Badoeus-Sanoe


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир». (Мужодала сураси, 11-оят).

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Беш нарсада аёлинггизга кенглик қилинг!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:

«Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам!

🔹Биринчи ва иккинчиси, аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилгудек бўлсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади ва бир-бирингизга муҳаббатсиз бўлиб қоласиз.

🔹Учинчиси эса, аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса фойдаланадилар. Бу сифатларнинг ҳар бирини фақатгина ўз ўрнида ишлат. Муҳаббатнинг энг адолатлиси шудир. Ҳузур-ҳаловат кўпинча шу билан бўлади.

🔹Тўртинчиси, аёллар ўзлари нимани ёқтирсалар, эрларида ҳам ўша сифатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу сифатлар: ширин сўз, чиройли сурат, тоза кийим ва хушбўй ҳид. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларга қаттиқ аҳамиятли бўл!

🔹Бешинчиси, уй аёлларнинг қироллигидир. У ерда ўзини тахтда ўтирган қироличадек ҳис қилади. Сен унинг қироллиги йиқилишидан ҳазир бўл! Уни бу тахтидан узоқлаштира кўрма! Агар шундай қилсанг, унинг мулкида у билан мужодала қилган (тортишган) бўласан.

🔹Олтинчиси эса, аёл киши ҳам эрини қўлга киритишни, ҳам ўз оиласини қўлдан бой бермасликни хоҳлайдиган нозик қалб эгаси. Унинг бундай хислатини айб санама! Шунга қаттиқ аҳамият бер, уни ўз оиласи ва сенинг орангда танлов қилишга асло мажбур қилма! Акс ҳолда, у оиласи ўрнига сени танласа ҳам, ўзи ғамга ботиб, маҳзун бўлиб қолади».

@hanafiy_fiqhiii


Тўрт мазҳабни ташлаб «Фиқҳус-сунна»га ёхуд «Фиқҳус-сунна вал китаб» шиорларига (яъни: мазҳабсизликка) чақирувчи тоифаларга бизнинг жавобимиз шу:

Сизнинг йўлингиз уларникидек (мужтаҳид уламоларникидек) бўлолмайди. Зеро, улар суннат ва ҳадисни сиздан кўра яхши биладилар.

«Сиздан кўра яхши биладилар»дан мурод сиз биласиз, улар сиздан кўра яхшироқ биладилар дегани эмас. Аксинча, сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар, улар биладилар, деган маънодадир. Зеро, улар билан сизнинг орангизда илм жиҳатидан ҳеч қандай алоқа йўқ.

© Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

11.01.2019 санадаги Телеграмдаги постларидан таржима

@hanafiy_fiqhiii


«Ўқишни хоҳлайману, лекин ёшим ўтди»:

▪️«Мусилут Туллоб» асарининг муаллифи Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Азҳарий 30 ёшдан ошганида илмга қадам қўяди. У киши бундан олдин масжидда тозаловчи бўлган.

▪️Имом Кисоий роҳматуллоҳи алайҳ 40 ёшларида илмга қадам қўйганлари айтилади.

▪️«Саҳиҳул Бухорий»нинг машҳур шориҳи Ибн Ҳажар ал-Асқалоний 27 ёшларида ҳадис илмини ўрганишни бошлаганлар. У киши ҳадис илмида дарға бўлдилар.

Кеч бўлди, дема, алданасан!

@hanafiy_fiqhiii


Бугун жума: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтинг!

Қайси пайғамбарга қандай мўжиза берилган бўлса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ундан ҳам каттаси ёхуд шунинг мисличаси берилган.

