ХОИН КИМ?!
Дилбар ИсматуллаеваSeptember 16, 2019
Ака, сизга саволим бор. Яхшилаб ўйланг, жавобга шошилманг. Олдингизда икки йўл бор: бири инсонга хиёнат, бошқаси (балки ҳеч қачон сиз ҳақингизда қайғурмаган) ватанга хиёнат.
Бир неча кун аввал танишим бир таклифи борлигини айтиб қолди: “Ватанни (аслида Президент ва Бош вазирни дейилган эди) унинг шаънини топтаётганлардан ҳимоя қилиш – бунинг учун сенга пул тўлашади”. Мен ўйлаб кўришим кераклигини билдирдим. Орадан вақт ўтиб, менга бир қиз қўнғироқ қилди. (Билишимча, Тошкент ахборот технологиялари университетида фалончи проректорнинг котибаси) “Иш”нинг мазмунини тушунтирди, унга кўра, мен facebook ижтимоий тармоғида бир қанча сохта аккаунтлар очишим ва интернетдаги негатив фикрларга қарши ижобий комментлар ёзишим керак экан. Бунга яхшигина пул тўлашади! Мен рози ёки рози эмас эканлигим ҳақидаги жавобимни аввал бошда менга бу иш ҳақида айтган танишим орқали етказишимни билдирдим. Алоқа узилди. Кейинги жараён танишимга бу ишнинг тўғри эмаслигини тушунтиришга уринишим, бахслар билан кечди…
Хуллас, мен ишга қўшилмадим. Кейин эса миямга мен уларга ишчи сифатида керак бўлган оддий онгсиз талаба эмас, бўлажак журналист эканлигим ҳақидаги фикр келди. Улар билан қайта боғланиб, ишга рози эканлигимни билдирдим. Аммо бўлиб ўтган гаплардан кейин менга ишонишмади. Йўлини қилиб жамоанинг телеграмдаги гуруҳига қўшилдим. (Бунда менга ишонч билдириб, ёрдам берган дўстимдан кечирим сўрайман! Инсонга хиёнат деганимда шуни назарда тутган эдим.) “Группа 4” деб номланган ва икки йўналтирувчи ҳамда ишга розилик берган талабалардан иборат гуруҳ эди бу. (Бу талабалар пул топиш йўлида нималарга аралашаётганига ишора эмасми? Стипендия можаросини эсланг!) Орадан бир соат ўтмай мени гуруҳдан “тепиб юборишди”, лекин энди кеч бўлган, мен аллақачон ҳамма далилий маълумотларни олган эдим. Мақолани ёзишдан олдин гуруҳга “яхшиликча” яна бир бор қўшилишга ҳаракат қилдим ва айнан ўша гуруҳнинг “тепасида турган” ТАТУнинг ўқув ишлари бўйича проректори Агзамов Файзулла Сайдакбаровичнинг телеграмдаги шахсий саҳифасига хабар йўлладим. Буларни тўлиғича қуйида медиафайлларда ҳавола этаман. Уринишларим бесамар кетди, кейинчалик билишимча, мени ишга таклиф қилган дўстим проректор жанобларидан дакки эшитибди, эмишки, мен проректорга “ёпишиб олибман”. Гуруҳ нега айнан 4 билан рақамлангани сизга қизиқми? Менга қизиқ ва агар янглишмасам, мен бунинг сабабини ҳам биламан: бу каби гуруҳлар ўнлаб мавжуд ва бу уларнинг 4-си холос. “Нега мени гуруҳга қўшишмаяпти?” деган саволимга “Рўйхат сиз “хўп” дейишингиздан олдин тасдиқланиб юқорига юборилган, янги рўйхат тузилишини кутинг” деб жавоб берди танишим. “Тасдиқланиш”, “юқори”? Бу ажабланарли ва аслида мутлақо ажабланарли бўлмаган икки сўзга изоҳ бераман. Тахминимча, Группа 4 “иш”нинг энг қуйи поғонаси бўлиб, юқорида иш ташкилотчилари йиғилган ёпиқ гуруҳ бўлиши керак. Сабаби троллар томонидан хужум уюштирилиши ва комментлар қолдирилиши керак бўлган саҳифалар рўйхати (қуйида медиафайлларда ҳавола этаман) А. Khodjaev исмли телеграм фойдаланувчиси томонидан тузилган ва проректор жаноблари томонидан гуруҳга улашилган эди. Проректор “кичкина одам” эмаслиги сизга ҳам, менга ҳам маълум. Демак, проректор жанобларига (сал қўполроқ қилиб айтганда) буйруқ бера оладиган шахс ундан юқори лавозим эгаси бўлиши керак. Бахтимга, давлатимизда бу фамилиядаги ва исми “А” ҳарфи билан бошланувчи мансабдор биттагина экан, холос. Менимча, нишонни топдим! Буни (минг афсуски) исботлашга кучим етмаганлиги сабабли калтак проректор жанобларининг бошида синадиган бўлди. “Ишга қўшилганингизда ҳозир 200$ маош олган бўлардингиз” деб ёзиб қолди яқинда танишим. Кейин нима қилиб қўйганини сезд-ю, хабарини ўчириб юборди. (Жин ургур телеграмда хабарни ҳар икки томондан ўчириш функсияси бор) Лекин мен ёзувни сақлашга улгурган эдим. “Ўзингиз олдингизми ўша пулни?” дея берган саволимга “Мен 800$ олдим” деб жавоб қайтарди ватанпарвар дўстим.