"Металлург" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилари Ўзбекистон U-23 терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлганлиги билан Ўзбекистон футбол федерациясини, Профессионал футбол лигасини, ёшлар терма жамоаси мураббийлари, ўйинчиларини ва ушбу жамоанинг шаклланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган барча клубларимизни самимий табриклайди. Зафарли онларимиз бардавом бўлишини тилайди. 2018 йил муваффақиятли бошланди. Насиб бўлса бу ютуқлар охиргиси бўлиб қолмайди ва йил давомида футбол соҳасида ишқибозларимиз янги ва янги ғалабаларнинг шоҳиди бўлишади деб умид қилиб қоламиз!