Forward from: Zarif g‘ussalar
***
Укам Аҳад Муҳаммадга
Беомон кезарди юракда
Ғам ташиб хаёллар - чумоли.
Ногaҳон нораста гўдакдай
Чинқириб уйғонди имоним.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Сочимда оқ тола - қўрқмадим,
Сочимда оқ тола - табаррук.
Пажмурда ҳолимда йўқладинг,
Бу васл, бу вола табаррук.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Тумандай тўзғиди шум риё.
Руҳимда субҳидам насими,
"Ол қулим" деганинг шуми ё?
Мен - зилол ҳисларнинг асири.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Сарбасар сеҳрлар саловат,
Залолат завол Зулжалолим.
Бўйим-да булутга баробар,
Булоқдай бокира хаёлим.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
https://t.me/zarif_gussa/1
Укам Аҳад Муҳаммадга
Беомон кезарди юракда
Ғам ташиб хаёллар - чумоли.
Ногaҳон нораста гўдакдай
Чинқириб уйғонди имоним.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Сочимда оқ тола - қўрқмадим,
Сочимда оқ тола - табаррук.
Пажмурда ҳолимда йўқладинг,
Бу васл, бу вола табаррук.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Тумандай тўзғиди шум риё.
Руҳимда субҳидам насими,
"Ол қулим" деганинг шуми ё?
Мен - зилол ҳисларнинг асири.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Сарбасар сеҳрлар саловат,
Залолат завол Зулжалолим.
Бўйим-да булутга баробар,
Булоқдай бокира хаёлим.
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
Пойингга чўкдим-у, юксалдим!
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
https://t.me/zarif_gussa/1