Uzb_Meteo


Channel's geo and language: not specified, Uzbek
Category: Nature


Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.
Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot
Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo
Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бойсун газ конидаги газнинг чиқиши.

25 ноябрь куни кечки пайтдаги ҳолат.

Кеча ижтимоий тармоқларда қудуқ оғзи жиловлангани билан боғлиқ видеолар тарқалган эди.

Ҳақиқатдан кон оғзи жиловланган. Аммо, бу ер остидан юқори босим билан чиқиб турган газ хавфи бутунлай хавфсизлантирилди дегани эмас. Юқори босимдаги газни хавфсизлантириш бу осон жараён эмас.

Кейинги қадамларда бунинг ечимлари устида бош қотирилса керак...


Кузги ноодатий ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кундуз кунлари кишиларда бироз ланжлик келтириб чиқариши мумкин.

Аммо, бу ҳолат хаммада ҳам кузатилмайди.

Сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари атмосферада кузги ҳароратнинг ноодатий юқорилаши ҳавода бироз кислород етишмовчилигини юзага келтиради ва у кундузи баъзиларда лоқайдлик, ланжлик, бироз бошоғриқ келтириб чиқариши мумкин.

Тавсиялар. Санаб ўтилган хасталикларга мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори-дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади. Кундузи нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатни кучайтириш тавсия этилмайди.

Манба

#медицина_метеорологияси


Фарғона водий вилоятларида туман, жойларда ҳаво харорати +20°С гача кўтарилади.

Ёгингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет


Фарғона аэропортида соат 20.54 дан қалин туман сабабли барча авиапарвозларга чекловлар киритилибди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бойсундаги газ конида техноген ҳодиса сабаб бир неча ойдан буён фисиллаб чиқиб ётган газни жиловлашибди.

Канал муаллифига кўра, "Олдинда қилинадиган ишлар талайгина" дея қўшимча келтирилган.


Олимлар ҳавони ифлосланиши кўз соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди.

Бу ҳақида Экология институти ўзининг телеграм каналида тадқиқот иши натижаси билан бўлишган.

Бунга тадқиқотчилар бизнинг тилимизда тез айланаётган ҳаво таркибида РМ-2.5 ва РМ-10 майда дисперс заррачалари ортиб кетиши билан айни шу даврда шифохоналарга аҳолидан кўз касаллиги шикоятлар сони ўртасидаги боғлиқлик орқали аниқлик киритдилар.

Масалан, ҳажми бироз катта бўлган РМ-10 майда дисперс заррачасининг 1 метр куб ҳавода 110 микрограмм улуши пайтида кўз касаллиги билан боғлиқ шикоятлар сони 2.2 баробарга ортиб кетиши аниқланган.


Сибир Антициклони бир чеккаси Туркияга кучли қор бўронларини тақдим этмоқда.

Кеча Туркия марказидаги қор бўрони билан боғлиқ турли пўртаналар бугун унинг шарқий ва жанубий қисмига кўчган. Жами 13 та вилоятда "тўқ сариқ" хавфни бермоқда.

Туркиянинг кўплаб ҳудудларида ноқулай об-ҳаво ҳамда қалин қор қоплами сабаб, айрим вилоятларда мактаб ва боғчалар ёпилган.

Туркиянинг катта қисмида аллақачон қор қоплами қалинлиги 50 смдан 1 метргача етган. Баъзи тоғли ҳудудларда қор баландлиги 143 смни ташкил этмоқда.

Туркия метеорология хизмати келаётган уч кунликда Туркияда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетишини маълум қилган.


Ҳафта давомида аҳоли магнит бўрони қўзғалишларидан таъсирланмайди.

Чунки кўплаб прогноз моделлари Қуёш фотосферасида "сокинлик" ҳукмрон экани сабаб, Ер магнитосферасида ҳам вазият барқарор бўлишини маълум қилган.

Айни вақтда, мутахассислар ҳафта бошида Қуёш доғларининг бирида навбатдаги кучли чақнаш юз бериши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Бу доғдаги чақнаш душанба куни содир бўлса, ҳафтанинг иккинчи ярмида Ерда магнит бўрони қўзғалишлари юз бериши мумкин. Аммо, ҳозирча бу чақнаш хали рўй бермади.

