Ergash Saliyev


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Jizzax viloyati hokimi.
Faoliyat, murojaat va takliflar doim e'tiborda.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Jizzax_viloyati
https://jizzax.uz/
https://www.instagram.com/jizzaxviloyathokimligi/
https://www.facebook.com/jizzaxviloyathokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


📋 Сизнингча Жиззах вилоятидаги энг яхши олий ўқув юрти қайси?

Овоз бериш 2024 йилнинг 5 декабрь соат 23-59 гача давом этади.

Сўровномада ғолиб бўлган Олий ўқув юрти вилоят ҳокими томонидан эътироф этилади!


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

2024-2029 йилларда вилоятда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 963 млрд. сўмга етказиш кўзда тутилмоқда.

Бунда, умумий қиймати 71,2 млн. долларлик 6 та лойиҳани ишга тушириш орқали сув иситгичлар ва сув иситиш қозонлари, мисдан бутловчи қисмлар ва термопластикли эластомерлар (PVC, TPR, TPE) 291,4 минг дона ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади.

Янги ташкил этилган “Зомин технопарки”да 2 млн. дона электротехника маҳсулотлари (электр ёритиш лампалари, маиший техника буюмлари ва трансформаторлар кабилар)ни ишлаб чиқарилади.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Жиззахда навбатдаги Халқ депутатлари вилоят кенгашининг еттинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ иккинчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоятдан сайланган Сенат аъзолари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Парда Шукуров олиб борди. Сессия кун тартибига 4 та масала киритилди.

Жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова сўзга чиқиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024-йил 21-октябрдаги “Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгаши котибияти тўғрисида”ги КҚ-837-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида тайёрланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, сессия кун тартибида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024-йил 21-октябрдаги КҚ-836-сонли қарори билан тасдиқланган йўриқнома асосида тайёрланган халқ депутатлари вилоят Кенгашида иш юритиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022-йил 8-апрелдаги КҚ-331-IV-сонли қарорига асосан вилоят бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссия таркибини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Кунингиз хайрли бўлсин!

Экспорт қилувчи корхоналарга берилаётган имтиёзлар натижасида вилоятнинг экспорт салоҳияти йилдан йилга ўсиб бормоқда.

2018 йилда вилоятдаги корхоналар томонидан 72,8 млн доллар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2023 йилда 202,3 млн долларга етказилиб, 2,8 баробар ўсишга эришилди.

Жорий йилда эса 315 млн доллар миқдорида экспорт амалга ошириш белгилаб олинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар экспорт кўрсаткичлари таъминланади.

Бугунги кунда 30 та янги корхоналарни биринчи марта экспортга жалб қилиниб, экспорт қилувчи корхоналар сони 190 тага етказилди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми вилоятда 2030 йилгача 3,5 трлн. сўмга етказилади.

Жумладан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни тишкил этиш бўйича умумий қиймати 676,3 млн. Долларлик 19 та лойиҳаларни амалга оширилади.

Бунда, бетон ва темир маҳсулотлари, норуда материаллар, керамик плиткалар, оҳак, фивроцемент плиталар, ойна ва бошқа қурилиш материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev

3k 1 6 29 25

Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтириш мақсадида янгича “маҳалла еттилиги” тизими жорий қилинди.

Ислоҳотлар айнан маҳаллаларда амалга оширилиши энг асосий мезон сифатида белгиланди.Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва солиқ инспекторидан иборат яхлит жамоанинг иш фаолияти йўлга қўйилди.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 2022-2024 йиллар давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган жами 70 795 нафар фуқароларга 1,3 трлн сўм кредитлар ажратилди.

Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган, ишсиз, ижтимоий дафтарларга киритилган 7 793нафар фуқароларга охирги икки йилда жами 32млрд. сўм субсидия ажратилди.

