🕊️Samodagi🕊️Kabutar🕊️


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Hurmatli obunachilar Samodagi Kabutar kanalimga xush kelibsizlar bu kanalga faqat har xil shoir va shoiralarning she'rlaridan taqdim etiladi kanalimdan uzoqlashmang sizlar uchun chiroyli she'rlardan joylab boriladi va kanalimga obuna bo'linglar 24.11.2022

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#ЯНГИ

ЁМОНИНГИЗМАН

Кибор дейсиз, кибор эмасман,
Бу хислатдан анча йироғман.
Йўқ демайман,олгайдирман тан,
Бирозгина калондимоғман.

Билмаганлар келишсин,кўрсин
Бандасига Худойим ёрдир.
Ой бўлмоқлик сизга буюрсин,
Қуёшликка давойим бордир.

Мен тинчимас,меҳнаткаш одам
Ва пешонам намиққан тердан.
Юлдузларда ватан қурсам ҳам,
Узулмайди оёғим ердан.

Мурувватлар кутмайман сиздан,
Ердан бўлак ерда сиғмадим.
Ғам келганда мен ҳаммангиздан
Йиғласам ҳам баланд йиғладим.

Бир сополга руҳини бериб,
Дўст яратди Худо одамдан.
Фаришталар кетма-кет келиб,
Таъзим қилган ўша одамман.

Ва кимлигим биламан ҳаргез,
Эзилмайман товонингизда.
Кибор дея атайверинг сиз,
Ўша кибор,ёмонингизман.

Ўша кибор,ёмонингизман.

14.12.2022                     22🕟16

Муаллиф:ТАНГРИБЕРДИМУРОД


🔥Ҳаммаси ўткинчи...

Иссиқ жон, гоҳ тана гоҳ оғрир юрак
Барча оддий инсон, йўқдир зиёда
Ўткинчи ҳисларга куймоқ не керак
Айтинг, дард кўрмаган борми дунёда...

Ўзини бахтсиз деб ўйлаб юрганлар,
Осмонга дардини сўйлаб юрганлар,
Манашу шеъримни ўқиб турганлар,
Айтинг, дард кўрмаган борми дунёда...

Борини қадрини билмай ўкиниб,
Ғамгин яшаяпсиз аста тўкилиб,
Ҳаёт сўқмоғида бир бор йиқилиб,
Айтинг, дард кўрмаган борми дунёда...

Фақат сизда эмас қайғу аламлар,
Мен ҳам дардим ёзсам тугар қаламлар,
Ачинишдан олдин ўйланг одамлар,
Айтинг, дард кўрмаган борми дунёда...

Синовга келганмиз кетмайлик синиб,
Бир куни юрамиз бахт отин миниб,
Яшайлик қайғуни ўткинчи билиб,
Айтинг, дард кўрмаган борми дунёда...

Зоҳид Зиё ижодидан...


Шум етим ноласи😔

Осмону фалаклар тинмай йиғлайди.
Бир қабир устида, бола бўзлайди.
Қани сиз?  Қайда сиз, Онам, Онажон! 
Бу соғинч юракни, эзиб тирнайди.

Дийдорни қумсаган, кўзимга боқинг.
Қон тўлган кўзим у юзимга боқинг.
Қани сиз?  Қайда сиз, Онам, Онажон!
Бир келиб Онажон, қучоқлаб ўпинг.

Муштипар Онама, беғубор Онам.
Мен келсам, дунёни тарк этган Онам.
Қани сиз? Қайда сиз, Онам, Онажон!
Сизни мен ўлдирдим, кечиринг Онам.

Балки мен бўлмасам яшармидингиз.?
Менсиз ҳам бир яхши, юрган эдингиз.
Қани сиз? қайда сиз, Онам, Онажон!
Болам деб ёшгина қурбон бўлдингиз.

