Kitobdan parcha


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Kitoblardan eng sara satrlar...

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Қиз, йигит ва ота

Қобулда китоб сотадиган бир қиз дўконига севгилиси келганини кўради. Шу пайт қизнинг отаси ҳам ёнида бўлади. Қиз севгилисига қараб:

- Немис ёзувчиси Yorg Danielнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шеклли? - деб сўрайди.

Йигит:

- Йўқ, мен инглиз ёзувчиси Tomas Munisнинг «Сени қаерда кўришим мумкин?» китобини олишга келгандим.

Қиз:

- У китоб қолмаган, лекин, америкалик ёзувчи Patrice Olferнинг «Олма дарахтларининг остида» китобини тавсия қилишим мумкин.

Йигит:

- Жуда яхши. Белгиялик ёзувчи Jean Barnerнинг «5 дақиқадан кейин қўнғироқ қиламан» китоби ҳам керак эди, олиб кела оласизларми?

Қиз:

- Албатта. Бундан ташқари сизга француз ёзувчи Mishel Danielнинг «Асло ёлғизлатмайман» китобини ҳам тавсия қиламан.

Бу суҳбатни эшитиб турган отаси: Бунча китоб кўплик қилмасмикин, ҳаммасини ўқирмикин бу бола? деб қизидан сўрайди.

Қиз:

Ҳа, отажон. У жудаям ақлли бола, ҳаммасини ўқийди.

Ота:

- Менинг гўзал қизим, ундай бўлса, унга Голландиялик ёзувчи Frank Martinisнинг «Мен аҳмоқ эмасман» китобини ҳам тавсия қил. Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris İstankovićнинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини ўқиб чиқ...

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

@kitobdanparcha


Муқаддима.

Муқаддималарни ҳеч ким ўқимайди.
Кейинги саҳифага ўтақолинг!

@kitobdanparcha


​Сабоқ...

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
- Янами? Мен атала емайман!
- Болажоним, (ялинчоқ оҳангда сўзлади она) онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
- Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
- Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
- Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
- Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
- Мен атала емайман!
- Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
- Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
- Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? - сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
- Пулим йўқ! - деди у дағал оҳангда.
- Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, - деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
- Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
- Мен ҳам сиз каби етимман, - деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. - На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
- Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Бола оқсоқ эди...

Ҳар бир ўтаётган кунимиз учун Аллоҳга шукр қилиб яшайлик.

© Нурой Нурли

@kitobdanparcha


Миллиардер Стив Жобс 56 ёшида ошқозон ости бези саратони касаллиги билан ҳалок бўлди. Унинг сўнгги сўзи ҳаётнинг мазмуни ҳақида…

- Ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан. 
- Ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг.
- Вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз. 
- Биз 150 000$ ёки 30 000$лик машина билан юрсак ҳам, мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам, бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз.
- Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз - бу дунёги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш. 
- Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам самолётингиз қуласа, сиз ҳам у билан бирга қулайсиз...
- Ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир.

Ҳаётдан парча...


Bilimim shu joyga yetib keldikim, bilimsizligini endi tushundim.

© Abu Shukur Balxiy


Aqlini ishlatgan odam aqllidir. Boshqalarning ham aqlini ishlatgan odam undan-da aqlliroqdir.

© Ali ibn Abu Tolib


📖 Қуръон рақамларда

▪️30 пора
▫️114 сура
▪️6236 оят
▫️77.439 сўз
▪️323.015 ҳарф

▫️4 марта Маҳаммад
▪️136 марта Мусо исми
▫️25 марта Исо исми
▪️43 марта Нуҳ исми

▫️145 марта Ҳаёт ва ўлим сўзи
▪️4 марта Иссиқ ва совуқ
▫️24 марта Эркак ва аёл
▪️77 марта Жаннат ва дўзах
▫️115 марта Дунё ва охират
▪️25 марта Иймон ва Куфр
▫️88 марта Фаришталар ва ШАйтон
▪️34 марта Сажда сўзи

▫️Қуръон:
22 йил 2 ой 22 кунда нозил бўлди.

