“Сизни яхши кўраман”
Учта сўз ва олам-олам қувонч, қисқа аммо жуда кучли мотивация.
Инсон доимо севилишга эҳтиёж туядиган фитратда яратилган.
Йўқса Росулуллоҳ алайҳиссалом
“Яхши кўрсаларинг ўзига айтиб қўйинглар” деб буюрмас эдилар.
Эркаклар аёлингизга эътибор фақат гул ёки совға билан белгиланмайди.
Кутилмаганда, онийдан қўнғироқ қилиб
“Сени яхши кўраман,менга жуда ҳам кераксан”, демоқ энг қиммат совғани ҳам йўлда қолдирадиган даражада кучга эга.
Аёллар унутманг, эркаклар яхши кўрилишга энг мойил инсонлардир.
Мен уяламан, айтолмайман деманг, яхши кўришингизни соҳибларига тез-тез айтиб, етгазиб туринг.
Яхши кўришга уялмай, уни изҳорига уялиш мантиқсизлик.
Аввал эътибор бермас эдим.
Дадам вафот этганларидан кейин, дадамни эслатадиган энг кўп гаплари
“Мени яхши кўрасизми” бўлиб қолган.
Дадам одатда менга сиз деб мурожаат қилмас эдилар.
Лекин кунора ушбу саволни берганларида сиз дердилар.
Доим сўрардилар
“Мени ҳам яхши кўрасизми, ёки фақат онангизними?”-деб.
Демак мен уларга яхши кўришимни ҳис қилдира олмаганман.
Мени изҳоримга доим эҳтиёжлари бўлган.
Шу учта сўз юзларини ёриштириб, кайфиятларини кўтарган, ҳаётга боғлаган, яшашга иштиёқ уйғотган.
Агар дадамни эрта йўқотишимни билганимда эди, улар ғанимат эканликларини ҳис қилганимда эди,
ҳар куни сўрамасларидан аввал бағриларига отилиб
“Сизни жуда ҳам яхши кўраман, яхшиям мени дадамсиз”
деган бўлардим.
Мана энди дадамга бўлган қалбимдаги улкан муҳаббат, чидаш оғир бўлган ҳасратга, соғинчга айланган.
Мен муҳаббатимни изҳор қилишга кеч қолдим.
Сиз кеч қолманг.
Агар севганларингиз ҳаётда бўлсалар, ҳеч иккиланмай, чекинмай уларга муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Улардан бу севинчни, саодатни дариғ тутманг. Керакликларини кунда бўлмаса ҳам кун ора ҳис қилдириб туринг “КЕРАКЛИКЛАРИНГИЗГА”.
Ҳаёт қисқа, бир кун уларнинг ёки сизнинг бу дунёдаги ризқингизга нуқта қўйилади.
Ана ўшанда эсласангиз ҳам, эслансангиз ҳам муҳаббат билан ёд оласиз, ёд олинасиз.
Афсус ва надомат билан эмас…
Абдулазим абу Осиё
@Turkiston_A