Қозоғистондаги Ионосфера институти тақдим этган геомагнит бўрони прогнозида аҳоли ҳафта давомида саломатликка умуман хавф туғдирмайдиган «яшил» даражадаги қўзғалишлар билан тўқнашиши қайд этилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/25/weather/


25—26 ноябрь кунлари антициклон чеккаси таъсирига яқин жойлашган Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида Қуёш чиқиши ва ботишидан сўнг қалин туман ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Антициклон водийдан тўлиқ чекингач, чоршанбадан бошлаб ҳатто водий вилоятларида ҳам қалин туман тушиши камая бошлайди.

Қалин туман омили водийда хароратни юқори кўтарилиб кетиши олдини олиб, дов—дарахтларга бўлган иссиқлик стрессини камайтирса-да, аммо юқори намлик омили вирус ва бактериялар учун айни муддао бўлиб, водийда грипп сингари касалликни кўпайтиради.

Шу билан биргаликда, бу каби водийнинг катта қисмидаги туман ҳодисалари энергетик тармоққа яхшигина юкламани оширади ҳам.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/25/weather/


Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20°С гача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга қалин туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет


Ҳафта давомида илиқ ҳарорат кузатилади.

Ҳафта бошлари қуруқ ва иссиқ, ҳафта ўрталаридан бошлаб намгарчил, дам олиш кунлари эса бироз салқин об—ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Газета.ўз жамоаси билан Ўзгидромет ва жаҳон иқлим марказларининг ҳафталик об—ҳаво прогнозлари асосида Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилажак об—ҳаво прогнозини шарҳладик.

Ҳафта гўёки баҳорий "илиқ" кузатилиши, ҳафта бошларида жанубда ҳарорат максимумлари +23 даражагача кўтарилиши, ҳафта давомида магнит бўрони қўзғалишлари мавжуд эмаслиги, водий текислик ҳудудларида душанба—сешанба кунлари қалин туманлар тушиб туриши, умуман олганда кутилаётган иқлимий вазиятнинг инсон саломатлигига таъсири, биоиқлимий шароитларгача таҳлил қилдик.

Ноябрнинг сўнгги кунларига хос бўлмаган ва иссиқ кутилаётган жорий ҳафта иқлими жанубий ва марказий вилоятларда уйқуга кетган айрим дарахтларда яна қайта барг чиқариб юбориш эҳтимолини оширса, аксинча энергетик тармоқ учун ушбу об—ҳаво муҳити юкламаларни кескин камайтиради.

Ўқинг ва хафталик ишларингизни режалаштиришда бизнинг маълумотларга сизга қўл келса биз бундан бағоят хурсанд бўламиз.


Қуёш чиқиши ва ботишидан сўнг водий, Жиззах, Сирдарё вилояти текислик ҳудудларида қалин туман тушиш ҳодисалари давом этмоқда.

Антициклон чеккаси таъсирида текислик ҳудудларимизда ноль даражага яқин ҳарорат муҳитида азалдан мана шу локацияларда қалин туман ҳодисалари бўлиши кузатиб келинган.

Ҳозир ҳам юқоридаги ҳудудларда қалин туман ҳодисалари кузатилмоқда.

Бу нафақат, авиарейслар тақвими, балки автомобиль йўлларида автоуловлар ҳаракатини ҳам секинлаштирмоқда....

Юқори космик тасвир НАСА нинг бугунги кундуз куни олинган тасвири.


Аниқроқ тушунтирсак, Ўзбекистонга йилдан йилга иқлим ўзгариш масалаларини юмшатиш учун энди кўп—кўп маблағ ажратилади.

Бу маблағларни тўғри мақсадларда йўнатирилиши, сарфланиши учун жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак азизлар!


СОР-29. Боку

Ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга иқлим ўзгариш масалаларини юмшатиш учун ҳар йили 1.3 триллион доллар маблағ ажратиладиган бўлибди.

Ва ниҳоят жаҳон хамжамияти шу қарорни тасдиқлабди.

Аммо, Бокуда ўтган саммит 4 йирик ривожланган мамлакат Хитой, Хиндистон, Россия ва АҚШни кўмир ёқишни камайтириш орқали уларнинг атмосферага ташламаларни чиқартиришни кескин камайтириш бўйича келишувга эриша олмаган.

Иқлим ўзгариш хавфларини камайтириш бўйича ривожланган мамлакатлар томонидан тўвон суммаларини ундириш миқдори йилдан йилга ортиб бориши эътироф этилаяпти.

