***
Қора гулҳан сочар маъсум зар,
Руҳ ичади кўпу, озини.
Нигоҳингиз бунчалар ўжар,
Тўкмас томчи эҳтиросини.
Шабададай эсар қўлингиз,
Беш бармоққа банди минг тола.
Юзларингиз бунчалар қирмиз,
Кўксимга бош ургандай лола.
Ой ухлайди кипригингизда,
Қошларингиз кўксим тилмасми?
Юрагингиз бунчалар сокин,
Севишимни ҳали билмасми?
Ёнаяпман, англадингизми,
Гуриллайман лаҳзалар сайин.
Тўймаяпсиз ўзингиз тоблаб,
Қўлларингиз бунчалар майин.
Йўқотяпти ҳушини, лоҳас,
Секин титраб ёняпти таним.
Юрагимни тозаладим, бас,
Юрагимда қолмади ғаним.
Сиз шундайин тоза, баркамол,
Минг йилда бир очилар гулсиз.
Ҳаётимда кезиб бемалол,
Ифорлари сочилар гулсиз.
Сиз бағримда, бехос суюндим,
Қўл силтадим баҳору қишга.
– Ифорингиз билан тўйиндим,
Ҳаққим борми энди севишга?
Ажабланди нигоҳларингиз,
Ҳайрат чулғаб эҳтиросини.
Кутардингиз мусичадай жим,
Вужудингиз эътирозини.
Типирчилаб, ташқари томон
Судрадингиз ҳаётингизни.
... Шўрлик қалбим йиғлайди ҳамон,
Юзга босиб саботингизни.
Қора гулҳан сочар маъсум зар,
Руҳ ичади кўпу, озини.
Нигоҳингиз бунчалар ўжар,
Тўкмас томчи эҳтиросини.
Шабададай эсар қўлингиз,
Беш бармоққа банди минг тола.
Юзларингиз бунчалар қирмиз,
Кўксимга бош ургандай лола.
Ой ухлайди кипригингизда,
Қошларингиз кўксим тилмасми?
Юрагингиз бунчалар сокин,
Севишимни ҳали билмасми?
Ёнаяпман, англадингизми,
Гуриллайман лаҳзалар сайин.
Тўймаяпсиз ўзингиз тоблаб,
Қўлларингиз бунчалар майин.
Йўқотяпти ҳушини, лоҳас,
Секин титраб ёняпти таним.
Юрагимни тозаладим, бас,
Юрагимда қолмади ғаним.
Сиз шундайин тоза, баркамол,
Минг йилда бир очилар гулсиз.
Ҳаётимда кезиб бемалол,
Ифорлари сочилар гулсиз.
Сиз бағримда, бехос суюндим,
Қўл силтадим баҳору қишга.
– Ифорингиз билан тўйиндим,
Ҳаққим борми энди севишга?
Ажабланди нигоҳларингиз,
Ҳайрат чулғаб эҳтиросини.
Кутардингиз мусичадай жим,
Вужудингиз эътирозини.
Типирчилаб, ташқари томон
Судрадингиз ҳаётингизни.
... Шўрлик қалбим йиғлайди ҳамон,
Юзга босиб саботингизни.