— Солиҳ алайҳиссаломга туя мўжизаси берилган. Бир туя қоя тошнинг орасидан чиққанди. Лекин гапиролмасди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эса бир туя келиб (қишлоқ аҳлидан) шикоят қилган. (Қаранг: Абу Довуд, 2549)

— Довуд алайҳиссаломга тоғлар буйсундириб қўйилган эди. Шу тоғлар эртаю кеч Довуд алайҳиссалом билан бирга тасбеҳ айтишарди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида эса шағал тошлар тасбеҳ айтган. (Қаранг: Табароний, «Ал-мўъжамул авсот», 1244)

— Сулаймон алайҳиссаломга эрталабдан тушгача бир ойлик йўлни, тушдан кечқурунгача яна бир ойлик йўлни босиб ўтадиган, бир кунда икки ойлик йўлни босиб ўтадиган шамол бўйсундириб қўйилган эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эса бундан ҳам катта бўлиб, бу меърож мўжизасидир. Бир кечада Маккадан Қуддусга бориб, у ердан осмонга кўтарилдилар. Маккага қайтиб келганларида эса ётган жойлари ҳали иссиқ эди.

@hanafiy_fiqhiii


Жума куни ғусл қилиш вожибми суннатми?

Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким жумага борса ғусл қилиб олсин» қабилидаги ҳадисларига асосланиб «Жума куни ғусл қилиш вожиб» деганлар. Салаф ва халаф уламолар жума куни ғусл қилишни афзал деганлар. Фуқаҳолар эса уни вожиб эмас, суннат дейишган.

Бу борадаги (мазкур) ҳадис мансух ёки «Иллат тугаса ҳукм ҳам тугайди» бобига киради. Чунки ўша даврда инсонлар жунли кийимлар кийишган, масжидлари ҳам тор бўлган. Мусулмонлар жам бўлганда, издиҳом бўлганда ёнидагиларга тер ҳиди туфайли азият етган. Шу боис суннат қилинган.

Уламолар жума кунининг ғусли "шу куннинг намоз учунми ёки шу кун учун хосми?" борасида ихтилоф қилишган. Имом Абу Юсуф намоз учун деганлар (тўғриси ҳам шу), Ҳасан ибн Зиёд эса шу куннинг ўзи учун хос деганлар.

Имом Абу Юсуфга кўра аёл киши жума куни ғусл қилиши фазилат эмас, Ҳасан ибн Зиёд кўра эса фазилат ҳисобаланади.

© Муҳаммад Сулаймон Ҳиндий, «Мухтасари Қудурий маъ шарҳиҳил Мўътасари Зарурий»

@hanafiy_fiqhiii


Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

🔸Тошкентдан олдин: Ангрен–3/3, Андижон–11/12, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/13, Наманган–9/9, Поп–6/7, Чортоқ–9/10, Чуст–7/8, Фарғона–8/10, Риштон–6/8, Қўқон–5/7, Қува–9/12.

🔹Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–25/23, Ғиждувон–21/18, Қоракўл–25/21, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/3, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–22/24, Мингбулоқ–25/26, Конимех–20/21, Нурота–17/16, Учқудуқ–16/14, Нукус–37/39, Мўйноқ–37/42, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–33/34, Қўнғирот–39/42, Самарқанд–12/9, Иштихон–14/11, Мирбозор–12/9, Каттақўрғон–15/12, Ургут–12/10, Термиз–14/7, Бойсун–13/8, Денов–10/5, Шеробод–15/9, Шўрчи–11/5, Қарши–18/13, Деҳқонобод–15/10, Косон–19/14, Муборак–20/16, Шаҳрисабз–14/9, Ғузор–17/11. Урганч–37/34.

Изоҳ: "Тошкентдан аввал" деган қаторда берилган вақтлар Тошкент вақтига нисбатан шунча дақиқа аввал саҳарлик/ифторлик қилинади.

"Тошкентдан кейин" деган қатордаги вақтларда эса, Тошкент вақтидан шунча дақиқадан кейин саҳарлик ва ифторлик қилинади.

Ўзбекистон мусулмолари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar


🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

📅 28 июль – жума куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади», деганлар.

©Имом Муслим ривояти

Эркаклар диққатига❗️

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик қилади».

© Тобароний ва Байҳақий ривояти

Изоҳ: Ушбу ривоятдаги «кенгчилик қилиб берса»дан мақсад уларга нафақа борасида кенгчилик қилса, деганидир.

Қўшимча: Суфён ибн Уяйна роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «60 йилдан бери шуни тажрибадан ўтказиб келамиз, доим барака кўрганмиз».

