Беш нарсада аёлинггизга кенглик қилинг!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:
«Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам!
🔹Биринчи ва иккинчиси, аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилгудек бўлсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади ва бир-бирингизга муҳаббатсиз бўлиб қоласиз.
🔹Учинчиси эса, аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса фойдаланадилар. Бу сифатларнинг ҳар бирини фақатгина ўз ўрнида ишлат. Муҳаббатнинг энг адолатлиси шудир. Ҳузур-ҳаловат кўпинча шу билан бўлади.
🔹Тўртинчиси, аёллар ўзлари нимани ёқтирсалар, эрларида ҳам ўша сифатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу сифатлар: ширин сўз, чиройли сурат, тоза кийим ва хушбўй ҳид. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларга қаттиқ аҳамиятли бўл!
🔹Бешинчиси, уй аёлларнинг қироллигидир. У ерда ўзини тахтда ўтирган қироличадек ҳис қилади. Сен унинг қироллиги йиқилишидан ҳазир бўл! Уни бу тахтидан узоқлаштира кўрма! Агар шундай қилсанг, унинг мулкида у билан мужодала қилган (тортишган) бўласан.
🔹Олтинчиси эса, аёл киши ҳам эрини қўлга киритишни, ҳам ўз оиласини қўлдан бой бермасликни хоҳлайдиган нозик қалб эгаси. Унинг бундай хислатини айб санама! Шунга қаттиқ аҳамият бер, уни ўз оиласи ва сенинг орангда танлов қилишга асло мажбур қилма! Акс ҳолда, у оиласи ўрнига сени танласа ҳам, ўзи ғамга ботиб, маҳзун бўлиб қолади».
@hanafiy_fiqhiii