***
Бандивор термулдим овулга оғир,
Кўзимдан сув ичиб кўкарди кўклам.
Кўксимнинг ярмини куйдирар оғу,
Ярмини поралаб ташлайди ўқлар.
Энди бу қирларга ёқмас ҳиргойи,
Шамоллар доғули, шамоллар сипо.
Анави тоғлар ҳам кўзимга мойил,
Тиниқ соялардан ёпинган либос.
Эҳ, менинг бечора мардикор қавмим,
Эй, мозий кўксини эмиб ўсган тут.
Эй, чўкич сопига чалкашган ғовни,
Этолмай юрганлар бўйнидан соқит.
Энди мен сизларга ёқишим душвор,
Энди мен хоҳишим ичра бир банди.
Тупроқ кўчаларни чангитиб сувор,
Кўпирган булутдай парвоз тиландим.
Жумбоққа ўралдим чопганим сари,
Ненидир йўқотдим топганим заҳот.
Кўзимга пулдорлар кўринар ғариб,
Кўзимга мискинлар кўринар даҳо.
Ислом Али
https://t.me/IslomAli_shoir
Бандивор термулдим овулга оғир,
Кўзимдан сув ичиб кўкарди кўклам.
Кўксимнинг ярмини куйдирар оғу,
Ярмини поралаб ташлайди ўқлар.
Энди бу қирларга ёқмас ҳиргойи,
Шамоллар доғули, шамоллар сипо.
Анави тоғлар ҳам кўзимга мойил,
Тиниқ соялардан ёпинган либос.
Эҳ, менинг бечора мардикор қавмим,
Эй, мозий кўксини эмиб ўсган тут.
Эй, чўкич сопига чалкашган ғовни,
Этолмай юрганлар бўйнидан соқит.
Энди мен сизларга ёқишим душвор,
Энди мен хоҳишим ичра бир банди.
Тупроқ кўчаларни чангитиб сувор,
Кўпирган булутдай парвоз тиландим.
Жумбоққа ўралдим чопганим сари,
Ненидир йўқотдим топганим заҳот.
Кўзимга пулдорлар кўринар ғариб,
Кўзимга мискинлар кўринар даҳо.
Ислом Али
https://t.me/IslomAli_shoir