Метрода ҳар куни юрганимгами, қандайдир носозлик бўлса, юрагим шиғиллаб кетади (айниқса, ер усти метросида кетаётганимда серваҳима фобиям уйғонади). Қулаб тушмасмикан ёки бузилиб қолса-я деб...
Янги кўчган уйимда ёки қўшниларимнинг уйида қандайдир муаммо (техник, электр, газ, сув билан боғлиқ) пайдо бўлса, ичим шувиллайди. Эй, Худо! Устанинг чала-чулпа иши сабаб бутун уй жабр кўрмасин деб...
Яп-янги лифт бузилса, яқинда қопланган асфальт қўпорилса, кеча ўрнатилган светофор ағанаб тушса, икки ой аввал қурилган кўприк дарз кетса, бошимни олиб, қайларгадир кетгиларим келади.
Лекин афсус, қўлим боғлиқ, оёғим тош шаҳардан узилолмайди.
Коррупция, сиздан угина, биздан бугина "қоида"си шу қадар қонимизга сингганидан, одам Ўзбекистонда яшашга ҳам қўрқиб қоларкан. Чунки ҳозир, мана, кўчада бехавотир, бемалол кетаётганингизда, яп-янги қурилган, эгаларига топширилган бино ерпарчин бўлмаслигига ҳеч ким кафил эмас. Ҳеч ким!
Авваллари ҳафсалам ўлди, дейишса, гап мағзини чақолмас эканман. Мениям ҳафсалам ўляпти. Ў-ў-ў-ляпти-и-и.
@chnizomiddinova