Фикрий импотент
30 га яқинлашиб ҳам онадан сепарация бўлолмайдиган йигитлар (қизлар 20 га етмай туриб, мажбурий сепарацияга учраганлари учун уларни айтмай кетдим) қарор қабул қилишдаги нўноқлиги, таваккал қилолмаслиги, истаклари орасида аниқликнинг йўқлигини мавжуд менталитет билан рағбатлантириб олади, одатда. (Онгсиз ҳолатда бўлса керак) Яъни унга қабул қилиниб бериладиган қарор ота-онага ҳурмат, уларинг фикрига қимматли фикр сифатида қараш воситаси бўлиб хизмат қилаверади. Ва у бу қарорни улар томонидан бўлганидан фахрланади ҳам. Ҳам “яхши фарзанд/яхши инсон” деган ўлчовлари бутун қолади, ҳам хавфсиз ва ишончли қабул қилинган қарорга эга бўлади. Мабодо кейинчалик улардан айрилгандан кейин ҳам қарор қабул қилиш имтиёзини “оқибат” кўринишида ака-ука ё дўстига осон топширади. Ва бу ҳам унда ички фахрни уйғотади. Унга ҳеч ким яроқсиз мантиғидан шикоят қилмайди, аксинча, узилмас ва панд емас оқибатини, атворидаги сийлайи раҳмни идеаллаштиради