@hanafiy_fiqhiii

164 0 14 11 4

Боғдоднинг ҳанафий қозиларидан, аллома Шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1854-санада вафот этганлар) ўзларининг 30 жузлик машҳур «Руҳул маъоний» тафсирларини кечқурунлари ёзган эканлар.

Баъзи уламолар ҳам мазкур асарни фақат кечалари ўқиб чиқишган экан.

©Имом Алусий «Руҳул маъоний»нинг 1-жуз, 4-саҳифасида шундай дейдилар:

«Кечалари уйқусизликдан пешонам китоб саҳифаларига қандай ёпишиб қолишини кўрсанг эди (менга раҳминг келарди). Тенгдошларим ўйин-кулгуга шўнғиганида, мен шам тополмаган кечаларим ой ёруғида дарс қилардим».

@hanafiy_fiqhiii


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мухтарам жамоат, малумингизки канал фаолияти баъзи сабабларга кўра тўхтатилган эди. Қолиб кетган дарсларни Аллоҳ фазли билан яқин кунларда яна давомий қилишга ҳаракат қиламиз, ушбу ишда Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда ихлос билан бўлишини сўраймиз.

Расулуллоҳ ﷺ шундай дуо қилар эдилар:

«اللهم انفعني بما علّمتني وعلّمتي ما ينفعني وزدني علماً»

صحيح سنن الترمذي.

«Аллоҳим менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани ўргатгин. Ва илмимни зиёда қилгин».

© Термизийнинг сунанлари

Қолдирилган дарслар.. ⤵️

🔹Таҳорат боби.
🔹Аёлларга таалуқли ҳукмлар.
🔹Исломда фарзанд тарбияси.

@hanafiy_fiqhiii


Кўз зиноси!

Тожуддин Субкий ўзларининг машҳур «Табақот» китобларида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳақларидаги бобда ушбу қиссани келтирадилар:

Кунларнинг бирида Усмон розияллоҳу анҳунинг ҳузурига йўлда бир аёлга қараб, уни (чиройини) ўйлаб келган бир одам кирди. Усмон розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Сиздан бирингизнинг кўзида зино асорати бор». Ҳалиги одам бу гапдан кейин ажабланиб сўради: «Эй Усмон! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ваҳий борми?»
Усмон розияллоҳу анҳу унга жавобан: «Йўқ! Лекин, фаросат бор», дедилар.

يحكي تاج الدين السبكي هذه القصة في كتابه «طبقات الشافعية الكبرى» أثناء حديثه عن عثمان بن عفان : دخل إليه رجل كان قد لقي امرأة في الطريق فتأملها، فقال له عثمان رضي الله عنه : يدخل أحدكم وفي عينيه أثر الزنا ! فقال الرجل : أوحي بعد رسول الله صلى الله عليه (وآله) وسلم ؟ قال : لا، ⤵️
‏ولكنها فراسة.

- طبعة الكتاب : دار الكتب العلمية

( طبقات الشافعية الكبرى - ج / ١ - ص / ٥١٥ )

© Тожуддин Субкий, «Табақотуш шофеъиятил кубро»

@hanafiy_fiqhiii


Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Илм талаб қилинг. Агар илм талаб қилишга имконингиз бўлмаса, илм талабидагиларни яхши кўринг. Агар уларни яхши кўрмасангиз, ҳеч йўқ ёмон кўрманг».

© Ибн Саъд, «Ат-Табақотул Кубро»

@hanafiy_fiqhiii


Бир чимдим кулгу

Шофеъй фақиҳларидан Сайфиддин Ҳиндийнинг (вафоти 715/1315) хати (ёзуви) жуда хунук эди. Ўзи ҳақида бир воқеани қуйидагича ҳикоя қилиб беради:

«Кунларнинг бирида китоб бозорида юриб, хати меникидан ҳам хунук деб ўйлаган бир китобга йўлиқиб қолдим. Катта пул тўлаб уни дарҳол сотиб олдим. Сотиб олиш мақсадим, менинг хатимни жуда хунук дейдиганларга, меникидан ҳам хунукроғи бор, деб бу китобни кўрсатиш эди. Уйга бориб, текшириб чиқсам бу олдин ўз қўлим билан ёзган (хат қилган) китоб экан».

