Риск


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Иррационалликдан чалғиганда ва унга берилиб кетганда ёзаман

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Матнга илова))


Фикрий импотент

30 га яқинлашиб ҳам онадан сепарация бўлолмайдиган йигитлар (қизлар 20 га етмай туриб, мажбурий сепарацияга учраганлари учун уларни айтмай кетдим) қарор қабул қилишдаги нўноқлиги, таваккал қилолмаслиги, истаклари орасида аниқликнинг йўқлигини мавжуд менталитет билан рағбатлантириб олади, одатда. (Онгсиз ҳолатда бўлса керак) Яъни унга қабул қилиниб бериладиган қарор ота-онага ҳурмат, уларинг фикрига қимматли фикр сифатида қараш воситаси бўлиб хизмат қилаверади. Ва у бу қарорни улар томонидан бўлганидан фахрланади ҳам. Ҳам “яхши фарзанд/яхши инсон” деган ўлчовлари бутун қолади, ҳам хавфсиз ва ишончли қабул қилинган қарорга эга бўлади. Мабодо кейинчалик улардан айрилгандан кейин ҳам қарор қабул қилиш имтиёзини “оқибат” кўринишида ака-ука ё дўстига осон топширади. Ва бу ҳам унда ички фахрни уйғотади. Унга ҳеч ким яроқсиз мантиғидан шикоят қилмайди, аксинча, узилмас ва панд емас оқибатини, атворидаги сийлайи раҳмни идеаллаштиради


в своем репертуаре


Киши фикрлаётганда ҳеч қачон кўп томонлама сўзлолмайди, ошиб борса, ўз ичидаги қутбларга асосланиб гапиролади. Бунда суҳбатдош макомини олган киши қандай бахоланиши олд планга чиқади. Якка шахсни ҳар қанча уринмасин, ягона хулосага олиб борадиган, оғиб булган фикрлари албатта, йўсин қанчалик фарқланмасин хусусий ҳолда сухбатдан кўзланган кайфни бермайди.
Демак, биз учун бу суҳбат эмас)


Масалан, шу ўзи билан ўзи гаплашишни ҳеч тасаввур қилолмайман.
Режа тузиш, хаёл суриш, фантазияни ўзи билан бўлган суҳбат деб қабул қилоламизми?
Одамда ич-ичидан бир ёқлама, аллақачон қайсидир томонга оғиб бўлган фикр чиқади деб тасаввур қиламан. Уни вазиятлар, жараёнлар ўзгартириши мумкин. Лекин суҳбатлашиб ўтирадиган даражада ноаниқ ё нотугал бўлмайди, назаримда.
Менда шунақа)


Одамзод хоҳ бахтли, хоҳ бахтсиз бўлсин, энг таъсирли пайтларда ўзи билан ўзи гаплашади, деган гапниям ўйлаб кўрса бўлади.


шунақамикин?


about today




Интернетдан бироз зерикдим. Йўқ, нотўғри номладим.
Мен ичида анчадан бери виртуал яшаётган аурадан зерикдим ва энг ёмони унга мослашиб қолдим. Қаерга нима жойласам, кимнинг қандай реакция/фикр билдириши ҳақида аввалдан тасаввур пайдо бўладиган бўп қолган. Миям мутлақо янги маълумотларнинг янгича майдонига эҳтиёж сезяпти. Шунинг учун уларнинг биттасидан мутлақо узилиш қилдим (эҳтимол, бошқа тармоқ эгаллар ўрнини)
Иккинчидан, реал ҳаётга шўнғимасам, ўқиётган ҳар бир пост/хабар/маълумотим ҳиссиётларимни тез орада тамоман фалаж қилиб қўядигандек.


*ўзим истамайдиган ишларни рефлекс шаклида қилиб юрганимни
*ҳеч қанақа сокинликка мойил эмаслигимни
*ҳеч бир эстетик завқни уйғотмайдиган муҳит ичида ўзимни алдаганимни
*китобларда ёзилган ё катталар айтиб келган, ҳеч бир узилишсиз давом этадиган ҳар қандай систематик қоидалар бир чақага қиммат пустословие эканлигини
*этика ҳам/морал ҳам хусусий танлов бўлгандагина хаосдан сақлашини
*деярли барча қўрқувим аслан мантиқсиз ва кулгули бўлиб/коллектив онгсизлик таъсирида ўрнашиб қолган установкалар эканлигини
*ўзим учун муқаддас ё илоҳий тушунчаларни ўзим қайта танлаб олишим кераклигини (туғилганимда миямга сингдирилган мантиқсиз моҳиятлардан иборат бўлиб қолмаслигини) англадим ҳозирча.


Ёз ана шу қўрқув/комплексларга қараб қадам ташлаш билан ўтди. Қўрққан барча ишимни қилиб кўряпман, ҳисоб (ҳа, ҳалиям давом этяпти)
Баъзиларини кейинчалик истамай ҳам қўйдим. Ва бу заррача афсус ё қилганим учун ўзимни маломат қилиш билан тугамаяпти. Аксинча, менга нима керак эканлигини, қайси ҳолат қандай ҳиссиётни юзага келтириши борасида яхши тажриба бўляпти. Ўзимни ўзим устимдаги тажрибам


Хуллас, бир танишим "аслида ота-бобонгнинг генида мавжуд бўлган хусусиятларнинг бир проектисан, холос. Тўғри, ўзинг тарбиялаган баъзи характерлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ўзинг ўзингнинг ҳаракат ва меҳнатларингни мутлақ натижаси эмассан" деганди. Ҳаммасига ўзингнинг интилишларинг натижасида эришганинг ҳақидаги хаёллар шунчаки, ўзини қандай хурсанд қилишни билмай юрган эгоингни сафсатаси деган мазмундаги гап эди. Эмоция/мимика/характер барчаси генда мавжуд бўлган информациянинг шаклга кўчиши эканлигини тушунтирганди. "Мана шу информациялар эмас, ўзинг истаган интилишлар сени бошқаришга ўтганда ўша коллектив онгсизлик оқимидан чиқишни бошлайсан. Табиатингни ўшанда англайсан" деб, ҳамма истаганларимни ҳеч бир инкорсиз қилиб чиқишга рағбатлантириб турди.
( ҳар қандай истак ҳақида кетяпти гап)


16.08.21

💪


13.08.21


💪


Сенсиз қандай яшадим) наҳотки яшадим

8.09.21


Живииии


Ҳозир қилишим керак бўлган ишлар шу қадар кўпки...

Лекин ҳеч нима қилмай, ҳовлида наушникда қўшиқ эшитиш хумори ҳамма режаларимни расво қиляпти!


Ҳар доим кимнидир қаттиқ севганда, соғлом муносабат ўрнатолмай, қийналсам, шу вазиятдан олиб чиқиб кетадиган бошқа бир инсонни бир вақтнинг ўзида кутиб яшаганман. Бирини севиб, бошқасини кутиб



20 last posts shown.

17

subscribers
Channel statistics