Ажратилган имтиёзли кредит ҳамда ташаббускорлар маблағлари ҳисобига ҳоким ёрдамчилари томонидан умумий қиймати 779,4 млрд сўмлик 3 778 та микро лойиҳалар ишга туширилди ва 13 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Жиззахда юзмингта мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди

Бугунги асрга келиб табиат софлиги энг долзарб масалага айланди. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, глобал исиш табиий мувозанатга ва одамлар соғлиғига зарар етказмоқда. Юртимизда бу олдиндан англаниб, атроф-муҳитни асраш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан бундан уч йил аввал бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ҳар йили баҳор ва кузда дарахт кўчатлари экиш анъанаси жонланди.

Президентимизнинг ўзи бунда доимо ўрнак. Аввалги йилларда Янги Тошкент, Сергели, Чилонзор туманларида кўчатлар эккан эди.

Бу йил пойтахтимизнинг Бектемир туманида, Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил ҳудудга асос солинди. Давлатимиз раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил боққа кўчат экди.

Мазкур ананага айланаётган хайрли ишлар республикамиз ҳудудларида ҳам давом этди.

Жумладан, Шароф Рашидов тумани «Оқтош ота» маҳалласида қад ростлаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудига ҳам «Яшил макон» лойиҳасида барча ташкилот ва муассасалар ҳам дарахт экиш тадбирида иштирок этишди.

«Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудида 6 мингга яқин йиғилганлар 150 гектар жойга юзмингта мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.

Экилган ҳар бир ниҳол «Яшил макон» платформаси орқали рўйхатга олиниб, уларнинг парвариши учун масъул шахслар бириктирилди.

Ўз навбатида, масъуллар экилган кўчатларнинг униб-ўсишини назоратга олади.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev

4.7k 2 28 18 28

Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Жиззах вилояти бугунги кунда юртимизда автомобилсозлик соҳасида энг илғор ҳудуд ҳисобланади.

Дастлаб, Жиззах эркин иқтисодий зонасида “ADM Jizzakh” енгил автомобилсозлик корхонаси ўз фаолиятини бошлаганига кўп булмай яна бир йирик муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари асосида автомобиллар ишлаб чиқарадиган, мамлакатимизда ягона бўлган “BYD Uzbekistan Factory” корхонаси ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 25 январь куни Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Хитой Халқ Республикасининг Шэньчжэнь шаҳрида “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, вилоятимизда электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берган эди.

Қиймати 160 миллион долларлик ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида дастлаб, йилига 50 минг дона, лойиҳа тўлиқ ишга тушгач эса йилига 300 минг дона гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчи босқичда эса қиймати 300 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда
500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Корхонага Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилган.

Электромобилнинг геометрик ўлчамларини юқори аниқликда текширувчи лаборатория ташкил қилинган. Ҳозирда бу ерда “Chazor” ва “Song Plus Champion” моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 27 июнь куни вилоятимизга ташрифи чоғида мазкур корхонага ташриф буюриб, конвейердан чиққан илк электромобилга имзо қўйди.

Бугунги кунда корхонада 1 200 киши меҳнат қилмоқда.

Жиззахда автомобиль саноатини ривожланиши, минглаб иш ўринлари яратилиши, ҳудуд иқтисодиётининг ўсиши, экспорт ҳажмини ошириши баробарида, мамлакатимиз енгил автомобил бозорида ўзига хос рақобат муҳитини пайдо қилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини келгуси беш йилда 1,5 баробарга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, 2025 йилда 25,1 трлн сўм (107,0 фоиз), 2026 йилда 27,3 трлн сўм (107,1 фоиз), 2027 йилда 29,5 трлн сўм (107,0 фоиз), 2028 йилда 31,6 трлн сўм (106,5 фоиз), 2029 йилда 33,7 трлн сўм (106,4 фоиз)га етказиш мақсад қилинган.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Вилоятда 2025-2029 йиллар мобайнида иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини вилоят аҳолиси жон бошига 10,1 млн сўмга (1,4 баробар) ошириб, 35,8 млн.сўмга етказиш.

Бунда, 2025 йилда 27,9 млн сўмга, 2026 йилда 29,5 млн сўмга, 2027 йилда 31,4 млн сўмга, 2028 йилда 33,5 млн сўмга ҳамда 2029 йилда 35,8 млн сўмга етказиш.

