📕 Ер участкасини хусусийлаштириш тартиби ва шартлари
📑 Жисмоний ва юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш учун аризани шахсан Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари орқали ёки масофадан туриб ягона Давлат Интерактив портали орқали мурожаат этишлари мумкин (my.gov.uz ), аризани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш – Yerxususiylashtirish орқали амалга оширилади.
🪪 Ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш учун фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этилади.
🏠 Ариза кадастр агентлиги ва қурилиш бўлимларига юборилади. Кадастр органлари, ўз навбатида, ернинг аризачи номига расмийлаштирилганини, яъни рўйхатдан ўтганлигини текширадилар. Ернинг ўзгармаганлиги, бугунги кунда реестрда тургани, таъқиқ ва чекловлар бор йўқлиги, хусусийлаштиришга тўсқинлик қилмайдиган барча жиҳатлар текширилади.
🏗 Қурилиш агентликлари шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ ерни хусусийлаштириш имкониятларини ўрганади. Барча текширувлардан ўтиб, ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, сизга тўлов ҳақида хабар берилади, яъни хусусийлаштириш учун тўлов хабарнома бўйича тўланади.
🧾 Хусусийлаштирганлик учун йиғим Тошкент шаҳри ва Нукус шаҳри ва вилоят марказларида юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш нархи белгиланган кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг 10 бараварини, бошқа вилоятларда 5 бараварни (сўм учун 1 м2), яъни Тошкент шаҳрида сотиб олиш нархи ер солиғи йиллик миқдорини 10 каррасини ташкил этади.
#хусусийлаштириш