Масалан, 2035 йилга бориб, ривожланган мамлакатларнинг яшил иқтисодиёт тамоилларига амал қилмаслиги билан боғлиқ "қайсарлик" товони уларнинг ҳар бирига 300 млрд АҚШ долларига тушиши мумкин экан.


Бугун жойларда ёғингарчилик кутилмайди.

Айрим худудларга қалин туман тушади. Ҳаво харорати кундуз куни +10...+15 даража илиқ бўлади.

Ўзгидромет


🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Водий, Тошкент ҳамда республика шимолидаги марказий шаҳарларда ҳаво ҳарорати нол даража ва ундан паст совуқ кузатилмоқда.

Термиз, Жиззах, Гулистон ва водий шаҳарларида туман ҳодисалари...

Ўзгидромет

@uzb_meteo


Суғормасдан яшиллиликни барпо этиш имкониятлари.

Бу ҳақида жуда кўп гапирдик. Лекин юртимизда айни дарахт экиш тадбири жадал давом этаётган бир пайтда бу каби усулларни яна бир маротаба эслатиб ўтишни жоиз деб билдик.

Сув бормайдиган йилига 200—250 мм гача ёғин тушадиган жойларда тупроқдаги намлик ҳисобига "мулчалаш" усули орқали дарахтлар экиш амалиёти ўз натижасини берган.

Сув бормайдиган чўл-қумлоқ жойларда гидрогель усули ёрдамида саксовул экиш амалиёти ҳам аста—секин ўз натижасини бера бошламоқда.

Сув чиқмайдиган тақир жойларда табиий ёмғир суви ёрдамида Исроил тажрибаси бўлмиш  "сув қутиси" амалиёти билан дарахтларни кўкартириш ҳам мумкин.

Бу каби усуллар илмий сферада "суғормасдан боғ яратиш" дейилади. Бунинг учун бироз меҳнат, инсон ёрдами керак холос.

Юқоридаги усуллар бўйича илмий аудиторияларда илмий стол атрофларида бир нечта диссертация ишлари ҳимоя ҳам қилинган.

Иқлим ўзгариш шароитида қурғоқчиликни ортиши, бостириб келаётган чўлланиш фонида биз каби экстра—арид минтақада сув танқислиги рўй беради. Бунинг учун иқлим қалқонлари, яшиллиликни яратишда хохлаймизми йўқ, биз юқоридаги усулларга мурожаат этаверамиз. Чунки, сув ресурслари тобора чекланиб бораверади.

Шундай, мамлакатда илмий ишланмаларга "қулоқ солмаслик" оқибати мана шундай жойларда билиниб қоляпти азизлар!


Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Қирғизистондаги зилзила водий ва Тошкент вилоятида 2—3 баллгача сезилган.


Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида соат 13.33 да эпицентр 10 км чуқурликда 5.3 магнитуда зилзила содир бўлди.

Унинг кучи Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида сезилди.


Космосдан Ерга кучли зарба тўлқини етиб келди.

Британиялик астрономлар кузатувлар тарихидаги сайёрамизга космосдан етиб келган энг кучли зарба тўлқинларидан бирини қайд этишди.

Бунга галактикалардан бирининг тўртта қўшниси билан тўқнашуви сабаб бўлган. Бу ҳақда Қироллик Астрономия жамиятининг ойлик хабарномалари журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.

Тўқнашув биздан 290 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган "Стефан квинтети" деб номланган галактикалар гуруҳида содир бўлган. Астрономларга кўра, НГC 7318Б галактикалардан бири соатига 3,2 миллион километр тезликда тўқнашиб кетиб, жуда кучли реактив портлаш ортидан кучли зарба тўлқинини яратган.

Олимлар бу ҳодисани бир-бирига тўқнашиб кетиши мумкин бўлган галактикаларнинг мураккаб комбинациясини кўриш, уларни чуқур илмий ўрганиш учун "камдан-кам имконият" деб аташди.

Эсингизда бўлса, ўтган йилнинг май ойида НАСА телескоплари космосдан гамма - нурли ўзгаришли илк ғайритабиий тўлқинларни қабул қилгани ва бу илмий аудитория томонидан чуқур муҳокама қилингани ҳақида хабар қолдирган эдик.

20 last posts shown.