📕 Энди ерларни хусусийлаштириш мумкин
Ўзбекистонда ер ниҳоят хусусий мулкка айланиб бормоқда.
📗 Кўпгина ривожланган мамлакатларнинг ер қонунчилигида "ерга эгалик" ва "ерга бўлган мулк ҳуқуқи" тушунчалари аниқ ажралиб туради. Ўзбекистон ривожланган мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўзлаштирди, ер муносабатларини ислоҳ қилди ва миллий қонунчиликка янги институтларни киритди.
⬅️ Ўзбекистон Республикасининг " Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида" ги 15.11.2021 йилдага 728 сонли Қонунини қабул қилингунга қадар фуқароларга уй-жой билан ер участкаларидан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган, юридик шахсларга эса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун турар-жой бўлмаган бинолар турган ер ижарага бериш ёки доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) учун берилган.
Яъни, агар уй ёки бино сизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса ҳам, уйлар, бинолар, иншоотлар жойлашган ер сизга тегишли бўлмаган ва Сиз унга нисбатан эркин эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлмагансиз, шунингдек уни ёки унинг қисмини гаров предмети сифатида фойдаланиш, компания устав капиталига хисса сифатида қўйиш, ворислик қилиш, сотиш ва хадя этишингиз мумкин бўлмаган.дан эркин фойдалана олмагансиз.
➡️ Узоқ кутилган янги қонуннинг қабул қилиниши билан жисмоний ва юридик шахслар қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари ўз ер участкаларини хусусийлаштириш имкониятига эга бўлдилар.
🏡 Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:
✅ хусусийлаштириш субъектлари томонидан ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш;
✅ ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.
#хусусийлаштириш