Қисқа метражли бахт
Қорли оқшом эди...
Пошнаси узун
Этигинг сирпанди...
Бир даста гулдай
Қайтмас бир баҳордай кирдинг бағримга.
Энг сўнгги нажотдай туюлди сенга,
Чап қўлинг ўнг елкам томон ошиқди.
Худдики булутлар тарқаган каби,
Худдики қуюқ тун тирқишларидан
Чақмоқдек чатнади,
Юлдуздек ёнди,
Ҳайратга кўмилди
Худди илк дафъа
Кўриб турганидай мендек одамни,
Нималардир деди сукут тилида,
Жуда бийрон чиқди ўжар кўзларинг...
Жондек ширин эди бу лаҳза!
Шамолнинг шиддати етмади шу тоб,
Пешонангга қўнган тутам сочингга,
Қошларинг устида дилдиради қор,
Қоргинам,
Не савдо тушди бошингга!
Юрагим, не савдо тушди бошингга!
Мангулик баҳордай,
Бир даста гулдай
Гўзаллик ҳушини йиғди битталаб.
Тасодифда ёққан,
Тезда эриган
Қордай сизиб чиқдинг менинг бағримдан!
Оҳиста созладинг усти-бошингни,
Юқори қабоғин кўтарди аранг,
Илтижо уятга айланди зумда.
Қорли оқшом эди...
Сен кетдинг!
Олифта этигинг бунча керилган...
Яхшиям, яратган жуда меҳрибон,
Яхшиям туш кўриш бахти берилган.
🕰 17.11.2021 йил
✍ Баҳодир БАҲРОМ
Қорли оқшом эди...
Пошнаси узун
Этигинг сирпанди...
Бир даста гулдай
Қайтмас бир баҳордай кирдинг бағримга.
Энг сўнгги нажотдай туюлди сенга,
Чап қўлинг ўнг елкам томон ошиқди.
Худдики булутлар тарқаган каби,
Худдики қуюқ тун тирқишларидан
Чақмоқдек чатнади,
Юлдуздек ёнди,
Ҳайратга кўмилди
Худди илк дафъа
Кўриб турганидай мендек одамни,
Нималардир деди сукут тилида,
Жуда бийрон чиқди ўжар кўзларинг...
Жондек ширин эди бу лаҳза!
Шамолнинг шиддати етмади шу тоб,
Пешонангга қўнган тутам сочингга,
Қошларинг устида дилдиради қор,
Қоргинам,
Не савдо тушди бошингга!
Юрагим, не савдо тушди бошингга!
Мангулик баҳордай,
Бир даста гулдай
Гўзаллик ҳушини йиғди битталаб.
Тасодифда ёққан,
Тезда эриган
Қордай сизиб чиқдинг менинг бағримдан!
Оҳиста созладинг усти-бошингни,
Юқори қабоғин кўтарди аранг,
Илтижо уятга айланди зумда.
Қорли оқшом эди...
Сен кетдинг!
Олифта этигинг бунча керилган...
Яхшиям, яратган жуда меҳрибон,
Яхшиям туш кўриш бахти берилган.
🕰 17.11.2021 йил
✍ Баҳодир БАҲРОМ