Mahmudiylar oilasi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Bu kanalda oilaviy suhbatlar, sayohatlar, qiziqarli lavhalar qoʻyib boriladi.
Muloqot uchun: @mahmudiylar_oilasi_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Бир донишманд шундай деган экан: "Ҳар бир мусибатнинг поёни борлигини билган одам бало келган пайтда чиройли сабр қила олади".

Шундан таъсирланиб:

Ҳар бир мусибатга бор эрур поён,
Бас, фарёд айламак эмасдир шоён.


Муқим Маҳмуд

2024-08-22


@mahmudiylar


QO'RQMA SEN AYOLSAN | 3-qism

Kitobning keyingi qismlari YouTube kanalimizga yuklab borishni ma'qul ko'rdik.

3-qismni quyidagi havola orqali tinglashingiz mumkin:

👉 https://youtu.be/rnvTu8rFuQk?si=k1k7tnTTIUAhakCr

@mahmudiylar


Аллоҳим, мени лашкарингдан бири қилгин. Зеро, Сенинг лашкаринггина ғолибдир.

Мени гуруҳингдан бири қилгин. Зеро, Сенинг гуруҳинггина нажот топгувчидир.

Мени дўстларингдан бири қилгин. Зеро, Сенинг дўстларинггагина хавф йўқдир ва уларгина хафа бўлмаслар.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

2024-08-21


@mahmudiylar


Forward from: Obidxon Sobitxon Abdulhamid
Султонларнинг султони Аллоҳ ўзининг қаршисида қандай туришимиз, нималарни гапиришимиз, энг муҳим ва энг кўп нимани сўрашимиз кераклигини Ўзи ўргатиб қўйган, Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ билан мулоқот, намозни айтмоқчиман. Инсон намоздагиларни тўғри ва самимий бажара олса, бу дунёси учун ҳам охирати учун ҳам етарли бўлади.
"Менга ёқадиганини ўзларинг топларинг" деса нима қилардик?!

1k 0 10 7 69

Уч меҳмон кутилмаганда кириб келади.

1. Ризқ

2. Қадар

3. Ўлим


Аллоҳим, ризқимизни ҳалол, қадаримизни гўзал айла.

Биздан рози бўлган ҳолингдагина бизни Ўзинг сари чорла, эй оламлар Парвардигори!

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-08-20

@mahmudiylar


Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:

Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил:

1. Кексайишингдан олдин ёшлигингни;

2. Бетоб бўлишингдан олдин соғлигингни;

3. Камбағал бўлиб қолишингдан олдин бойлигингни;

4. Банд бўлишингдан олдин бўш вақтингни;

5. Ўлимингдан олдин ҳаётингни.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-08-19

@mahmudiylar


Беморингман, келгин энди солиб бир дам,
Мезбонингман, келгин энди олиб бир дам.
Юрагимни яралади ҳижрон ўқи,
Қўйгил малҳам ҳузуримда қолиб ҳар дам.

Муқим Маҳмуд 2024-08-17

@mahmudiylar


Аёлингизга ҳеч ким йўқ жойда танбеҳ беринг.

Оиласи олдида ундан миннатдор бўлинг.

Одамлар олдида уни мақтанг.

Фарзандлари олдида уни тақдирланг.

Зеро, у отасининг асираси эмас, амирасидир (маликасидир).

Уни хафа қилсангиз, хафалиги ўзингизга қайтади.

Уни бахтли қилсангиз, бахти ҳам сизга қайтади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-08-16

@mahmudiylar

8.6k 3 880 7 120

Ўзингни ўзинг ҳисоб-китоб қилиб туришинг сени хатони тузатиш, камчиликларни тўлатиш ва камолот сари интилиш йўлида ғайрат қилишга ундайди ҳамда ўзингга бино қўйиш ва керилиб кетишдан узоқлаштиради.

@mahmudiylar


Майда одамлар фаровонлик, машҳурлик ва пул ортидан югурадилар. Йирик шахслар эса ўзлигини қидирадилар.

@mahmudiylar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОИЛАВИЙ ЎЙИН

Икки командага бўлиндик. Бону қизлари ва келинлари билан. Мен ўғилларим билан. Ўйинимиз бир неча соатга чўзилиб кетди. Роса маза қилдик, беармон яйрадик. Қий-чув, тўполон, кулги, қийқириқлар.

