Forward from: Ustoz Kundaligi
Она сути оғзидан кетмаганлар
Ёш авлоднинг масъулиятсизлиги ва катта бўлсада ёш болалардек ота-онага қарамлиги сабабларидан бири — сунъий равишда болалик даврининг чўзилиши.
Қуйида сунъий болалик даврининг чўзилишининг айрим сабабларини кўриб чиқамиз:
1. Таълим. 19-асрдан бошланган мактаб ва олий таълим тизими ўртача 25 ёшгача бўлган болаларни банд қилади. Бу даврда «болалар» аллақачон йигитга айланган бўлсада, мактаб боласи тамғаси билан юришга мажбур.
2. Яшаш тарзининг қимматлашуви. Илгари боболаримиз пахсадан уй қуриб, уйланиб кетаверишган. Ҳозир эса хонадон олиш кўп йиллик меҳнат талаб қилади. Натижада, бола узоқ вақт ота-онаси билан яшашга мажбур бўлиб, мустақил бўлишига халақит беради.
3. Медиа хабарлари ривожланиши. Оталар-оналар "фалончи жойда бола ўғирланибди", "фалончи мактаб боласи автоҳалокатга учрабди" каби ваҳима хабарларни ўқиб, чекловларни кучайтириши.
4. Никоҳнинг кечикиши. Бозор иқтисодиёти — қаттиқ ва узоқ меҳнат талаб қилмоқда. Бу эса ўсмирлар турмушини кечиктириб, масъулият олинишини кейинга сурмоқда.
20-асрдан бошланган катталарга ёш боладай муомала қилиш (infantilizing) урфи ўсмирлик инқирозига сабабчи бўлаётганини ҳам ёзиб ўтган эдим.
Хулоса
Ўзимиз муҳитни бузиб қўйиб, ҳадеб ёшларни айблайвермайлик..
@ustoz_kundaligi