⚡️⚡️UZ: Коронавирус: Ўзбекистон аҳолисини ўйлантираётган 7 саволга 7 жавоб
Kun.uz коронавируснинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ юзага келган вазият юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган энг муҳим етти саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.
1-савол. Карантин сабаб боласи боғчага бормаганлар ишга чиқадими?
Жавоб: Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
2-савол. Карантин сабабли озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайдими?
Жавоб: Йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолиши ҳақидаги гаплар асосли эмас. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.
3-савол. Ўзбекистондаги бозорлар ёпиладими?
Жавоб: Республика бўйича бирорта бозор ёпилмайди. Ҳаммаси қандай иш режимида ишлаётган бўлса, шу иш режимида давом эттиради.
4-савол. Карантин сабабли маҳсулотлар импорти тўхтатиладими?
Жавоб: Импортдан келадиган маҳсулотларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Давлат божхона қўмитаси раисининг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озиқ-овқат маҳсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортиқча вақт ушланиб қолиши ҳолатлари йўқ.
5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?
Жавоб: Тайёр. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган, ҳар бир шифохонада юқори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд.
6-савол. Карантин вақтида Ўзбекистонда диний маросимлар чекланадими?
Жавоб: Ҳа. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.
7-савол. Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйиладими?
Жавоб: Йўқ. «Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари А. Арипов.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@Jomboy_uz