Бозорда маркетолог ва раҳбарият ўртасидаги тушунмовчиликлар масаласи жуда авжига чиқяпти. Келинг, бу ҳақда очиқ гаплашамиз.Бугунги кунда маркетолог ва бизнес раҳбарлари ўртасидаги муносабатларда қатор муаммолар кузатилмоқда.
Бизнес эгалари: "Маркетинг натижа бермаяпти", маркетологлар эса: "Раҳбарлар маркетингни тушунмайди" дейишади. Аммо ҳақиқатда масала иккала тарафда ҳам бор.
Муаммонинг асоси нимада?
1.
Раҳбарларнинг умумий маркетингни тушунмаслиги
Кўпчилик раҳбарлар маркетингнинг моҳиятини чуқур тушунмайди. Улар учун маркетинг фақат реклама ёки сотувни ошириш воситаси. Ваҳоланки, маркетинг — бу тизимли жараён, стратегик ёндашув ва узоқ муддатли инвестициядир.
Умумий билимларнинг етишмаслиги: Академик даражадаги маркетинг асослари ҳақида тушунчаларнинг йўқлиги уларни нотўғри қарорларга олиб келади.
Системали ёндашувни тушунмаслик: Маркетинг тизими реклама билан чекланмайди. У бренднинг имиджини яратиш, мижозлар содиқлигини шакллантириш, масштаблашиш имкониятларини яратишни ўз ичига олади.
2. Қарорлар нотўғри мотивларга асосланишиРаҳбарлар орасида шундай қараш бор: "Ҳамма маркетинг қиляпти, мен ҳам қилишим керак." Бу тенденция тушунчаларсиз, шунчаки трендга эргашишни англатади. Натижада, қўлланилган стратегия ўзини оқламайди ва: "Ҳамма маркетологлар ёмон," деган муносабат шаклланади.
3.
Муаммони ўз вақтида тан олмаслик
Кўп раҳбарлар ўзларининг билимсизлигини тан олиш ўрнига, бошқаларни айблашга мойил. Мисол:
- Ақл иккита Rolex ёки битта Gelik сотиб олишга етади, аммо бизнесни тизимли бошқаришга ета олмайди.
4.
Келишув ва KPIларни аниқ белгиламаслик
Маркетолог ва раҳбар ўртасидаги келишувларда кўп ҳолларда аниқ вазифалар кўрсатилмайди:
Маркетолог: "Мен ишладим," дейди, лекин раҳбар: "Натижа қайда?"
Келишувларда аниқ KPIлар белгиламаслик келажакда тушунмовчиликка олиб келади.
Агар сиз бу муаммоларни ҳали кузатмаган бўлсангиз, демак, ушбу матн сизга тегишли эмас. Агар ўзингизни бу муаммоларда кўрсангиз, ва қўшимчасига натижаларингиз сўралганда ишончли жавоб бера олмасангиз, вақти келгандир – шуларни тўғрилаш учун ҳаракат қилишга.
Нима қилиш керак?Раҳбарлар учун:1. Маркетингни шунчаки харажат деб эмас, узоқ муддатли инвестиция деб қабул қилинг.
Маркетинг бренднинг имиджини шакллантириш, сотув тизимини яратиш ва мижозлар содиқлигини ошириш учун инструмент эканлигини англаш керак.
2.
Билимингизни оширинг.
Академик даражадаги маркетинг тушунчалари ҳақида ўрганиш:
- Маркетингнинг асосий вазифалари нима?
- Қандай натижаларга эришиш мумкин?
- Қандай инструментлардан фойдаланиш керак?
3.
Келишувларда аниқ вазифаларни белгилаш:
- Маркетолог бизнес учун нима қилиши керак?
- Ҳар бир харажат нимани англатади ва унинг натижаси қандай бўлади?
- Маркетинг фаолиятининг натижасини қандай ўлчаймиз?
Маркетологлар учун:
1.
Реклама билан чекланманг, бизнес жараёнларини тушунинг.
Фақат реклама билан шуғулланиш маркетологнинг асосий вазифаси эмас. Бизнеснинг ички жараёнларини тушуниб, уларга мос стратегия ишлаб чиқинг.
2.
Келишувларда аниқ KPIларни белгиланг:
- Нималарга жавобгар эканлигингизни аниқ баён қилинг.
- Айтайлик, $2000лик маркетинг хизматларига нималар кириши ва қандай натижалар кутилганини олдиндан белгилаш керак.
- Бизнесга йўналтирилган маркетинг қилинг.
Маркетолог бизнес учун реал қиймат яратишга ҳаракат қилиши керак. Масалан:
- Брендни яхшилаш.
- Содиқ мижозлар базасини шакллантириш.
- Масштаблашиш учун қўшимча имкониятлар яратиш.
Хулоса:
Муаммони биринчи ҳал қилиш раҳбарларга боғлиқ. Улар маркетингни тушуниш ва уни узоқ муддатли инвестиция сифатида қабул қилишлари керак. Шу билан бирга, маркетологлар ўз ишини самарали ва аниқ қилиб бажариш учун келишувларда аниқ KPI ва вазифаларни белгилашлари керак.
#xulosa_qilishimiz_kerak
Manba: Azizbek Umaraliyev
@zoyirhafizmarketologTelegram |
Shaxsiy blog |
Instagram |
Facebook |
Twitter