Jomboy.uz


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ushbu kanal Jomboy tumani telegramdagi rasmiy kanali hisoblanib, unda tumanda olib borilayotgan islohotlar, tadbirlar va yangiliklar yoritiladi.
Fikr almashish uchun: @Jomboy_uz_Group
Kanal yaratuvchisi: Nargiza G'affarova
Murojaat uchun: @Nargiza_1410

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


⚡️⚡️UZ: Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.
Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиши хисобига доимо нам холатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.
Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузулишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.
Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
 
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

@Jomboy_uz


Ушбу канал👉 @koronavirusinfouz Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Коронавирус бўйича вазият тўғрисидаги расмий маълумотлар шу каналда👉@koronavirusinfouz бериб борилади. Турли каналларидан нотўғри маълумотларни олманг. Расмий канал доимий иш фаолиятида.

Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003

@Jomboy_uz


Расмий хабар

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.

@Jomboy_uz


🔵 Дўкон ва дорихоналарда антисептик воситалар тортилиб қолгани айтилмоқда. Хавотирга ўрин йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари берган маслаҳат сизга уй шароитида ҳам антисептик тайёрлаш имконини беради.
Спирт (800 мл), глицерин (14,5 мл), водород пероксиди (42 мл), дистилланган сув. Барчасини аралаштириб махсус идишда сақланг.

Қўлларингизни ҳар соатда дезинфекция қилиш тавсия этилади.

@Jomboy_uz


⚡️⚡️UZ: Коронавирус: Ўзбекистон аҳолисини ўйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Kun.uz коронавируснинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ юзага келган вазият юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган энг муҳим етти саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

1-савол. Карантин сабаб боласи боғчага бормаганлар ишга чиқадими?

Жавоб:
Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

2-савол. Карантин сабабли озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайдими?

Жавоб:
Йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолиши ҳақидаги гаплар асосли эмас. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.

3-савол. Ўзбекистондаги бозорлар ёпиладими?

Жавоб:
Республика бўйича бирорта бозор ёпилмайди. Ҳаммаси қандай иш режимида ишлаётган бўлса, шу иш режимида давом эттиради.

4-савол. Карантин сабабли маҳсулотлар импорти тўхтатиладими?

Жавоб:
Импортдан келадиган маҳсулотларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Давлат божхона қўмитаси раисининг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озиқ-овқат маҳсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортиқча вақт ушланиб қолиши ҳолатлари йўқ.

5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?

Жавоб:
Тайёр. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган, ҳар бир шифохонада юқори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд.

6-савол. Карантин вақтида Ўзбекистонда диний маросимлар чекланадими?

Жавоб:
Ҳа. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.

7-савол. Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйиладими?

Жавоб:
Йўқ. «Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари А. Арипов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@Jomboy_uz


🔵 Ҳурматли жомбойликлар!

Давлат солиқ хизмати органлари озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархини қатъий назоратга олди. Бу борада туман давлат солиқ инспекцияси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармасида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Нархларнинг асоссиз оширилишина йўл қўймаслик учун профилактик тадбирлар ўтказиляпти.
Туманимизда озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари етарли жамғарилган. Бозорлар ва дўконлар пештахталари ҳар доимгидек тўкин-сочин. Унутманг, сизнинг ваҳимага берилишингиз олиб-сотарларга қўл келиб, нарх-навонинг ошиб кетишига сабаб бўлади.
Нархларнинг асоссиз оширилишига дуч келсангиз, вилоят давлат солиқ бошқармасининг (66) 475-39-12 "Ишонч телефони"га мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Туман давлат солиқ инспекцияси.

@Jomboy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kayfiyatni ko'taramiz azizlar!!!!

Hammasi yaxshi bo'ladi, Insholloh🙏🙏🙏

@Jomboy_uz


Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

1999/2000 - янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади.

2001 - Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради.
2002 - Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради.
2003 - SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради.
2005 - парранда грипидан қирилиб кетамиз.
2006 - ECOl вируси ўлдиради бизни.
2008 - бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз.
2009 - чучқа грипи ёстиғимизни қуритади.
2012 - қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз.
2014 - Эбола вируси бизни ўлдиради.
2015 - ИШИД балоси бизни ўлдиради.
2020 - Коронавирус бизни ўлдиради.
10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди.

Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан ўлибди, уларнинг барчасининг ёши 60 ёшдан юқори экан.

ЛЕКИН ўша куни ...
26 283 киши ракдан ўлди.
24 641 киши юрак хуружидан ўлди.
4300 киши қандли диабетдан оламдан кўз юмди.
3000 киши ўз жонига қасд қилди.
Афғон пашшаси ёки бошқа бир ҳашарот чақишидан 256 киши вафот этди.
Ер юзидаги ўртача қотиллик кунига 1300 киши.
Илон чақишидан ер юзида кунига 150 тача одам ўлади.

Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, ахир биз мусаффо осмон остида яшамоқдамиз.

