Forward from: Baxtiyor ABDUG'AFUR
Глобал иқлим ўзгариши ва ўрик
Шу кунлардаги энг оғриқли масала – дарахтларнинг ёппасига кесилишининг авж олишидир. Энг кўп кесиладигани ўрик ҳисобланади. Шунинг учун, йилдан йилга ҳовлилардаги ўриклар камайиб бормоқда. Бу ўта нозик масаладир. Бошқа дарахтларга қараганда, ўрикнинг бизнинг минтақа ва шароитда аҳамияти ўта беқиёс.
Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида ўрик дарахтининг аҳамияти ўта юқори. Қурғоқчиликда ҳам ўса олади, остида намликни яхши сақлайди, ҳавода сув буғлари бир меъёрда тақсимланиши ва чанг зарраларининг кам бўлишига ёрдам беради.
Кескин иқлим ўзгаришлари асоратлари – қурғоқчилик, ҳавонинг ифлосланиши, чўлланиш, микроб касалликларининг авж олиши... ва яна кўплаб ноқулай омилларга қарши биргина шу ўрикни қарши қўйса бўлади. Ўрик зич ўсган жойда мўътадил иқлим бўлади.
Бунинг учун шу кунгача, ҳеч бўлмаса, йўл бўйларига арча ўрнига ўрик экилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Арча... ўрикнинг тескариси! Арчанинг жойи қурғоқчил воҳа-водийлар эмас. Ўта кетган қайсарлик ва ўжарлик билан арча экилаверди, экилаверди.
Агар биз кундан кунга оғирлашиб бораётган иқлим ўзгаришларини юмшатишни истасак, ўрик дарахтини кўпайтиришимиз мақсадга мувофиқ. Йўл бўйлари тут дарахтлари қандай экилган бўлса, шундай кўпайтирса бўлади.
Минтақа иқлимига мослашган ўрик ва бошқа дарахтлар шундай тезликда кесилаверса, кейинги 5... 10 йилликни қандай тасаввур қиласиз?
Тасаввур ҳосил бўлдими?