Оиламизда бундай ўйинлар, мусобақалар тез- тез бўлиб туради.

Энди мақсадга ўтай.

Бир неча ўн йиллаб турмуш қилиб, бирга яшаб, набиралари бўлганидан кейин ажрашмоқчи бўлганларни ҳеч тушунолмай бу дунёдан ўтиб кетаман, шекилли. Топиб олган, йўғ-е, бегоналардан ўзлаштириб олган гаплари СТРЕСС.

Ўзбек аёли қўллари қавариб кетмон чопиб, ягана қилиб, пахта териб, ортидан хамир қилиб, нон ёпиб, қўй-сигирларга, товуқларга ем бериб, кир ювиб, овқат қилиб, ораси икки ёшга етиб- етмаган бир неча гўдакларини парваришлаб, боз устига эридан ҳам, қайнанасидан ҳам яхшигина гап эшитиб, СТРЕСС нималигини билмаган.

Қўлини совуқ сувга урмай, энг яхши кийимларни кийиб, энг сара таомларни тановул қилиб, энг яхши машиналарда юриб, энг гўзал жойларга саёҳат қилиб ҳам СТРЕСС бўлиш мумкинми?

Назаримда бу атама ОИЛА отлиқ бир муқаддасотни барбод қилиш учун атайин юборилган вирусга ўхшайди. Бу вирусга қарши
иммунитетни шакллантириш воситалари оиланинг ичида керагидан ортиқ сероб-ку.

Ўйинлар ўйнанг.

Суҳбатлар қуринг.

Биргаликда Қуръон тиловат қилинг, дарс тайёрланг, китоб ўқинг.

Саёҳатлар қилинг.

Бир-бирингизни ютуқлар билан табрикланг, олқишланг.


@mahmudiylar

4.6k 2 79 11 146

QO'RQMA, SEN AYOLSAN | 2-qism

@mahmudiylar

2.5k 0 91 22 38

Шикоят айладим, ҳифзим ёмон, деб, Вакеъ айди, демак, айбинг ҳамон, деб.

Яна айди, илм нури илоҳдур,
Берилмас касғаким, ёри гуноҳдур.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

@mahmudiylar


QO'RQMA, SEN AYOLSAN | 1-qism

Menga juda ko'p ayollar murojaat qilishadi.
Ko'pchilik ayollar goh haqli, goh haqsiz bo'lsin, sinovlardan charchagan, horg'in, o'zini keraksiz his qiladilar.

Bu narsa meni judayam qiynaydi. Qo'limdan kelgancha to'g'ri yo'l ko'rsatishga, dardlariga biroz malham bo'lishga intilaman. Bu kitob, nazarimda eng foydali malham bo'ladi, deb o'yladim. Shu sabab kitobni o'tirib o'qishga fursati bo'lmagan opa-singillarimizga biroz yengillik bo'lsin, deya ovozli qilib o'qishni istadim.

©Jamila Mahmud

O'rgangan xulosalaringizni izohlarda bo'lishing. ✍

@mahmudiylar

3k 0 144 37 108

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЭРКИНЛИК ВА ТОБЕЛИК

Аниса билан сафар таассуротлари ҳақида гаплашаётган эдик. Мавзу ўз-ўзидан ўзгариб кетиб қолди.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉https://youtu.be/Wg4cMl_jjds?si=ndWyj7xgA-_CAUOH

@mahmudiylar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир чол оёқларини кериброқ юриб келаётган экан. Уни кўрган икки киши баҳслашиб қолишибди. Бири, бу одам радикулит деса, яна бири, йўқ, ревматизм, дебди. Чол яқинлашгач, ўзидан сўрашибди. Шунда чол уларнинг ҳар бирига ҳам, ўзига ҳам ишора қилиб:

- Сен ҳам адашдинг, сен ҳам адашдинг, мен ҳам адашдим, - деган экан. )))

Шамсиддин ҳам уч кун олдин худди ўша чолдек уйга кириб келди.

- Адашдингми? - деб ҳазиллашдик, кулишдик.

Кейин билсак, у бошқачароқ адашган экан.

Ҳали тузалиб-тузалмай:

- Яна бораман, сувга сакрашни ўрганаман, - дейди.

- Қўйсанг-чи, - десам,

- Бир ёш бола қирқ метр юқоридан сакраганда мен шундан сакрай олмасам бўлмайди-да, - дейди.

