-iyun kunlari 2 ta shart “Badiiy asarlar bilimdoni” va “Tezkor savol-javob” shartlari asosida o‘tkaziladi.

Hudud bosqichidagi gʻoliblar: 1-o‘rin 1,5 mln, 2-o‘rin 1,2 mln, 3-o‘rin 1 mln so‘m pul mukofoti bilan taqdirlanadi. Shuningdek, har bir hududdan birinchi o‘rinni egallagan yosh oilalar respublika bosqichida “Prezident sovg‘asi” — “Spark” avtomashinasi uchun o‘zaro bellashadilar.

@alisher_sadullaev


МУАЛЛИМНИНГ ҲИКМАТИ

Тўй маросимида бир кекса отахон, тўй бўлаётган маҳфилнинг бир бурчагида бир ўзлари ўтирган бўладилар. Куёв чол ҳузурига келиб “- Устоз, мени танидингизми?” – деб сўрайди.

Отахон – муаллим жавоб бердилар: “- Йўқ азизим, танимадим. Фақат бир нарсани биламанки, мен бу тўйга куёв томонидан таклиф этилганман.”

Куёв ўзини таништириш билан бир қаторда деди:

“- Қандай қилиб сиз мени унутган бўлишингиз мумкин, ахир? Эснгизда бўлса, бундан бир неча йил муқаддам синфда бир қимматбаҳо қўл соати йўқолди. Сиз эса “- Синфдаги барча ўқувчиларнинг чўнтагини қараш керак” деб, ўқувчиларнинг барчасини бетини деворга қаратиб қўйгандингиз. Ўша қимматбаҳо қўл соати ўғриси мен эдим. Мен обрўйим тўкилишидан қўрқиб, ўзимни қўярга жой топмай қолган пайтимда, сиз менинг чўнтагимдан ўғирланган соатни олдингизда, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан тафтишни давом эттирдингиз ва ўқувчиларнинг чўнтакларини охиригача тафтиш қилдингиз. Ўша воқеадан кейин ҳам мана йиллар ўтибдики, бирор кимса менинг қилган ўғрилигимни юзимга рукач қилган эмас.”

Муаллим дедилар:

“- Ўғлим, мен ҳали ҳам сизни танимадим. Лекин, воқеани аниқ ипидан-игнасигача эсладим. Чунки, сизларни ёмон кўриб қолиб, нафратланишимдан қўрқиб, чўнтакларингизни тафтиш қилишдан кўзларимни қаттиқ юмиб олиб, ундан кейин чўнтакларингизни қидирганман.”


1-iyun – Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan O'zbekiston Milliy kutubxonasining “Ijod” oʻquv zalida “Bolalarga bering dunyoni” nomli kitob rasmli koʻrgazma tashkil etildi.
Ko‘rgazmadan Milliy kutubxona fondida mavjud bolalar kitoblari, fotosuratlar, ertaklar va bolalar qo‘shiqlari yozilgan gramplastinkalar hamda plakatlar o‘rin olgan.
MA’LUMOT UCHUN: 1- iyun — Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni 1925-yil Jenevada bolalar farovonligiga bagʻishlangan Butunjahon konferensiyasida taʼsis etilgan boʻlsa, oradan 25 yil oʻtib, 1950-yildan bayram sifatida nishonlab kelinadi.


@KUTUBXONA Ruhlar isyoni.pdf
1.3Mb
👤 Erkin Vohidov
📘 Ruhlar isyoni






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |СОҒИНИБ ЯШАЙМАН


1 июнь.Халқаро болалар кунига бағи
шланади.


БОЛАЛИК СОҒИНЧИ

Силаб ўт
юзларимни,
Эй сабо, эй сокин ел,
Соғиндим изларингни,
Болалигим қайтиб кел.

Ташвишлардан ҳаста қалб,
Соғинчга пайваста қалб,
Сариқ девни эгарлаб,
Болалигим қайтиб кел.

Сойларда сойлагани,
Чайлада чойлагани,
Балиқлар овлагани,
Болалигим қайтиб кел.

Ғамларни унутамиз,
Беланчакда учамиз,
Ниначилар тутамиз,
Болалигим қайтиб кел.

Қамишдан най чаламиз,
Қумдан уйлар соламиз,
Чўмилгани борамиз,
Болалигим қайтиб кел.

Жонга тегди ташвиш,ғам,
Соғинчдан кўзларим нам,
Бир лаҳзага бўлса ҳам,
Болалигим қайтиб кел.

Тақдир айирди бизни,
Икки ён сочиб изни,
Кўрай бир ўша қизни,
Болалигим қайтиб кел.

Қувончларда борлигим,
Маҳзун,бахтиёрлигим,
Софдил,беғуборлигим,
Болалигим қайтиб кел.

©Хуршид Карим.

https://t.me/SOGINIBYASHAYMANN
href='' rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1июнь.Халқаро болалар кунига бағишланади.

📝 БОҒЧАДА.

