#ҳудудлардан_хабарлар
#Вобкент_тумани
Қўзиқорин етиштириб ўз даромадига эга бўлаётган аёл
Садиева Нафиса Вобкент туманининг "Кўлхатиб" маҳалла Гулрабод қишлоғида истиқомат қилади. У ўз хонадонининг ертўласида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйган. Нафиса Садиева 30 миллион сўм кредит олиб иш бошлаган эди. У давлат томонидан бепул ўқитилиб, салкам тадбиркорга айланди.
Нафиса опа етиштираётган қўзиқоринлар фойдага кира бошлаган. Бироз қоронғу ва салқин хонада етиштирилаётган қўзиқоринлар худдики савдо дўконларидаги каби пештахталарга териб қўйилгани эътиборимизни тортди. Пештахталардаги махсус чириндини ёриб чиқиб бўй кўрсатаётган қўзиқоринчаларни кўриб суҳбатдошимиздан уни етиштиришнинг оғир-енгили ҳақида сўрадик.
«Қўзиқоринни етиштириш учун махсус биогумус устига қўзиқорин уриғи сепилиб сўнг 2 маҳал сув сепилади. Унинг ўзига керакли бўлган дорилари бор, ўша дорилари ҳам қўшилади. Иккинчи қаторига уруғ солдик, уруғдан сўнг яна сув сепилади. Ҳосил дастлаб кичкина-кичкина бўлиб етишиб чиқади. Шу сингари ўзидан ўзи кўпайиб бораверади», — дейди Феруза Садиева биз билан суҳбатда.
Маълум бўлишича, ҳозирда қўзиқорин етиштириш илмини пухта эгаллаган қаҳрамонимиз бўш турган ўз уйида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйган. Бир кунда 30-40 килограммдан ҳосил олинмоқда. Етиштирилаётган маҳсулотлар эса Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги савдо дўконларига 60-70 минг сўмдан етказиб берилмоқда. Кунига талаб юқори бўлгани учун Феруза опа ўз фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Шунингдек тадбиркоримиз маҳалладаги ишсиз 5-6 нафар аёлни иш билан ҳам таъминлаган.