#asqad_muxtor_tundaliklaridan
***
Ёлғон ўзи унча хавфли эмас, унинг ҳақиқатга ўхшаб кетиши хавфли.
***
Меҳмон яхши-да! Келганида бир хурсанд бўласиз, кетганида – яна.
***
Ҳаёт шундай ажойиб мўъжизаки, ўлим унинг эвазига берилган арзимас бождир.
***
Бойликни бойлик қилган – ўзимиз. Агар унга бунчалик сиғинмасак, у бир тийинга арзимас эди.
***
Икки маҳбус қамоқхона панжарасидан ташқарига қараб тураркан, бири ахлат уюмини кўрибди, бири – юлдузларни…
***
Бахт – бойликда, десангиз, ҳамма бахтсиз. Чунки ақллига кўп нарса керак эмас, аҳмоқ эса барибир тўймайди.
***
Шамол шамни ўчиради. Шунга ўхшаб, айрилиқ ҳам шунчаки хушторликни совитиши мумкин, чин муҳаббатни эса ўт олдиради.
***
Китоб – бойлик. Лекин сотиб олгани эмас, ўқилгани.
***
“Вақт ўтяпти!” деймиз сал ҳазинлик билан. Бу гапни инсон ўзини овутиш учун ўйлаб топган. Аслида биз ўзимиз ўтяпмиз…
@suvaydo