Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан
❗️2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун:
Ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси мавжуд оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш РАД ЭТИЛАДИ. Бунда, оилада I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошган оилага нафақа тайинлашни рад этмаслик тартиби сақлаб қолинади.
❗️2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун: расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги белгиланди.

- меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади;
❗️2023 йилнинг декабр ойидан бошлаб болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолати ҳар ой автоматик равишда мониторинг қилинади. Агар оила иқтисодий ҳолати яхшиланса, (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.
❗️2024 yil yanvar oyidan boshlab dastur oila a'zolari sonini har oy FXDYO bazasidan avtomatik tekshiradi va bola sonidan kelib chiqib nafaqa hisoblaydi.
❗️2024 йил апрелдан бошлаб: - фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.
❗️2024 йил 1 мартдан бошлаб “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
❗️ 2024 йил июньдан бошлаб: 4 ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд оиланинг (ногиронлиги бор оиладан ташкари) меҳнатга лаёқатли аъзоларини расмий банд бўлиши кераклиги белгиланмокда.
https://t.me/BOLALAR_NAFAQA_PUL