📕 Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш
Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асослар:
➖ ер участкаларини хусусийлаштириш учун “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги;
➖ хусусийлаштириладиган ер участкасига нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
➖ хусусийлаштириладиган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан қўйилган тақиқнинг ёки белгиланган хатловнинг мавжудлиги;
➖ аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ёки ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларида ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
➖ ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида ариза топширилгунига қадар қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари мавжудлиги;
➖ хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
➖ хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қийматини тўлаш ушбу Қонунда белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги.
❌ Ер участкаларини хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
🔺 Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган тақдирда, рад жавоби олинган кундан эътиборан бир ой ичида аризачи давлат хизматлари кўрсатилиши учун йиғимни тўламасдан қайта ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.
#хусусийлаштириш