Меҳрингиз туймадим, сизни кўрмадим.
Бағризда бир кеча, ором топмадим.
Қани сиз?  қайда сиз, Онам, Онажон!
Бир марта кўтаринг, кўп сўрамадим.
© МУҲАММАДРАСУЛ


Forward from: ❤️❤️КИЗАЛОГИМ ФАРИШТАМ ОЛЛОХ БЕРГАН САРИШТАМ❤️❤️❤️❤️❤️❤️
Бешигимда бармоқларинг изи қолган
Юргунимча минг эгилиб белинг толган
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Тандирларда оташ ичра нонлар ёпиб
Кулча берсанг қувонганман учиб-чопиб
Ўша олов куйдирган у жойин топиб
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Бола эдим, чарчашингни билмаганман,
Тинмай йиғлаб ухлатмасдан қийнаганман,
Улғайгунча қучоғингда ўйнаганман,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Жолаларим киприкларга ўзин осиб,
Ухлай дейман кафтларинга юзим босиб,
Тиллоларга тўлдираман бир кун насиб,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Кимга бахту кимга ғавғо дунёсида,
Кема бўлдинг менга ҳаёт дарёсида,
Исинаман сенинг меҳринг зиёсида,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Дунёсини ташлаб келдим кўргин ана,
Ҳаммасини тушуняпман энди мана,
Аллоҳ сенга ўхшаганин бермас яна,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй.

Бешигимда бармоқларинг изи қолган,
Юргунимча минг эгилиб белинг толган,
Ўзинг эккан райҳонларинг бўса олган,
Келгин Она қўлларингдан ўпиб қўяй

🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺❤️🌺


#ПРЕМЬЕРА...

🔥Ёлғончим Онам...

-Мен яхшиман олма хавотир,
Сен ўзингни ўйлагин болам...
Шундай дея ёлғонлар тўқир,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ишонибман сўзларига жим,
Ҳар ўйласам ёнади ичим,
Дардин айтмай ўйларкан тинчим,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ўзи емай тутганди менга,
Дерди: -Болам куч керак сенга,
Оҳ юраги бунчалар кенга,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Бирор қиммат кийим киймаган,
Борин берган мехрин тиймаган,
Рост айтмоққа кўзи қиймаган,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Турфа ситам қийнаса танин,
Ич-ичига ютган минг ғамин,
Билдирмаган зарра аламин,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ёшлик ўтиб кетибди дарров,
Сочларига қўнибди қиров,
Ундай алдай олмайди биров,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

Ёлғонига ишондим ҳайхот,
Ёлғонлардан иборат ҳаёт,
Парво қилмай яшадим наҳот,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...


Ростини айт қай ташвишинг бор,
Не истасанг қилайин бисёр,
Бугун бари бўлдику ошкор,
Ёлғони кўп, ёлғончим Онам...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...


😊Ўзбекнинг аёли барибир бошқача...

Тонг саҳар Қуёшни уйғотиб секин,
Меҳрлар улашар ҳаммага текин,
Дунёда минг-минглаб аёл бор лекин,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Оиласи тинч бўлса кўнгли яшнаган,
Ташвишга қўл силтаб ортга ташлаган,
Жаҳонда аёл йўқ унга ўхшаган,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Сўзида асал бор, кўзида меҳр,
Доим барқ уради юзида меҳр,
Ҳеч ақлим етмайди, бу қандай сеҳр,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Фарзанд деб ўзини ҳар ёққа урар,
Кўнглига эзгулик қасрини қурар,
Минг дарди бўлса ҳам жилмайиб турар,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Жаннат, оёқлари остида унинг,
Бир олам фахр бор кўксида унинг,
Баъзан рўзғор юки, устида унинг,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Гоҳида сабрини, битмас деб ўйлаб,
Озорлар берамиз билмасдан сўзлаб,
У эса яшайди яхшилик кўзлаб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Баъзан дилимизни қийнаганда ғам,
Улар далда бўлар кўзларида нам,
Уларга бош эгиб таъзим қилсак кам,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Қирқта жони бор, деб ҳазил қилиб,
Билмасдан қўямиз юрагин тилиб,
У дардин беркитар жилмайиб кулиб,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

Уларга назар сол эй Зоҳид Зиё,
Кўнглида заррача йўқ гина, риё,
Бугун тан олмоқда бу бутун дунё,
Ўзбекнинг аёли, барибир бошқача...

📝Зоҳид Зиё...


📝Муаллифдан: Барча акалар номидан сингилларга бағишланади...
Шу шеърни сингилларимизга юбориб қўямиз қадрдонларим...

🔥Сингилларим...

Яхшиликлар ўраб турар тўрт ёнимни,
Қувончларга тўлдирасиз ҳар онимни,
Яхши дея беркитасиз ёмонимни,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Бир биридан чиройлигу гўзалимсиз,
Битилгану битилмаган ғазалимсиз,
Ибода ҳам бир биридан ўзаримсиз,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Эркаликлар ярашади қайсарлик ҳам,
Кулиб юринг бошингизни эгмасин ғам,
Гўзалларим, чиройлигим қоши қалам,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Сиз бахтнимас ортингиздан қувисин бахт,
Шахзодангиз сизнинг учун қурдирсин тахт,
Жуда бахтли бўламан деб қилингиз ахт,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим.

Сиз борсизки Зоҳид Зиё ёзар ашъор,
Сиз борсизки юрагимдан кетмас бахор,
Мақтанаман менда шундай сингиллар бор,
Бу оламда жоним каби яқинларим,
Меҳрибоним,меҳри дарё сингилларим.

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...


ОНАМНИ МАККАГА ОЛИБ БОРАМАН

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.

Кафтидан қадоғи кетмаган хамон,
Мен нодон қадрига етмаган хамон.
Мехримга хеч даъво этмаган хамон,
Онамни Маккага олиб бораман.

Қўйганман кўнглимни кўнглига солиб,
Орзуйим ушалмай кетмаса қолиб.
Йўл бўйи ортимга орқалаб олиб,
Онамни Маккага олиб бораман.

Мен ёмон у яхши кўргани хаққи,
Бормасам келиб хол сўргани хаққи.
Жонидан менга жон бергани хаққи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Дунёни ортидан кетсам гар йироқ,
Кутгувчим кўз юммай, ўчирмай чироқ.
Юзида ажин лим, сочлари оппоқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Онамдек мехрибон кишим борми, йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми, йўқ.
Чин дўстим фарзандим, жигар, ёрми, йўқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Фаслнинг фарқи йўқ ёз, кўклам, куз, қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.

Жилмаяр, кўнглида яширин арзи,
Бўйнимда осиғлиқ фарзндлик қарзи.
Аллохнинг хохиши, мўминлик фарзи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал.
Онамни Маккага олиб бораман.

© Ғуломжон Нормат


Дўст.

Дўст дегани жонингга жон бўлиб турса,
Йўғингда ҳам,борингда ҳам бирга бўлса,
Йиғласанг йиғласа кулганингда кулса,
Умри узун бўлсин шундай дўстларимни.

Болаликда чанг кўчани кезганда ҳам,
Ўсмирликда бирга шўхлик қилганда ҳам,
Ёнимдасиз яхши,ёмон кунимда ҳам,
Умри узун бўлсин шундай дўстларимни.

Гох акамдек сизга айтдим дардларимни,
Дардим айтиб ювдим дилдан гардларимни,
Кўтарасиз яхши-ёмон гапларимни,
Умри узун бўлсин сиздек дўстларимни.

Сизсиз кўнглим ярим эрур,ғамхонадир,
Ғариб кўнглим сиз билан шод-кошонадир,
Дўсти борнинг бошида бахт парвонадир,
Умри узун бўлсин шундай дўстларимни.

Саъдулла Тўйчиев.


🔥Соғинибсан...

Араз ичра адашиб юрма,
Кел келақол, юзингни бурма,
Ўзинг ҳам айт, жимгина турма,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Қийнамагин ўзингни бунча,
Хафалигинг етади шунча,
Тан олақол майли бугунча,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Мехр тўлиб боқиб турибди,
Жолалари оқиб турибди,
Келганларим ёқиб турибди,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Бироз тўхтат сўроқларингни,
Олиб қочма нигоҳларингни,
Кўриб бўлдим қароқларингни,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Мен ҳам бироз ҳафа юрибман,
Соғинч томон юзим бурибман,
Яширмагин сезиб турибман,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Хато кимдан ўтди билмадим,
Сен йиғлаб мен кулиб юрмадим,
Йўқ дединг-у, парво қилмадим,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

Араз ичра адашиб юрма,
Кел келақол, юзингни бурма,
Ўзинг ҳам айт, жимгина турма,
Соғинибсан кўзларинг айтди...

📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...


KЕLIN QIZIMGA

(Qaynona nomidan)

Bugun baxtdan boshlarim ham aylanadi,
Ona so‘zi qaynonaga aylanadi.
Kechagina chopib yurgan o‘g‘lim ajab,
Kelinchakka kuyov bo‘lib saylanadi.

Yor yor bilan uyim nurga to‘ldiradi,
Shuncha chekkan azoblarim o‘ldiradi.
Ko‘payadi qaro ko‘zim qizim yana
Uyim hali nabiraga to‘ldiradi.

Ona qizim, nasihatim ozroq sizga,
Baxtdan kulib yursangiz bas doim bizga.
O‘g‘lim biroz dilni g‘ashlab qo‘ysa agar,
Tezda chora ko‘rishnida qo‘ying bizga.

Qaynonalik qilib agar qaynasam goh,
Ota uyga bormang yana aytib oh voh.
Erkalayman ona bo‘lib, ba’zan sizga
Shuni biling, aytdim sizni qilib ogoh.

Singillarin erkalasa, hech jahl qilmang,
Qoshingizni chimirib siz arazlamang.
Ular hamki siz kabi qalbim erkasi
Aka singil orasini aslo buzmang.

Chehrangizdan baxt hamisha kulib tursin,
Dushmanlarim ko‘risholmay rosa kuysin.
So‘zlasangiz erib ketsin yoshu qari,
Jonim qizim o‘gitlarim yodda tursin.

Shu qo‘rg‘onda qolib ketsin bari gaplar,
Ko‘paymasin mish-mish degan g‘alat otlar.
Ostonani maxkam qiling, chiqolmasin,
Qo‘shnilarga eshtilmasin urush dodlar.

Shu qo‘rg‘onga bor mehringiz bering tinmay,
Sizla shodon yashar o‘g‘lim g‘amni bilmay,
Baxtdan o‘ynay, nabiralar ko‘rganimda
Sizni qizim deganimga attang qilmay.

Yanoqlardan oqsin faqat quvonch yoshi,
Uyimizda porlab tursin baxt quyoshi.
Qo‘sha qarib yoshga yoshlar qo‘shilsa ham,
Siz bo‘ling yolg‘iz o‘g‘limning sirdoshi.

© IRODAXON QOSIMOVA


Нега инсон инсонга, беради озор.

Нахот бир бирига, казиса мозор.

Юракнинг  кулфи йук, мисоли бозор.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.

Сабабсиз тухматни, тошларин отманг.

Юракка аламли, дурларни такманг.

Йулингиздан кетинг, сиз ортга бокман.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.

Калбини синдириб, нима киласиз.

Вактлар келиб билинг, афсус киласиз.

Бошингизга тушса, шунда биласиз.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.

Бировни устидан, кулиш сизгамас.

Гул каби юрарди,  сиз килдингиз хас.

Бу килган ишингиз, билинг яхшимас.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.

Эркаклик гугурин, паймол килманг сиз.

Инсонни билмасдан, хамла килмангиз.

Шер булинг хаётда, тулки булманг сиз.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.

Гийбат килиш бизга, ярашмас куринг.

Ожиза аёллар, хурматин килинг.

Онангиз, опангиз, синглингиз билинг.

Инсон булиб яшанг, азиз инсонлар.


Инсон олар инсон тафтин
Енгил килгай огирларин
Окибатли якинларим
Согинаман дийдор ширин...

Дилда купдир айтарларим
Акам укам опам синглим
Отам онам кардошларим
Согинаман дийдор ширин...

Хаёт огир пойи захмат
Мушкул енгмок синовларин
Борлигингиз Хакдан рахмат
Согинаман дийдор ширин...

Татимайди бурда нон хам
Тулмас асло кемтик кунглим
Сизсизликдан кузларим нам
Согинаман дийдор ширин...

Нима килай хаёт экан
Мусофирман кунгли ярим
Азиз мукаддасдир Ватан
Согинаман дийдор ширин...

Куёш чикар кухна улкам
Бугун кадрингни англадим
Хар карич тупрогинг чаман
Согинаман дийдор ширин...

Узга нигох узга олам
Курдим ёт юрт инсонларин
Куймасин экан юртимдан
Согинаман дийдор ширин...

Европами бошка юртми
Курдим улар окибатин
Алам ёмон кийнар мени
Согинаман дийдор ширин...

Маккадан хам кайтиб келар
Еса чумчук узбек донин
Юзи нурли ватандошлар
Согинаман дийдор ширин...

Кургим келар сизни жудда
Олисдаги якинларим
Бетокатман куришгунча
Согинаман дийдор ширин...

13-12-2022√
Сарварбек...✍


SevGi baribir shirin...❤

Bazan sog'inch qiynaydi,
Bazan utinch qiynaydi.
Nima bo'lsa ham mayli,
Sevgi baribir shirin.

Bazan qiynar masofa,
Bazan yor qilmas vafo.
Bersa ham ming bir jafo,
Sevgi baribir shirin.

Bazan hafa bo'lasan,
Bazan yig'lab kulasan.
Nima bo'lsang bo'lasan,
Sevgi baribir shirin.

Majnunlarni yondirgan,
Laylilarni yondirgan.
Ne'mat bu Alloh bergan,
Sevgi baribir shirin.

Kuydirsa ham dilni cho'q,
Sevgi bo'lsa ko'ngil to'q.
Ahir usiz hayot yo'q,
Sevgi baribir shirin...❤


Севаман деб туринг севганингизга,
Ишқнинг ўчоғига ташлаб туринг чўғ.
Мол-дунё ошиғи бўлмас бордиру,
Меҳрга мунтазир бўлмас кимса йўқ!

Севаман деб туринг ҳар-ҳар замонда,
Кўзин қоралари кетсин ярақлаб.
Гар оғир бўлмаса, малол бўлмаса,
Савоб олиб туринг ҳолин сўроқлаб!

Севаман деб туринг гоҳи-гоҳида,
Юрак тубиданми, тил учиданми!
Нетайлик, лойимиз қорганда Худо,
Ширин сўз гадоси қилган одамни!

Севаман деб туринг, тонгда,тундами,
Майли ёдингизга тушган маҳали.
Қанча меҳр берса аниқ ҳеч кимнинг,
Давлати камайиб қолмаган ҳали!

Севаман деб туринг, қачон, фарқи йўқ,
Бу билан мансабдан қолмайсиз тушиб.
Кимнинг ҳаққи кетган сўзлар сўзига,
Юборса бир томчи асалдан қўшиб!

Севаман деб туринг, ёлғизингизнинг,
Юзида Қуёшлар порлашин кўринг!
Сени менга Худо бергани учун,
Сени Оллоҳ учун севдим деб туринг!


Она сизни кўргани
Мехрингизга тўйгани
Ёнингизда қолгани
Боролмасам онажон

Мусофирлик қийнади
Кўздан ёшим тинмади
Сизни кўргим келади
Онажоним Онажон

Инсоф сўраб ўзимга
Зор боқаман йўлимга
Интизормон ўзинга
Мехрибоним Онажон

✍ Усмонжон Юсуфжанов


Хазил шер

Хўроз уйғотар хар тонг
Иссиқ совуқ билмайди
Ўзбегим келинлари
Эрта тонг туролмайди

Интернетни ўйнайди
Эри келса сезмайди
Тунда ухлаб тўймайди
Ўзбегим келинлари

Нонуштага туради
Не қилишни билмайди
Телефон қўлда юради
Ўзбегим келинлари

Сизни хафа қилдимми
Ё ёмонлаб қўйдимми
Жахлингиз чиқардимми
Ўзбегим келинлари

Бари хазил билсангиз
Ёниммизда турсангиз
Лаббай бегим десангиз
Ўзбегим келинлари

Шунча хазил қилибман
Жаҳлингиз чиқарибман
Чиройликсиз гўзалсиз
Ўзбегим келинлари

✍ Усмонжон Юсуфжанов


#премьера

Кошки билмасайдим сенинг борлигинг,
Кошки бегоналар бўлсайдик мутлоқ.
Аммо, ўртайверар бевафолигинг,
Жондек азизлигинг қийнайди бироқ!

