Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевни БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Маркази Осиё бўйича юқори бошқарув органи раиси этиб сайлангани билан самимий муборакбод этамиз.
Шуни ифтихор билан эътироф этамизки, мамлакатимизда пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳал этишда олиб борилган самарали саъй-ҳаракатлар дунё миқёсида тан олинди ва Ўзбекистон тажрибасини бошқа мамлакатларга кенг ёйиш бўйича ҳаракатлар бошланди. Жамшид Ходжаевнинг БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича юқори бошқарув органига 2022 йилгача раис этиб сайланиши ҳам ана шу оқилона ва одилона олиб борилган ислоҳотларнинг самарасидир.
Биз аминмизки, Жамшид Ходжаев бу нуфузли юқори бошқарув органига 2 йиллик раислик давомида Ўзбекистон тажрибасини Европа ва Марказий Осиёга кенг ёйишда ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Жамшид Ходжаевга мамлакатимиз нуфузи ва обру эътиборини халқаро миқёсда юксалтиришда, юртимиз фаровонлиги ҳамда равнақи йўлида олиб бораётган самарали фаолитига омадлар тилаймиз.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси