📕 Фуқаролик судининг қарори устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш
❌ Биринчи инстанция судининг қарори ёки суд ажрими билан тўлиқ ёки қисман қониқмадингиз, демак чиқарилган суд ҳужжати устидан юқори инстанцияга шикоят қилишингиз керак.
📆 Апелляция шикоятини ўз вақтида бериш жуда муҳим, апелляция бериш муддати суд қарор ёки ажрим чиқаргандан кейин 1 ой.
Агар қарор кучга кирган бўлса ва апелляция шикояти берилмаган бўлса, сиз биринчи инстанция судининг қарори кучга кирган кундан бошлаб 6 ой ичида кассация тартибида шикоят қилишингиз мумкин.
📑 Апелляция ёки кассация шикоятига давлат божини тўлаш учун квитанциялар (биринчи инстанция судига низоларни ҳал қилиш учун даъво аризасини беришда тўланадиган ставканинг 50 фоизини ташкил қилади), почта жўнатмалари ва ишда иштирок этган шахслар сонига кўра шикоятларнинг нусхалари.
🏛 Эътибор беринг, шикоят апелляция ёки кассация суди номига йўналтирилади, лекин қарор қабул қилган судга, яъни биринчи инстанция судига юборилади.
⚖️ Апелляция/кассация бўйича ишни кўриб чиқишда суд биринчи инстанция судининг қарори/ажримининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. У янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция/кассация суд инстанцияси биринчи инстанция судининг қарорини тўлиқ текширишга мажбурдир. Бироқ, биринчи инстанция судида кўриб чиқилмаган янги даъволар қабул қилинмайди ва юқори суд томонидан кўриб чиқилмайди.
⚖️ Суд шикоятни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш натижаларига кўра, қуйидагиларга ҳақли:
1) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқаришга;
3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ҳамда аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
5) агар иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
#фпк