BUXORO VILOYATI KAMBAG’ALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK BOSH BOSHQARMASI |Rasmiy telegram kanali


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Forward from: Bandlik Vazirligi
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🗓 2024-yil uchun ish vaqti taqvimi bilan batafsil quyidagi havolada tanishing

➡️ https://gov.uz/bv/news/view/4529/

Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️

📌Veb sayt 📌Facebook 📌Instagram 📌Telegram 📌You tube 📌Twitter


Forward from: Uzdiplomat | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2023»

«2023 йилнинг энг намунали вазирлиги»

2023 йилда фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи, вазирлик фаолиятини ривожлантирган «2023 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ВАЗИРИ» ни аниқланг!

Ўзбекистонда сони 25 тадан 21 тага туширилган вазирликларнинг фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлди? Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлаганини — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат учун — @uzdiplomatbot

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йил учун иш вақти Ҳисоб-китобини ишлаб чиқди. Ҳаволани сақлаб қўйинг ва керак бўлганда фойдаланинг! https://oml.pw/1hiii7toi

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сайёр қабули Шофирконда бўлиб ўтди

Ишларни “маҳаллабай” тизимда ташкил этиш, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабул бугун, 25 декабрь куни Шофиркон тумани "Жўйнав" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтди.

Қабул давомида 20 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, субсидия асосида тикув машинкаси олиш, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашга оид, шунингдек, бошқа масалаларда қилган мурожаатларига ечим топишга эътибор қаратилди.

Қўшимча ўрганиш учун муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу куни мурожаат қилиб келган 4 нафар фуқаронинг муаммоси шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Тикув машинкаси сўраб мурожаат қилган хотин-қизларга замонавий тикув машинкалари топширилди.

“Маҳаллабай” тизим асосидаги ўтказилаётган бу каби қабуллар давом этмоқда

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt






ПҚ-402.pdf
6.4Mb
«Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йулга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-402 сон қарор. 21 декабрь 2023 йил.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари қисқартирилади.

☝🏻Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади.

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Маҳаллалар уюшмасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди

Қарорга кўра:

Президентнинг «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Қарорга асосан, уюшманинг таркибий тузилмаси тасдиқланди.

«Mahalla» газетаси ва «Mahalla ko'zgusi» журнали ташкилий тузилма таркибидан жой олди.

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Маҳалла еттилиги баҳолаш асосида рағбатлантирилиб борилади

Қарорга кўра:

2024 йил 1 январдан бошлаб “маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда КРІ асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.

Маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини КРІ асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.


Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Маҳалла ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи янги тартиб жорий этилади

Қарорга кўра:

2024 йил 1 мартдан бошлаб “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари" ва “Аёллар дафтари” орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи янги тартиб жорий этилади:

жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади;

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Маҳалла еттилиги ташкил қилинади

Фармонга кўра:

Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида:

маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги"ни ташкил қилади;

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Уюшма раиси Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади

Қарорга кўра:

Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашига Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва ҳокимлар раислик қилади;

Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади;


Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади.

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Уюшманинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Фармонга кўра:

маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиш;

маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш;

ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;

фуқароларни ўз уйи ва кўчасини озода сақлашга, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириш, маънавий ва маърифий ишларда маҳалланинг ўрнини кучайтириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

“маҳалла еттилиги" томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишда кўмаклашиш;

маҳаллалардаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш;

маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилишини таъминлаш;

маҳаллаларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларга ажратиладиган маблағларни марказлашган тарзда тақсимлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

маҳалла масъулларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмалари шаклланишига кўмаклашиш

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари шакллантирилади

Фармонга кўра:

✔️ республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари шакллантирилади;

✔️Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида "Маҳалла еттилиги" фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt


#МУҲИМ

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилади

🟢Президентнинг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилади.

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt






Forward from: Bandlik Vazirligi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Mehnat jamoasi

📊Ish beruvchida mehnat shartnomasi asosida mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan barcha xodimlar mehnat jamoasini tashkil etadi.
📊Mehnat jamoasi ijtimoiy sheriklik sohasidagi o‘z vakolatlarini umumiy yig‘ilish (konferensiya) o‘tkazish orqali amalga oshiradi.
📊Mehnat jamoasining umumiy yig‘ilishi, agar unda ish beruvchida mehnat shartnomasi asosida mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan xodimlarning yarmidan ko‘prog‘i hozir bo‘lsa, vakolatli hisoblanadi.
📊Mehnat jamoasining konferensiyasi, agar unda tashkilot bo‘linmalari delegatlarining kamida uchdan ikki qismi hozir bo‘lsa, vakolatli hisoblanadi.
📊Mehnat jamoasi umumiy yig‘ilishining (konferensiyasining) qarori, agar umumiy yig‘ilishda (konferensiyada) ishtirok etayotgan xodimlarning (delegatlarning) ellik foizidan ko‘prog‘i uni yoqlab ovoz bergan bo‘lsa, qabul qilingan hisoblanadi.
✅Mehnat jamoasining umumiy yig‘ilishi (konferensiyasi):
xodimlarning mehnat jamoasi manfaatlarini ifodalash vakolati berilgan vakillik organini belgilaydi;
✅jamoa shartnomasini ma’qullash yoki ma’qullamaslik to‘g‘risida qaror qabul qiladi;
✅amal qilishi tegishli xodimlarga va ish beruvchiga nisbatan tatbiq etiladigan jamoa kelishuvlarining, shuningdek jamoa shartnomasining ijro etilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi;
✅jamoa kelishuvining, jamoa shartnomasining taraflar tomonidan ijro etilishi samaradorligiga baho beradi;
qonunchilikka va mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarga muvofiq o‘zga vakolatlarni amalga oshiradi.

➡️ BATAFSIL

Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️

📌Veb sayt 📌Facebook 📌Instagram 📌Telegram 📌You tube 📌Twitter


#2024_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

☑️ Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

▶️ Шунингдек, ўрмон хўжаликларида кўчат етиштирувчи питомникларни ташкил этиш мақсадида, хўжаликлар ҳудудларининг узоқ муддатли ижарага бериладиган участкалари белгиланади.

📌 Бунда давлат ўрмон фонди участкалари фақат «E-auksion» платформаси орқали ижарага берилади

Kanalga ulanish:  Telegram  Veb sayt

20 last posts shown.

1 290

subscribers
Channel statistics