Билиб қўйган яхши-да
(жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийларига)
Сиз жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийимиз?
Ўз даромадингизни янада ошириш имкони бор. Қайндай қилиб дейсизми? Ҳозир тушунтириб берман-да.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сонли қарорига (http://lex.uz/docs/4187224) (http://lex.uz/docs/4187224) асосан жисмоний тарбия соатларидан бўш вақтларида спорт иншоотларида тренерлар томонидан аҳолига, шу жумладан, ўқувчи-ёшлар ва талабаларга кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари пуллик асосда амалга оширилади;
давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида тренерлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тушган тўловнинг 20 фоизи коммунал хизматлар харажатларига йўналтирилади, қолган қисми муассаса ва тренер ўртасида тенг миқдорда тақсимланади.
Демак, Сиз мазкур қарорга асосан дарсдан ташқари пуллик спорт тўгараги ташкил этиб, тўгаракка қатновчи бир нафар ўқувчига бир ойлик тўловни мактаб директори билан келишган ҳолда 50000 сўм этиб белгиладингиз.
Қарорга асосан ойлик тўловнинг (50000 сўмнинг) 20 фоизи (10000 сўм бўлади) комунал хизматлар учун мактабда қолади. Қолган 40000 сўм мактаб ва мураббийга тенг тақсимланади. Яъни, мактабга 20000 сўм (ҳар хил спорт жиҳозлари харид қилиш учун), сизга ҳам 20000 сўм тегади.
Энди тўгарагингизда нечта шуғулланувчи бўлса даромадингизни хисоблаб олаверинг.
Агар спорт иншоотида бир нечта мураббий пуллик хизмат тўгарак очган бўлса комунал тўловлар миқдори улар ўртасида тенг тақсимланади (10000 сўмни тенг бўласизлар).
Эслатма:
-Пуллик хизмат кўрсатганлик учун тўлов миқдори тренер томонидан таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда белгиланади.
-Шуғулланувчилар томонидан спорт тўгаракларига қатнашиш учун таълим муассасаси раҳбарига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Таълим муассасаси раҳбари номига ариза
2. фуқаролик паспорти нусхаси ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси ;
3. 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
4. шуғулланувчиларнинг 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 та рангли фотосурати;
5. оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида маҳалладан маълумотнома (зарурат бўлганда).
-Пуллик хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар таълим муассасасининг тегишли шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига тўланади ва ушбу тўлов тўланганлиги ҳақида тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси таълим муассасасига тақдим этилади. (🏦Банкка тўлайди қўлингизга нақд пул бермайди🙅🏻♂️)
-Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида тўлайди (50000 сўм эмас 25000 сўм тўлайди).
-👭Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширади (ҳар бири учун 35000 сўмдан тўлайди).
Ана шунақа гаплар!!
ENG FOYDALI
https://t.me/jismoniytarbiya_1