Вилоят аҳолиси учун зарур асосий турдаги ҳамда бошқа зарур озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни етиштириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириб бориш орқали нархлар ошиб кетишининг олдини олиш.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

2025-2029 йилларда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръатини 1,5 баробарга ошириб, 60,5 трлн сўмга етказиш режалаштирилган.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсишини 1,5 баробар ёки 33,7 трлн сўмга, қишлоқ хўжалигида 1,2 баробар ёки 35,6 трлн сўмга, хизматлар соҳасида 1,9 баробар ёки 39,3 трлн сўмга ҳамда қурилиш пудрат ишларида 1,3 баробар ёки 7,8 трлн сўмга етказиш мақсад қилинмоқда.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Бугун Зомин туманидаги "Зомин ўлкашунослик" музейига тўхталиб ўтмоқчиман.

"Зомин ўлкашунослик" музейи 1996 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида очилган.

Музейнинг 1905 йилда қурилган қадимий биноси чор ҳукумати даврида маъмурий бино сифатида хизмат қилган. Қайта қурилгандан сўнг, бино маҳаллий жамиятлар ва цивилизациялар тарихини акс этувчи муҳим артефактлар тўпламига айланди.

Зомин ҳудудида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида эрамиздан аввалги III-V асрлар оралиғидаги турли жамоаларнинг ҳаёт ва маданий тараққиётидан далолат берувчи кўплаб қимматли объектлар топилди. Мозортепа, Култепа, Ўрдатепа, Жартепа ва бошқа жойларда музей экспозициясининг асосини ташкил этган маиший буюмлар, қурол-яроғлар, зеб-зийнат буюмлари ва сопол идишлар топилди.

X-XII асрларга оид сопол идишлар нафақат қадимги ҳунармандларнинг маҳоратини намойиш этади, балки улар ўртасидаги савдо алоқаларини ҳам акс эттиради.

Музейда темир, ёғоч каби турли хил материаллардан ясалган безаклар ва уй-рўзғор буюмлари, жумладан, тўқимачилик буюмлари, яхши ҳолатдаги гиламлар, сўзаналар ва кийим-кечаклар ҳам сақланади.Ушбу топилмалар бу ерларда кўп асрлар давомида мавжуд бўлган маданий анъаналарнинг хилма-хиллигидан далолат беради.

Бундан ташқари, музейда зардушийлар, насронийлар ва буддавийлар яшаганлигини кўрсатувчи артефактлар мавжуд бўлиб, бу диний анъаналарнинг хилма-хиллиги ва уларнинг минтақа тарихига таъсирини намоён қилади.

Зомин ўлкашунослик музейи нафақат бой археологик меросни сақлаш жойи, балки минтақанинг тарихий илдизларини ўрганиш бўйича муҳим марказ бўлиб ҳам хизмат қилади.

Унинг коллекциялари ташриф буюрувчиларга қадимий даврларга шўнғиш ва Зомин туманининг маданий бойликларини англаш имконини беради.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

🇺🇿 18 ноябрь-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганига 33 йил бўлди.

🇺🇿 Ўзбек халқининг шон-шарафи ва ғуруридек юксакларда ҳилпираб турган байроғимиз 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси "Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кундан бошлаб давлат суверенитетининг рамзига айланди.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида намоён этиб, шу ўлкада яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этади.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev

5.1k 1 15 15 39

Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Вилоятда 2017-2024 йилларда умумий қиймати 30 трлн. сўмлик 3 650 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 50 минг нафар иш ўринлари яратилди.

Мустақиллик байрами арафасида Фориш туманида “Жиззах цемент” МЧЖнинг умумий лойиҳа қиймати 150,0 млн долларлик “цемент ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиб, 2 млн тонна 450 маркали сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилди. Натижада 450 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.

Вилоят саноат соҳаси деганда бугун ҳаммамизнинг кўз олдимизга беихтиёр яқин йилларда, таъбир жоиз бўлса яқин ойларда янги ташкил қилинган йирик автомобиль ишлаб чиқариш корхоналари келади.

2021 йили Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқоти давомида Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2−3 та автомобиль заводи очилаётганини маълум қилганди.

