Forward from: TAFAKKUR VA IJOD ROBIYA KAMOL BILAN
11 декабрь - истеъдодли шоир Чори Аваз туғилган кун.
Агар ҳаёт бўлганларида бугун 67 ёшни қаршилар бўлар эдилар.
Эрта сўнган юлдуз. Аммо бундай дейиш тўғрими? Ахир "Бахтиёрлик шу эмасми?" эссесининг ўзи шоҳ асар бўлса. "Ўлим - ишқ мураббийси", "Изланиш излари", "Руҳиятни покловчи шеърият" каби илмий-таҳлилий мақолалари ҳануз ўқувчилар қалбини ларзага солаётган бўлса, Ватанимиз мустақиллигини, тилимиз озод, элимиз ҳур бўлиши ўтли мисраларда тараннум этилиб, ҳамон юракларни титратаётган бўлса, жаҳон адабиёти дурдоналарини гўёки ўзбек тилида битилган асар сингари моҳирона таржима қилингани туфайли китобхонлар дилига ҳузур бағишлаб турган бўлса бу шоирни эрта сўнган деб атамоқ тўғримикин? Гарчанд жисман орамизда бўлмаса-да ўлмас адабий мероси билан қалбимизни ёритиб турган, ҳали-ҳали ҳузур бағишлаётган оташин сатрларидан мунавварланиб, фараҳланиб турган бўлсак, бу шоирни энди йўқ дейиш тўғри бўлармикин? Йўқ, Чори Аваз қалбимизда, ёнимизда, ёдимизда биз билан ҳамнафас яшаяпти. У ўлмаган!
Жойингиз жаннатда бўлсин, Чори Аваз!
@choriavazijodi