ФАСЛ НИЛУФАРИ
Совуқ шамолларни кийди бу фасл,
Оғир нафас ичра тўлғонди шаҳар.
Бир аччиқ изтироб руҳимдан ўпди.
Совуқ шамолларнинг ичида нолон
Қўпди, менинг юрагим қўпди.
Кўздан шамнинг қуйқасидек қуйилди кўз ёш,
Шаҳарнинг овлоқ бир бурчида бўлди бу содир.
Ичимда мадор йўқ, чўккалади жон,
Ичга ютилган дардлар ерга бердилар бағир.
Овлоқ бир бурчакда бўлди бу содир... Ҳаммаси оддий...
Ахир мен бу фаслнинг нилуфариман.
Ботқоқда очилган нилуфар каби
Жим очилдим фасл ичра қайғу тубида.