Ушбу мулоқотдан сўнг, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Жиззах эркин иқтисодий зонасида “ADM Jizzakh” енгил автомобилсозлик заводи ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу корхонада дастлаб, “Lada” автомобилларини серияли йиғиш бошланган бўлса, айни пайтда “Kia”, “Chery” каби брендлар остида ўндан ортиқ моделда замонавий автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.

Лойиҳа доирасида 234 миллион доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, ўтган уч йилда “Kia”, “Chery” ҳамда “Haval” брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида жойлардаги аҳоли яшаш манзиллари ва ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” МФЙ ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилаётган кўп қаватли уйлар учун қиймати 51,2 млрд.сўм бўлган қозонхона ҳамда қиймати 8,7 млрд.сўм бўлган 5,5 км иссиқлик тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Вилоятда бугунги кунда 558 та умумтаълим мактаблари, 239 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 225 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд.

2024/2025 куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида 9 та мактабгача таълим ташкилоти, 11 та умумтаълим мактаблари, 7 та соғлиқни сақлаш муассасалари жорий таъмирланди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Жиззах Давлат педагогика университетига қарашли 1-сонли Талабалар турар жойи биноси жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Саноат – ҳудуд иқтисодиётининг асосий таянч тармоғидир.

Шундай экан, ушбу соҳани ривожлантириш, вилоятни аграр ҳудуддан саноат ҳудудига айлантириш борасида сўнгги етти йилда Давлатимиз раҳбарининг шахсан ташаббуслари ва кўрсатмалари билан улкан ишлар амалга оширилди.

Вилоятимизда бундан 7 йил аввал саноат корхоналари томонидан 341 турдаги саноат маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугун уларнинг сони 3 баробар ортиб, 1 100 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилда 2,5 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ҳажми 7,6 баробар ортиб, 19 трлн сўмга етди. Жорий йил якуни билан эса 23,1 трлн сўмга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
Шунингдек, саноат ишлаб чиқаришда давлат корхоналарининг улуши 51,6 фоиздан 27,6 фоизга камайди.

Саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Жиззах” махсус иқтисодий зонаси, кичик ва ёшлар саноат зоналарининг инфратузилмалари учун бюджетдан 186 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Бугунги кунда вилоятдаги 27 та махсус ва кичик саноат зоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастуридаги корхоналар сони 6 тадан 48 тага, лойиҳалар сони 16 тадан 78 тага, ишлаб чиқариш ҳажми эса 11 млрд сўмдан 12,6 трлн сўмга ошди.Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг етти ойида Республика бўйича маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 23,7 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 7,7 трлн.сўми ёки 30 % қисми айнан Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Ўтган етти йилда вилоят иқтисодиёти 3,1 баробарга ўсди.

Хусусан, 2017 йилда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 10,8 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил якуни билан бу кўрсаткич 33,3 трлн. сўмга етди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,2 млн. сўмдан 25 млн. сўмга етказилди. Ўртача ойлик иш ҳаққи 1,5 млн сўмдан 2,6 баробарга ортиб 3,8 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Жорий йилда ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Хусусан, 2024 йил январь-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 16,2 трлн. сўмни ташкил этга бўлса, жорий йилнинг якуни билан 39,2 трлн. сўм бўлиши кутилмоқда.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Ассалому алайкум ҳурматли вилоятимиз аҳли! Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Бугунги кунда, Жиззах вилоятида жами 304 432 та шундан, 301 398 та аҳоли ва 3 034 та улгуржи
истеъмолчилар мавжуд бўлиб, аҳоли истеъмолчиларнинг
172 660 таси табиий ва
128 738 таси
суюлтирилган газдан фойдаланиб келишмоқда.

Ушбу  истеъмолчиларга
5 926,7 км газ қувурлари,
4 350 та газ  тақсимлаш пунктлари, ҳамда
136 593 та маиший газ баллонлари билан хизмат кўрсатилмоқда.

2024 йил январь-сентябрь ойларида жами 627,6 млн.куб метр табиий ва 13,9 минг тонна
суюлтирилган газ (олис бориш қийин бўлган ҳудудлардаги 13 та маҳаллаларда истиқомат
қилаётган 18,2 минг та истеъмолчиларга 3,2 минг тонна) етказиб берилди.

