BOLALAR NAFAQA PULI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL1

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жуда таъсирли албатта кўринг азизларим

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Қайнотани номида машина бор деб боллар пули бекор қилиниши тўғрими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра оила:
•  2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра оилангизнинг даромади ҳозир ҳар бир оила аъзосига ҳисоблаганда 621 минг сўмдан кам бўлса, унда сиз кам таъминланган деб топилишингиз мумкин.

Бунда ушбу низом 22-бандига кўра оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги уч ойи учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва учга бўлиш орқали аниқланади.

Қаранг! Мазкур низомнинг 20-бандига кўра ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.

Шунингдек, мазкур бандга кўра ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси бўлганда ҳам ариза рад қилинади.

Энди қаранг! ушбу нормада оила аъзолари жумласи қўлланилган. Мазкур низом 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар);
•  шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Бунда низомнинг 22-бандига кўра болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун оила таркибига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳи қайд этилган эр-хотин (ёки уларнинг бири) ва улар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), шунингдек, ота-оналари билан бирга яшайдиган ва ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшдан катта болалар (шу жумладан, васийликка (ҳомийликка) олинган болалар), ёлғиз оналар (оталар) киритилади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ота-онангиз, сизнинг оила аъзойингиз таркибига кирмайди деб ҳисоблаймиз. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

🌙 ФАРИШТАЛАР УЙИНГИЗГА КЕЛАДИГАН КЕЧА

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бунақаси бўлмаган😍

Охиригича кўрамиз

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан
❗️2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун:
Ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси мавжуд оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш РАД ЭТИЛАДИ. Бунда, оилада I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошган оилага нафақа тайинлашни рад этмаслик тартиби сақлаб қолинади.
❗️2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун: расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги белгиланди.
❗️2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун:
- меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади;
❗️2023 йилнинг декабр ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади. Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.
❗️2024 yil yanvar oyidan boshlab dastur oila a'zolari sonini har oy FXDYO bazasidan avtomatik tekshiradi va bola sonidan kelib chiqib nafaqa hisoblaydi.
❗️2024 йил апрелдан бошлаб: - фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.
❗️2024 йил 1 мартдан бошлаб “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
❗️ 2024 йил июньдан бошлаб: 4 ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд оиланинг (ногиронлиги бор оиладан ташкари) меҳнатга лаёқатли аъзоларини расмий банд бўлиши кераклиги белгиланмокда.

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Болалар нафақаси тўхтатилиш ёки қайта кўриб чиқиш тартиби
2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси,
- ҳоким ёрдамчиси,
- хотин-қизлар фаоли,
- ёшлар етакчиси
- «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ўрганиб борилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади. Бунда далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва камида 2 нафар масъул ходимлар томонидан тасдиқланади.
Ўрганиш натижалари «Ягона реестр» АТга ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва «Инсон» ижтимоий хизматлари марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан киритилади ва ахборот тизими томонидан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича автоматик равишда қарор қабул қилинади.
Ушбу Низомга 6-иловага асосан қайта ўрганишда оилада
✔️ariza beruvchi va uning oila a’zolari egaligida jami bittadan ortiq ko‘chmas mulki yoki bir va undan ortiq noturar joy binolari mavjud bo‘lganda;
✔️ariza beruvchi yoki uning oila a’zolarida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda o‘z nomiga rasmiylashtirilgan yoki bosh ishonchnomaga asosan quyidagilar mavjud bo‘lganda:
-ishlab chiqarilgan muddati 12 yildan oshmagan, texnik holati soz bo‘lgan yengil avtotransport vositasi;
-ishlab chiqarilgan muddati 15 yildan oshmagan, texnik holati soz bo‘lgan yuk tashuvchi avtotransport vositasi, avtobus, mikroavtobus, ekskavator, traktor, kombayn, yuk tashuvchi avtotransport vositalarining tirkamalari va yarim tirkamalari, avtokran va boshqa qurilish texnikasi;
✔️O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati, Davlat bojxona qo‘mitasi, Mudofaa sanoati davlat qo‘mitasi hamda ularning tizimidagi tashkilotlarning xizmatchilari va xodimlari yoki ularning oila a’zolari (turmush o‘rtog‘i va bolalari), shuningdek, pensionerlari tomonidan arizalar taqdim etilgan ҳолатлар мавжуд бўлганда кейинги тўлов рўйхатларини шакллантиришда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлови тўхтатилади. Бунда тўловни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларнинг болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим қилган аризалари олти ой давомида кўриб чиқилмайди.
Далолатнома болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг икки ой ичида тузилиб, ахборот дастурига киритилиши лозим. 2024 йил 1 март ҳолатига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар бўйича далолатнома 2024 йил 1 июлгача расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТга киритилади.
❗️Агар фуқаронинг қаршилиги ёки доимий равишда (масъул ходимлар томонидан 2 марта борилганда) уйда бўлмаслиги натижасида маҳалланинг масъул ходимлари томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг моддий аҳволини ўрганиш имкони бўлмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилиб, ахборот дастурига киритилади. Ушбу далолатнома ахборот дастурига киритилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлаш вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда аризачига СМС хабар юборилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТга киритилса белгиланган тартиб амал қилади.
Бунда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин 2 ой давомида ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилиб, «Ягона реестр» АТ томонидан тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўлов вақтинча тўхтатилган ойлар учун бир йўла тўлаб берилади. Бироқ, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам вақтинча тўхтатилгандан кейин икки ой муддатдан кейин далолатнома расмийлаштирилиб, тўловларни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўловлар кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади ҳамда вақтинча тўхтатилган ойлар учун тўловлар амалга оширилмайди.


https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL


Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.

1. Чет-элга чиқишга тақиқни қандай олиб ташлаш мумкин?

Суд ёки МИБ томонидан алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Чет элга чиқишга тақиқни 2 та усул билан олиб ташлаш мумкин:

👉 алиментни олдиндан тўлаш;

👉 алимент бўйича гаров шартномасини тузиш.

2. Алиментнинг қанча даврини олдиндан тўлаш керак?

Алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

3. Гаров шартномаси миқдори қанча?

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш ҳам мумкин ва бунда гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 млн сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

4. Кимга мурожаат қилиш керак?

Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун ижро ҳужжатини берган фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинади.

Бунда судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза берилади. Ариза намуналарини бу ерда олиш мумкин.

Аризага МИБ томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.

Алимент гаров билан таъминланганда эса гаров шартномаси ҳам илова қилиниши керак.

Бундан ташқари, аризада алиментни ойма-ой тўлаб бориш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар кўрсатилади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).

5. МИБ маълумотномани қанча муддатда бериши лозим?

Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза 7 иш кунида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза 15 иш кунида кўриб чиқилиши мумкин.

Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.

6. Гаров шартномаси қандай тузилади?

Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий нусхасини бу ердан олиш мумкин.

Алимент 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.

https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL

20 last posts shown.

163

subscribers
Channel statistics