Болалар нафақаси тўхтатилиш ёки қайта кўриб чиқиш тартиби
2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси,
- ҳоким ёрдамчиси,
- хотин-қизлар фаоли,
- ёшлар етакчиси
- «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.
Ўрганиш натижалари «Ягона реестр» АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.
Ушбу Низомга 6-иловага асосан қайта ўрганишда оилада
✔️ariza beruvchi va uning oila a’zolari egaligida jami bittadan ortiq ko‘chmas mulki yoki bir va undan ortiq noturar joy binolari mavjud bo‘lganda;
✔️ariza beruvchi yoki uning oila a’zolarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda o‘z nomiga rasmiylashtirilgan yoki bosh ishonchnomaga asosan quyidagilar mavjud bo‘lganda:
-ishlab chiqarilgan muddati 12 yildan oshmagan, texnik holati soz bo‘lgan yengil avtotransport vositasi;
-ishlab chiqarilgan muddati 15 yildan oshmagan, texnik holati soz bo‘lgan yuk tashuvchi avtotransport vositasi, avtobus, mikroavtobus, ekskavator, traktor, kombayn, yuk tashuvchi avtotransport vositalarining tirkamalari va yarim tirkamalari, avtokran va boshqa qurilish texnikasi;
✔️O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qo‘mitasi, Mudofaa sanoati davlat qo‘mitasi hamda ularning tizimidagi tashkilotlarning xizmatchilari va xodimlari yoki ularning oila a’zolari (turmush o‘rtog‘i va bolalari), shuningdek, pensionerlari tomonidan arizalar taqdim etilgan ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади. Бунда тўловни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларнинг болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим қилган аризалари олти ой давомида кўриб чиқилмайди.
Далолатнома болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг икки ой ичида тузилиб, ахборот дастурига киритилиши лозим. 2024 йил 1 март ҳолатига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича далолатнома 2024 йил 1 июлгача расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТга киритилади.
❗️Агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда аризачига СМС хабар юборилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТга киритилса белгиланган тартиб амал қилади.
Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин 2 ой давомида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТ томонидан тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўлов вақтинча тўхтатилган ойлар учун бир йўла тўлаб берилади. Бироқ, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин икки ой муддатдан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўловлар кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади ҳамда вақтинча тўхтатилган ойлар учун тўловлар амалга оширилмайди.
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL