#премьера
Кошки билмасайдим сенинг борлигинг,
Кошки бегоналар бўлсайдик мутлоқ.
Аммо, ўртайверар бевафолигинг,
Жондек азизлигинг қийнайди бироқ!
Кошки тополмаган бўлсайдинг излаб,
Кошки хотирамдан кетсайдинг ўчиб.
Шундай бўлишини билсайдим...
Йиғлаб,
Сенинг сайёрангдан кетардим кўчиб.
Ўша кун давонда ёпилсайди йўл,
Лола сотувчига тушмай нигоҳинг.
Ёмғир ёғиб қолса, ёғсамиди дўл,
Лашкар тортмасайди қалбга сипоҳинг!
Ўша кун томоғинг бўлсаю ҳаста,
Овозинг эшитиб бўлмасайдим лол.
Энди нима қилсанг, қилгину, аста,
Ўзингни қалбимдан ўчиртириб ол!
Қанийди, сен эрта келиб дунёга,
Мени сўрамаса эди Худодан онам.
Қанийди, мендек шу бахтиқарога,
Сен ҳали туғилмай тутилса мотам.
Энди кеч...
Фойдасиз...
Бўлар иш бўлди,
Ишонсанг, Аллоҳга кўрдим ялиниб.
Чашми-жавлонимдан бир дарё тўлди,
Ва мен қармоғинга қолдим илиниб.
Бирон бир режамда йўқ эди бу иш,
Бошим балоларга йўқ эди истак.
Соғиниб яшашдек энг оғир юмуш,
Бундан ортиқроқ бахт бўлмаса керак!
Энди кеч...
Малика Тавфиқ
Кошки билмасайдим сенинг борлигинг,
Кошки бегоналар бўлсайдик мутлоқ.
Аммо, ўртайверар бевафолигинг,
Жондек азизлигинг қийнайди бироқ!
Кошки тополмаган бўлсайдинг излаб,
Кошки хотирамдан кетсайдинг ўчиб.
Шундай бўлишини билсайдим...
Йиғлаб,
Сенинг сайёрангдан кетардим кўчиб.
Ўша кун давонда ёпилсайди йўл,
Лола сотувчига тушмай нигоҳинг.
Ёмғир ёғиб қолса, ёғсамиди дўл,
Лашкар тортмасайди қалбга сипоҳинг!
Ўша кун томоғинг бўлсаю ҳаста,
Овозинг эшитиб бўлмасайдим лол.
Энди нима қилсанг, қилгину, аста,
Ўзингни қалбимдан ўчиртириб ол!
Қанийди, сен эрта келиб дунёга,
Мени сўрамаса эди Худодан онам.
Қанийди, мендек шу бахтиқарога,
Сен ҳали туғилмай тутилса мотам.
Энди кеч...
Фойдасиз...
Бўлар иш бўлди,
Ишонсанг, Аллоҳга кўрдим ялиниб.
Чашми-жавлонимдан бир дарё тўлди,
Ва мен қармоғинга қолдим илиниб.
Бирон бир режамда йўқ эди бу иш,
Бошим балоларга йўқ эди истак.
Соғиниб яшашдек энг оғир юмуш,
Бундан ортиқроқ бахт бўлмаса керак!
Энди кеч...
Малика Тавфиқ