@Jomboy_uz


🦠“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига таяниб COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш бўйича тавсиялар ҳақида маълумот беради. Қуйидаги #инфографика орқали касалланишдан ҳимояланиш чоралари ҳамда унинг дастлабки аломатлари ҳақида фойдали ахборотга эга бўлишингиз мумкин.

Тавсиялар:
✅Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, спиртли антисептик воситалардан фойдаланинг.

✅Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.

✅Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

✅Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

✅Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши кабилар белгилар намоён бўлса, тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

✅Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан бохабар бўлиб туринг. Янгиликларни ишончли, расмий манбалардан олишга эътибор қаратинг.

@Jomboy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Коронавирус дарагини эшитган Самарқанд: харидлар ошган, маҳсулотлар етарли, одамлар хотиржам

👉 https://kun.uz/72224775

#vahimasizkarantin

@Jomboy_uz


🔵 Жомбойда 29 та боғча ёпилди. Озиқ-овқат захираси назоратга олинган

Бугундан бошлаб туманимиздаги 29 та давлат мактaбгача таълим ташкилоти ёпилди.
Шунингдек, 15 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва 53 та уй боғчаларида ўқув-тарбия жараёнини тўхтатиш бўйича тавсия берилди.
Айни пайтда муассасалардаги мавжуд озиқ-овқат заҳираси назоратга олиняпти. Музлаткичдаги сифати тез бузилувчи сут маҳсулотларни қайтариб олиш чораси кўрилмоқда. Маъмурият хоналаридан ташқари барча ўқув-машғулот хоналари дезинфекция қилиниб, муҳрланди.
Азиз ота-оналар! Уй шароитида фарзандингиз саломатлиги, шахсий гигенасига эътиборли бўлинг. Боғчага борадиган ёки олти ёшга тўлмаган боласи бор ота-оналарга карантин даврида ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши мумкин.

Туман мактабгача таълим бўлими.

@Jomboy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
COVID-19 koronavirus infeksiyasidan saqlanish uchun nimalarni bilish kerak?

@Jomboy_uz


⚡️Талабаларнинг таътили бўйича расмий тушунтириш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазиятга изоҳ берди:

👉 барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади, таълим муассасаларида карантин жорий қилинади;

👉 Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалар турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади ва ТТЖлар 18 март куни, вилоятларда жойлашган ОТМлар ТТЖлари жорий йил 17 март куни ёпилади;

👉 бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:

- ЎзМУ, вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» Маркази, ЎзДЖТУ, ТТА ТТЖ ва ўқув биноси, ТИҚХММИ ТТЖ, ТДПУ ТТЖ;

👉 ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлдирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади;

👉 вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади;

👉 таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим он-лайн шаклда ташкил қилинади;

👉 ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ илмий кенгаши йиғилиши ихчамлаштирилган таркибда ўтказилади, ихтисослашган кенгашлар фаолияти бундан мустасно;

👉 ОТМлар ва вазирлик ўртасида узлуксиз ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

@Jomboy_uz


Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси вилоятимиз аҳолисини ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАДИ.

✴️Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❇️Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

♻️ Юқоридаги ҳаракатлар:

👉 олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

👉 хизмат мавқеидан фойдаланиб;

👉 диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

👉 оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

@Jomboy_uz


Самарқанд вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи томонидан
САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ТАВСИЯ!

@Jomboy_uz








🔴 Брифинг якунига етди. Маълумот учун қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. Бугундан мамлакатимиз чегаралари расман ёпилди. Бу чеклов автомобиль, темир йўл, авиатранспорт воситалари, умуман, ҳар қандай усулда мамлакатга кириш ва чиқишга тааллуқли. Фақат Ўзбекистон темир йўлларига қарашли локоматив составларининг мамлакатимизга қайтиши учун 3 кун муҳлат берилди.
2. Хориж фуқароларининг мамлакатимизга кириши, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат ташқарисига чиқиши вақтинча таъқиқланди.
3. Ҳар 4 соатда ички жамоат траснпортлари дезинфекция қилиниши белгиланди.
4. Махсус тезкор рақамлар ишга туширилади. Бунда фуқаролар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олиши учун имконият яратилади.
5. Ёлғон хабарлар тарқатиш, карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
6. Оммавий тадбирлар, жумладан спорт мусобақалари, йиғин ва мажлислар ўтказиш вақтинча таъқиқланади.
7. Нарҳ-навонинг асоссиз ошишига йўл қўйилмайди. Бу борада ҳукумат тегишли чора кўради.

Ҳурматли жомбойликлар!
Яна бир бор ваҳимага берилмаслигингизни, ўзингиз, оила аъзоларингизни асраб, карантин ва гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз.
Сизни бирор маълумот қизиқтирса, маҳсус ишга туширилган (71) 276-49-66 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

@Jomboy_uz


#Коронавирус

❗️Эслатма

Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

✅ аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

✅ зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

✅ қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

✅ фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

✅ юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

✅ уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

✅ одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

✅ шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

✅ овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

✅ иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

@Jomboy_uz

20 last posts shown.

2 167

subscribers
Channel statistics