#тафаккур
Бу кетишда яқин йилларда ҳар ой даромадимизни ярмидан кўпи қарзларни тўлашга кетадиган бўлади.
Жамиятда ёппасига “қарзга яшаш” авж олмоқда. Аксариятимизда яшаб турган уйимиз, миниб юрган машинамиз, уйимиздаги маиший техникалар, мебел, ҳаттоки, қўлимиздаги телефонимиз ҳам кредитга ёки “рассрочка”га олинган. Нимагадир эҳтиёж пайдо бўлса, эртасига эришишни хоҳлаяпмиз. Одамлар бўлиб тўлашга нарса олишни ёки банклар мақсадсиз деб бераётган 30 миллионга ўхшаган микроқарзларни худди биров бераётган совға деб ўйлайди шекилли. “30 миллион бераётган экан олавердим, бир гап бўлар, тўларман” деган гапларни ёки бўлмасам “бўлиб тўлаш иложи бор экан шунга олдим, бўлмаса олмасдим” деётганларни кўп эшитяпмиз. Барака топгур, бўлиб тўлашга олсанг қанча қўшиб тўлаётганингни ҳисоблаб кўр. Ҳаётинг қарз тўлашдан иборат бўлиб қоляпти-ку! Чет элга саёҳат ва ҳаттоки (афсуслар бўлсин) умра зиёратларини ҳам бўлиб тўлаш орқали амалга ошираётганлар ҳам йўқ эмас. “Рассрочка”га товар берадиган дўконлар, банкларнинг тўхтовсиз кредит таклифлари ҳамда насия савдо платформалари кўпайгани ҳам нақадар моддиятга муккамиздан кетганимизни кўрсатиб турибди.
Дўстлар, ҳакалак отаётган нафсимизга бироз тўхта дейишимиз керак. Эҳтиёжларимиз имкониятдаримиздан ортиб кетди. Ҳеч ўйлаб кўряпмизми, шунча қарз билан ўлиб қолсак нима бўлади? Каминага ҳам ушбу ҳолатлар бегона эмас, шунинг учун фикрларимни Сиз билан ўртоқлашдим. Ҳаммамиз тўкин-сочин яшашга ҳақлимиз, фақат бу тўкинликни қарз эвазига яратманг. Ассалому алайкум.
@avantaj_buxgalteriya