У пайтлар мен жуда кичкина эдим,
Тўғрилай олмасдим ҳатто ёқамни,
Дўстларим севги не, билишмас эди,
Мен эса севардим боғча опамни.

Энди улғайганман, умр ўтди кўп,
Тугмамни қадашни ўрганиб олдим,
Дўстларим севишиб яшаяпти хўп,
Мен эса севги не, билолмай қолдим.



👉Т.МЕ/СОҒИНИБ ЯШАЙМАН

🖋Хуршид Карим
https://t.me/SOGINIBYASHAYMANN
href='' rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ

(1-Июнь.Халқаро болалар кунига бағишланади)

Билмоқ учун оламниг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз ,беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.

Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин хаёт,
Болаларга беринг дунёни.

Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.

Иқболини бахтин кўринг сиз,
Камолини тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.

Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.

✍Хуршид Карим
https://t.me/SOGINIBYASHAYMANN
href='' rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бугун
1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!


Болажонларга беринг дунёни..

Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин

👇🏻👇🏻
https://telegram.me/joinchat/4SrHHz4MaPsxZTBi


Бугун 1- Июнь Қўшалоқ байрам

Болалар байрами ҳамда Ёзнинг илк қадам қўйган куни

Барчани улуғ байрамлар билан табриклайман!!


КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОЛАЖОН
(1-июн Халқаро болалар кунига бағишлайман)

Қўлларида кўзмунчоқ,
Кўз тегмасин илоҳим.
Беғубор шу жуссангга,
Паноҳ бўлсин Аллоҳим.

Бирам, бирам ярашади,
Оппоққина қўлингга.
Фаришталар пайдо бўлар,
Чопиб юрган йўлингда.

Дўмбоққина шириним,
Бунча ҳидинг чиройли.
Юзинг гўзал, бир гўзал,
Қуёшлидир ҳам, ойли.

Кулдирасан оламни,
Сендан ҳеч ким ўтолмас.
Юзингдан бир ўпмаса,
Ҳеч олдингдан кетолмас.

Бурнинг оқиб турса ҳам,
Ярашади ўзингга.
Ҳамма маҳлиё сенинг,
Чулдираган сўзингга.

Нега сен томон фақат,
Ортиб борар меҳрим ҳам.
Ром этади инсонни,
Сендаги бир сеҳринг ҳам.

Эй, дунёни гавҳари,
Сен онага юраксан.
Эл-улусга, дунёга,
Жоним ўзинг кераксан.

Кўзларинг жуда чарос,
Уйқунг келиб эснайсан.
Ёшинг юзга етганда,
Шеърим ўқиб эслайсан.

Бутун дунё шодлигин,
Сенга тилайман эркам.
Чексиз бўлсин қувончинг,
Ҳамиша сен юр, бекам.

Сен подшоҳсан, ҳамда бек,
Пойингга тиз чўкамиз.
Олам меҳрини йиғиб,
Бошгинангдан тўкамиз.

Ҳар бир босган қадаминг,
Ҳар ерда улуғ бўлсин.
Тетапоя бўлганинг,
Жон болаи, қутлуғ бўлсин.

Ота-онанг соғ бўлсин,
Болам сенинг бахтингга.
Ғиротларга мингину,
Чиқгин олтин тахтингга.

✍МАВЛУДА МУМТОЗ.




Kattaqo'rg'on tuman axborot-kutubxona markazi xodimlari tuman prokuraturasiga qarashli 2-sektorga "Zamonaviy klassik adabiyotlari" loyihasi doirasida zamonaviy adabiyotlar etkazib berildi



СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

❗️Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

❗️Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

❗️Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;

❗️Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

❗️Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

❗️Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;

❗️Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;

❗️Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.


Bugun 31-may kuni Kattaqo‘rg‘on tumani axborot-kutubxona markazi tomonidan besh muhim tashabbus ijrosini ta'minlash maqsadida "Yo‘l-yo‘lakay o‘qiymiz" loyihasi asosida tumandagi "Kadan" MFY ga borib, aholi va yoshlar o‘rtasida mutolaaga bo‘lgan talab va ehtiyojlari o‘rganildi.






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кун_ҳақиқати

Кўз ёшларингни, кўнгил изҳорингни, тўкилаётган ақлингни ва юрак зарбаларингни тўхтатишдан ожиз қолганингда, билгилки, сен билан ҳушхабар ўртасида ваъдалашилган учрашув бўлиб ўтади.

© Суод Атийёт


📍Манзил: #Индонезия 🇮🇩 Бали.
..


Kattaqo‘rg‘on tuman axborot-kutubxona markaziga Yovi MFYda yashovchi 69 yoshli kitobxonimiz Ro‘zmanova Xayitbuvi onamiz tashrif buyurib kutubxonadagi adabiyotlar bilan tanishdilar hamda o‘zlarini qiziqtirgan kitoblarni mutolaa uchun oldilar.

20 last posts shown.

218

subscribers
Channel statistics