© Имом Субкий, «Табақотуш Шофеъиятил Кубро»

@hanafiy_fiqhiii


Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Ким гапираётган гапини амалидан деб ҳисобламаса, унинг гуноҳлари кўпаяди».

© Абу Нуъайм Исфаҳоний, «Ҳилятул авлиё»

Изоҳ: Кишининг гапирадиган гапи фаришталар томонидан оқизмай-томизмай унинг амал дафтарига ёзиб борилади. Оғзимиздан чиқадиган зикр (Аллоҳ ва Расулини эслаш) савоб, сўкиниш (мусулмонга хос бўлмаган сўзлар) гуноҳ бўлади. Савоб қилиш имконияти турганда, гуноҳга не ҳожат!?

@hanafiy_fiqhiii


Фарғона аҳли, ҳусусан Марғилон шахрида яшовчи юртдошларимиз учун ҳушхабар!

Ассалому алайкум ва раҳматуллохи ва баракотуҳ. Азизлар дуоларни бардавом қилайлик. Аллох Марғилонимизга гўзал ва УЛУҒ тухфани инъом этиш арафасида. Аллоҳ Бу яхшиликларингни бизлар учун ҳайрли ва бардавом эт, омин.

@hanafiy_fiqhiii


Али ибн Ҳишом айтади:
- Вакиънинг қўлида қандай китоб кўрмайин, ҳаммасини ёд олган эди. Мен ундан хотирани бақувват қилувчи дорилар ҳақида сўрадим. У киши менга, «Агар ўша дорини айтсам, шундан фойдаланасанми?», деб сўрадилар. Мен, «Аллоҳга қасамки, ҳа», дедим. У киши «Бунинг дориси: гуноҳларни тарк қилишдир. Хотирага бундан фойдали дорини билмайман».

© Имом Заҳабий, «Сияр аълам ан-нубала»


«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг» (Таҳрим 6) ояти тафсирида шундай нақл келади:

Амр ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Албатта, Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида аёл эри билан хусуматлашади ва шундай дейди: «У мени тарбияламас ва менга ҳеч нарса ўргатмасди. Менга (фақат) бозордан нон олиб келиб едирарди, хoлос» дейди.

@hanafiy_fiqhiii


#Самара

Кўплаб азизлар дангасаликдан қутулишни осон ва самарали усули ҳақида сўраб турадилар. Бу борада кўплаб уламолар фикри ўрганиб чиқилса мутлақ жавоб шу бўладики, дангасаликдан қутулишнинг энг самарали усули барча амалларни ягона Аллоҳ учун қилишликдир.


© Закариё Ҳанафий.


#OTA_ONA

🎙 | Rahimberdi domla

عنْ عَبْدِ اللهِ بْن عُمَرَ قَلَ:
رِضَا الرَّبِّ فِي رِضَا الْوَالِدِ، وَسَخَطُ الرَّبِّ فِي سَخَطِ الْوَالِدِ.

Abdulloh ibn Umardan rivoyat qilinadi: Robbning rizosi ota-onaning rizosidadir. Robbning norizoligi ota-onaning noroziligidadir.

@hanafiy_fiqhiii


Жоҳил инсонларнинг хусусиятлари:

- Оддий нарсаларга жаҳл қиладилар;
- Сирни фош қиладилар;
- Ҳаммага ишонадилар;
- Беўрин насиҳат қиладилар.

© Имом Заҳабий, «Тазҳиб»

@hanafiy_fiqhiii


«Ҳақиқий фақиҳ – одамларни Аллоҳнинг раҳматидан умидсизлантирмайдиган ва уларга Аллоҳга маъсиятда рухсат ҳам бермайдиган ҳамда уларни Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳам қилиб қўймайдиган кишидир».

© Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу.

@hanafiy_fiqhiii

20 last posts shown.

216

subscribers
Channel statistics