2024/2025 куз-қиш мавсумга тайёрлаш борасида 14,4 км тармоқлар ва 30 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди.

4 414 та газ тақсимлаш пунктлари тафтишдан ўтказилди. 242,5 км ер ости газ қувурлари
холати текширувдан ўтказилиб носозликлар бартараф қилинди.

1 185 та газ тақсимлаш пунктлари демонтаж қилиниб, 33 575 дона хонадонлар 3 босқичлидан 2 босқичли тизимга ўтказилди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизлари эътироф этилди 

Жиззах вилоят ҳокимлигида “Йил аёли”, “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари, ““Innowomanweek” ихтирочи аёллар ҳафталиги, “100 нафар олима аёллар” ҳамда “XXI аср аёли” танловларининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, вилоятининг фаол ва ташаббускор хотин-қизларини эътироф этди.

Шу билан бирга октябрь ойида нишонланган Халқаро қизлар куни ва Қишлоқ аёллари куни муносабати билан энг фаол, жамоатчи қизлар ва ҳудудларда ҳалол меҳнати ила танилган хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Сўнгги йилларда, “Гендер тенглик фаоли”, “Йил аёли” миллий танловларини ўтказиш аҳамияти янада ортиб бормоқда. Шу кунга қадар, вилоятимизда “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови республика босқичининг 5 тасида ғолиблар аниқланган.

Бу йил мазкур танловнинг шаҳар ва туман босқичида жами 83 нафар номзодлар ҳужжат топширган бўлса, шулардан 9 нафари  танловнинг Республика босқичига тавсия этилмоқда.

Бугунги кунда хотин-қизларни Олий таълимга қамраб олишда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 87-сонли Фармонига асосан, эҳтиёжманд оилаларнинг қиз фарзандлари учун қўшимча гранд асосида Олий таълим муассасаларига киришларида ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни олий таълимга киришлари учун тавсияномалар бериш ишлари натижасида шу кунга қадар 350 га яқин қизлар олий таълим муассасаларига гранд асосида ўқишга қабул қилинган бўлса,100 нафари 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, аммо олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларимиз ҳам олий таълим муассасаси талабаси бўлишди.

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган 5 та олий таълим муассасасида 116 нафар илмий даражага эга хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда.

2030 йилга қадар вилоят олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар салоҳиятини кўтариш, гендер тенглик масалаларини ҳам ижобий ҳал қилиш стратегияси сифатида вилоят бўйича ўтказилган “Олима аёллар ҳафталиги” сифатида “Mahorat, iste’dod, tajriba” деб номланган вилоятнинг 110 нафар олималари тўғрисидаги биобиблиографик маълумотлар жамланган мажмуаси чоп этилди.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev

6.2k 0 27 13 23

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида «Илм-фан тараққиёти: илмий инновацион ёндашувлар ва стратегик таҳлиллар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Халқаро анжуманда республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан бир қаторда рақамлаштириш йўналишидаги хорижий университетларнинг профессор-ўқитувчилари ва бошқа бир қатор илмий тадқиқот институтларининг етук олимлари ҳамда тадқиқотчилари иштирок этишди.

Анжуманни Жиззах вилояти ҳокими, сенатор,техника фанлари доктори (dsc), профессор Эргаш Салиев очиб берди.

Ўтказилган анжуманда нафақат сунъий интеллект, ахборот технологиялари соҳаларида таълим самарадорлигини ошириш юзасидан, балки бугунги дунё илм-фани олдида турган долзарб ва муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинди, илмий асосланган амалий хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқиладиган бўлиб, бу борадаги келгуси режаларни белгилаб олинди.

Таъкидлаш керакки, республикамизда ахборот технологиялари соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, тизимда амалга оширилаётган замонавий тенденциялар, бу борада кадрлар тайёрлашга қаратилган стратегик ёндашувлар ва масалаларга илмий мактаблар ўртасидаги муҳокамалар, мунозаралар ва амалий маърузалар жараёнида ўз ечимини топади.

🇺🇿Kanalga ulanish:
@ergashsaliyev

Показано 20 последних публикаций.