Бу қайсар боламни Аллоҳим Ўз паноҳида асрасин.

@mahmudiylar


БИЗГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГ, ЭЙ ИМОМ!

Имом Шофеийдан сўрашибди:

- Айтинг-чи, вожиб нима-ю, ундан-да вожиброқ нима?

- Гуноҳ учун тавба қилиш вожиб, ўша гуноҳни қилмаслик эса янада вожиброқ.

- Нимадан ажабланасиз ва нимадан янада кўпроқ ажабланасиз?

- Давру даврон айланишидан ажабланаман. Одамларнинг ундан ғафлатда қолишларидан эса янада кўпроқ ажабланаман.

- Қайси иш оғир ва қайси иш ундан-да оғирроқ?

- Сабр қилиш оғир. Уни эплай олмай, савобдан қуруқ қолиш эса ундан-да оғирроқ.

- Нима яқин ва нима янада яқинроқ?

- Орзу-ҳаваслар яқин, ўлим эса янада яқинроқ.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-08-04
(Эркин таржима)


@mahmudiylar


💫"Arab tilini o'rganish foydalari nimada deb o'ylaysiz?" degan savolimizga juda go'zal fikrlar bildirilibdi, mashaAlloh!

Ushbu postda eng yaxshi izoh egalari tanlab olindi. Bu ishda hakam sifatida kuzatuvchilarning o'ziga tayandik. Eng ko'p reaksiya bildirgan izohlar tanlab olindi. Aslida esa barcha bildirilgan fikrlar bir-biridan ajoyib!

🎁 Endi vada qilinganidek sovg'aga o'tsak!


⚡️Ushbu 4 nafar kuzatuvchilarimiz hozirda mavjud Arab tili kurslarimizning birida 1 oy davomida tekin o'qish imkoniyatiga ega bo'lishadi. (Bu masalada admin sizlarga aloqaga chiqadi.)

Alloh barchamizni xayrli ilm bilan siylasin!

@mahmudiylar


Биз кўпроқ оила мавзуида, оиладаги тотувлик тўғрисида, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганимиз ва ўз оиламиздаги ҳолатлардан мисоллар келтирганимиз учун бўлса керак, кўп одамлар бизга ўз оиласидаги муаммолар ҳақида ёзиб, маслаҳатлар сўрайдилар.

Айрим гапларни эшитиб, туппа-тузук иймон-эътиқодли одамларда ҳам оила масаласига ўта бепарво, енгил-елпи қараш ҳолатлари борлигидан ҳайратландим. Бир вақтлар худди ҳаёт-мамот масаласидек ўта муҳим саналган бу масала бу қадар қадрсизланиб кетганидан қаттиқ афсусландим.

Қуръони каримда фақат уч жойдагина "мисоқ" сўзи "ғализ" сўзи билан сифатланиб, аниқлаштирилиб келган экан. Устозларимиз "мисоқ" сўзини "аҳд-паймон" маъносида, "ғализ" сўзини эса "мустаҳкам", "қатъий", "салмоқли", "қаттиқ" маъноларида таржима қилибдилар.

Қатъий, мустаҳкам, салмоқли, қаттиқ аҳд-паймоннинг бирини Аллоҳ таоло энг мўътабар пайғамбарлардан олган бўлса, яна бирини никоҳ пайтида аёллар эркаклардан олар экан. Никоҳдаги аҳд-паймон шу қадар эътиборли экан.

Инсон борки, ҳаётдан ҳаловат излайди. Бахт излайди. Хотиржамлик - сакинат излайди. Аллоҳ таоло ҳаловатни ҳам, бахтни ҳам, хотиржамлик - сакинатни ҳам мазкур аҳд-паймон асосига қурилган оила ичига жойлаштириб қўйган. Аммо нодон инсон уни ташқаридан, у йўқ жойдан излайверади.

Шуни англадимки, биз оила мавзуида янада кўпроқ гапиришимиз, қуруқ гаплар билангина кифояланиб қолмасдан, уларни ҳаётий, воқеий мисоллар билан қувватлашимиз ўта муҳим экан. Токи фарзандларимиз бурнининг остидаги ҳаловатни, бахтни, хотиржамлик - сакинатни кўрмасдан, уни у йўқ жойдан қидириб юрмасинлар.

Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

@mahmudiylar

3.1k 0 18 14 108


20 last posts shown.

3 115

subscribers
Channel statistics