“Уйда БУХГАЛТЕРЛИК қилиш
Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уйда ўтирганимда, бир тиланчи келиб нарса сўради.
Шунда унга бир нарсани олишни буюрдим.
Сўнгра уни чақириб, нимани олганига бир қарадим!
Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Сен уйингга нима кирса ҳам, нималар чиқса ҳам, албатта ҳаммасини билиб туришни истайсанми?” дедилар.
Мен: “Ҳа”, дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Шошма, эй Оиша! Сен ҳисоб-китоб қилавермагин! Аллоҳ ҳам сенга ҳисоб (билан берадиган қилиб) қўяди…”
(Имом Насаий ривояти)
Демак, уйдаги кирим-чиқимларни ҳисоб қилиш қадимдан аёлларда бўлган. Лекин бу ҳаддан ошиб, аёл уйнинг “БУХГАЛТЕРИГА” айланиб олишидан қайтарадиган ҳолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳамма кирим-чиқимлар сенинг билими остида бўлишини истайсанми?” дедилар.
Агар вазият шу даражага борса, бу аёл уйдан бараканинг учишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар. Чунки ҳисоблайверганга Аллоҳ ҳам ҳисоблаб қўяди…
🚀@Turkiston_A