Forward from: Mudofaa vazirligi rasmiy kanali
Ҳуқуқий маслаҳат
Савол: Менга хизмат жойимдаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган умумий ётоқхонада оилам билан яшашим кераклигини айтишди. Менинг икки нафар фарзандим бор: ўғлим 5, қизим 2 ёшда. Таклиф этилаётган хоналарнинг квадрат метри қонунчиликда белгиланган меъёрдан кичиклиги сабабли мен ётоқхонада яшамасдан, ҳарбий хизматчи турар жойни ижарага олиб яшаётганда уй-жой ижара шартномаси учун тўлаб бериладиган компенсация пули олишим мумкинми?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасида уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши учун 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
14 сентябрдаги ПҚ–694-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-бандида: “Ҳарбий хизматчини хизмат хонадони ёки умумий ётоқхонадаги яшаш майдони билан таъминлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда у хизмат ўтаётган ҳарбий қисм, муассаса ҳар ойда, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда ижарага хонадон олиб турганлиги учун бадал тўлайди”, – деб кўрсатилган.
Юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжат талабларига асосан сизга таклиф этилган умумий оилавий ётоқхонанинг хона ҳажми оила аъзоларингиздаги киши сонига нисбатан тўғри келмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор
ва тартибда пул компенсация тўлаб берилади.
Саволга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти юридик бўлими бошлиғи адлия лейтенанти Ш.ЭРНАЗАРОВ жавоб берди.
➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press