Кошки тополмаган бўлсайдинг излаб,
Кошки хотирамдан кетсайдинг ўчиб.
Шундай бўлишини билсайдим...
Йиғлаб,
Сенинг сайёрангдан кетардим кўчиб.

Ўша кун давонда ёпилсайди йўл,
Лола сотувчига тушмай нигоҳинг.
Ёмғир ёғиб қолса, ёғсамиди дўл,
Лашкар тортмасайди қалбга сипоҳинг!

Ўша кун томоғинг бўлсаю ҳаста,
Овозинг эшитиб бўлмасайдим лол.
Энди нима қилсанг, қилгину, аста,
Ўзингни қалбимдан ўчиртириб ол!

Қанийди, сен эрта келиб дунёга,
Мени сўрамаса эди Худодан онам.
Қанийди, мендек шу бахтиқарога,
Сен ҳали туғилмай тутилса мотам.

Энди кеч...
Фойдасиз...
Бўлар иш бўлди,
Ишонсанг, Аллоҳга кўрдим ялиниб.
Чашми-жавлонимдан бир дарё тўлди,
Ва мен қармоғинга қолдим илиниб.

Бирон бир режамда йўқ эди бу иш,
Бошим балоларга йўқ эди истак.
Соғиниб яшашдек энг оғир юмуш,
Бундан ортиқроқ бахт бўлмаса керак!

Энди кеч...

Малика Тавфиқ


Forward from: МАЛИКА ТАВФИҚ ШЕЪРИЯТИ.
Сен бор сайёрада қолмоғим гумон,
Сен ютар ҳаводан ололмам нафас.
Сенинг бошингдаги мана шу осмон,
Сен юрган шу замин меники эмас.

Дарвозам зулфида йўқ қўл изларинг,
Лабинг куйдирмайди мен узатган чой.
Бунча тор бўлмаса сенинг кўзларинг,
Битта нигоҳимга топилмайди жой.

Ипак ҳаёлимга ўранди Дунё,
Мустар кўзларимнинг нурларин единг.
Айт, сенга зулмлар доямиди ё,
Ё менга қастма-қаст яралганмидинг?!

Ивиди томирда қорайган қоним,
Алхазар,тириклик малолдир,рости.
Тош бўлиб тиқилди бўғзимга жоним.
Замин осмонига ўзини осди.

Қайга қадам қўймай, ботар оёғим,
Кимга йўлиқмасам сендан саволи.
Фалакни қулатса беҳос титроғим,
Кимга ёзилади унинг уволи?!

Малика Тавфиқ


Forward from: Unknown
Эски шеърлардан...

Кунда бир бор йўқламасанг, йўқламай кет,
Сендан бошқа қиладиган ишим йўқми,
Омон бўлу, не истасанг нийятга ет!
Сен бўлмасанг мени йўқлар кишим йўқми?

Кунда бир бор йўқламасанг, куйинмайман,
Калтакни еб пишиб кетган кўнгилгинам.
Биттагина ошиқ чеккан аламлардан,
Адо бўлиб қолмайдику ёруғ олам.

Кунда бир бор йўқламасанг, йўқламабсан,
Кўникканман, озорларга қарайман тик!
Оддий ҳолку, туйғуларинг ёлғон экан,
Унутганнни мушкул эмас унутмоқлик

Кунда бир бор йўқламасанг, йўқлама, қўй.
Ғурурларим қадам етмас тик қоядир.
Ҳаёт ўзи бир кун аза, бир куни тўй,
Мени Оллоҳ унутмаса кифоядир!

Малика Тавфиқ

20 last posts shown.

21

subscribers
Channel statistics