▪️Энг катта сура Бақара 286 оят
▫️Энг кичик сура Кавсар 3 оят


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Turkiya Prezidenti Rajab Toyib Erdo'g'onning ilk kitobi.


Кутубхона ҳам хонтахта, ётоқхона, курси ва ошхона каби заруратга айлансагина, биз ўзимизни мутараққий миллат ҳисобласак бўлади.

© Михаил Наима


lnsonlarni kitob kabi anglang. Muqovasiga qarab
aldanmang, ichini o’qib chiqqachgina mohiyatini bilarsiz...

© Jaloliddin Rumiy


Biz, aslida, hamma hayotning o‘zi Nima ekanligini unutgan davrda yashayapmiz. Biz insonni bemalol Oyga yo‘llay olamiz, lekin shundoq yonimizga ko‘chib kelgan yangi qo‘shnilar bilan tanishishga sira fursat topolmaymiz. Biz ballistik raketani yer sharining boshqa qismiga uchirib, mo‘ljalga aniq ura olamiz, biroq negadir bolalar bilan kutubxonaga borishni doimo orqaga suramiz. Bizda bir-birimiz bilan aloqani yo‘qotib qo‘ymaslik uchun elektron pochta, fakslar, uyali telefonlar bor, ammo insoniyat hali hech qachon bu qadar tarqoq bo‘lmagan.

© Robin Sharma - «O‘lsang, kim yig‘laydi» kitobidan📖


Ўтмишга тавба керак, «кошки...» эмас!

«Сирлар хазинаси» рисоласи 📖


Мен ҳатто мигренни бошдан кечирган ёки иссиқдан азоб чекаётганларни ётоғининг бошида китоб турганини биламан. Имкони бўлганида, уни ўқиди ва касаллик кучайганда, уни қўйди.

© Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ


Ёлғончи одам аниқ ҳужжат келтириб, тўғри сўзни айтса ҳам, ёлғончи деган номи туфайли гумонда қолаверади.

«Унваанул байан» китобидан📖


Баъзилар "Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади", дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?!

Айман Ёғий


Сен аввало нафсингга ҳукмрон бўлмай туриб, бошқага ҳукмингни ўтказа олмайсан. Ўзингни ўзгартиришга ожиз бўла туриб, миллатни ўзгартиришга кучинг етмайди. Масофа узоқ туюлиши мумкин, лекин ягона йўл шу.

© Мустафо Маҳмуд - «Ниқобингизни ечинг, жаноблар» китобидан📖


• Go'zal chetlanish - aziyat bermasdan chetlanish.
• Go'zal kechirish - dakki bermay kechirish.
• Go'zal sabr qilish - shikoyat qilmay sabr qilish.

Abul Abbos Xarroniy rohimahulloh


Birovni g‘iybat qilsang, uning go‘shtini yegan bilan barobar bo‘lasan.

© Tohir Malik - «Halol va harom» kitobidan📖


Ochiq, sodda, to‘g‘ri odamlar bilan gaplashish juda qiyin. Ular hammani o‘zlaridek gumon qilishadi.

© Xolid Husayniy - «Shamol ortidan yugurib» kitobidan📖


Abdurahmon degan kishi hazrat Umarning xonadoniga yumush bilan boribdi. Qorong‘i tushib qolgan, halifa sham yorug‘ida ishlab o‘tirgan ekan. Mehmon bilan so‘rashgach, yonib turgan shamni o‘chirib, boshqa shamni yoqibdi.
- Mana endi gaplashsak bo‘ladi, - debdi mehmonga.
Mehmon hayron bo‘libdi:
- Boyagi shamni nega o‘chirdingiz-u, nega xuddi shunaqa boshqa shamni yoqdingiz?
- Yonib turgan sham davlatniki edi. Men uning yorug‘ida davlat ishini bajarayotgandim, - debdi halifa. - Sen bilan qiladigan suhbatimizning davlat yumushiga daxli yo‘q. Shuning uchun o‘z pulimga sotib olgan shamni yoqdim...

© O’tkir Hoshimov - «Insof» kitobidan📖

20 last posts shown.

8

subscribers
Channel statistics