Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда тиббиёт ходимлари эътироф этилди
Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган юксак Давлат мукофотларини топшириш ва соҳа ходимларини эътироф этишга қаратилган тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётганлардан бир гуруҳи иштирок этишди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини самимий муборакбод этиб, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиши асносида шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Шароф Рашидов тумани “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси Бердиева Муқаддас Хасанбаевна II даражали “Саломатлик” ордени билан, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника патронаж ҳамшираси Артиқова Ҳулкар Акрамовна “Соғлом турмуш” медали билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали Хирургия бўлими мудири Қобилов Ботир Закирович “Шухрат” медали билан тақдирланишди.
Мазкур юксак Давлат мукофотларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанали тарзда ўз эгаларига топширди.
Шунингдек, бир гуруҳ соҳа вакиллари ўз йўналишидаги кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Базм дастурида санъаткорларнинг байрамона концерти йиғилганларга хушкайфият улашди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@ergashsaliyev