Ҳуқуқий маслаҳат
Савол: Муддатли ҳарбий хизматдан Қуролли Қучлар резервига бўшатилган фуқароларни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида рўй берган техноген талафотларини бартараф этишга жалб этишни ташкил қилиш қандай амалга оширилади? 2020 йил Қуролли Қучлар резервига бўшатилган фуқаролардан кўнгилли равишда бориши сўралган. Резервдаги фуқаролар орасидан боришни рад этганларга қонуний жазо борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасида Қуролли Қучлар резервидаги хизмат Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ шакллантирилади.
Қуролли Қучлар резерви – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун жалб этишга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф-муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.
Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган техноген фалокат фавқулодда вазият сифатида қаралган тақдирда ҳам Қуролли Қучлар резервидаги фуқароларни жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланганлиги сабали ҳеч қайси давлат бошқарув органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кирмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида резервдаги фуқаролар ҳарбий йиғинларга жалб этилганида бир қанча кафолатлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли табиий ҳодиса ёки табиий офат рўй берган ҳолатларда Қуролли Қучлар резервидаги фуқаролар фақат қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
Саволга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти юридик бўлими бошлиғи адлия лейтенанти Ш.ЭРНАЗАРОВ жавоб берди
➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press