Бугун – ўзбекнинг улуғ ёзувчиси Мурод ака Муҳаммад Дўстнинг туғилган куни. Қизиғи, у кишини биринчилардан бўлиб, ўзи аъзолигини анча олдин йиғиштириб қўйган Ёзувчилар уюшмаси табриклабди.
Мурод аканинг улкан истеъдоди, сўзнинг заргари экани ва миллий адабиётимиздаги ўрни ҳақида адабиётшунослар ва танқидчилар кўп ёзган, бундан кейин ҳам ёзади. Лекин устознинг қатъияти, “Лолазор” романига қош (эпиграф) қилиб келтиргани (“Султонлара бош эгмарам, ҳарчанд фақирам”) сингари ҳеч кимга бўйсунмайдиган ва ҳар доим – қанчалик оғир бўлмасин – ҳақиқатни гапиришни ўз бурчи деб биладиган ўжар ва эркин феъли, ҳатто Каримовга ҳам тўғри гапни айтишдан тап тортмаган, шунинг баробарида одампарварлиги, жуда кўп инсонларга яхшилик қилганини ҳамма ҳам билмайди, чунки у киши ўзини кўз-кўз қилишни ёмон кўради, камераю фотоаппаратлар таъқибидан қочиб юради.
Тўғри, бугун фақат ва фақат катталарга хушомадни тан оладиган, мақтовчи шизофрения қадрланадиган жамиятда тўғри гапни, “ситилар” пуфаги эрта бир куни ёрилишини қўрқмай айта оладиган инсонга осон тутиб бўлмайди. Чунки у виждон амри билан нормал жамиятларда бутун бошли партиялардан иборат мухолифат қиладиган ишни бир ўзи бажаради. Таассуфки, жавоб қайтармаслигини, яъни “гавҳарни тошга урмаслиги”ни билган ўша “катта” буюртмачилар уни бадном қилиш учун “кўппаклари”ни ёллайди, кимўзарга хушомадчилар мусобақасини уюштиради.
Оқибатда “катта” буюртмачилар малайлари у кишини обрўсизлантиришга уриниб, фош этувчи мақолаю шеърлар ёзишга тушиб кетади. Шунинг ортидан сенатор, депутат ва кейинчалик ҳукуматнинг сиёсати шунақа деб ўзини оқлашни ҳам канда қилмайдиган агентлик директори бўлишади.
Начора, улуғ инсоннинг номи ҳам собиқ журналистдай шизофреникларни, ўша агентлик диреқтори бўлган собиқ болалар шоиридай амалдорларни, “жа мол”лигини раҳматли устоз шоир неча ўн йиллар олдин башорат қилиб кетган хашаки шоирни, ҳижрат қилганига қарамай, итлигича қолган ва ҳали ҳам журналистлик даъво қилиб юрганларни боқар экан.
Лекин тақдирнинг аччиқ ҳазилини қарангки, Мурод ака башорат қилган пуфаклар келажакни ҳам кутиб ўтирмай, Сардоба сув омбори қирғоғи ўпирилиб, ўнлаб қишлоқларни босиб кетиши, “Янги “Ўзбекистон” бинолари қулаб тушиши, намунали уйлар томларини шамол учириб кетиши, метро қурилишида тупроқ одамларни босиб қолиши ва ҳк. кўринишида бугуннинг ўзида ёрила бошлади.
Ҳамма ҳам хунларнинг туркий халқ бўлганини тан олмайдиган қўлбола тарихчиларга ўхшаб, ўз ишини қилиш ўрнига бировни бадном қилишга берилиб кетмаганида ва бунинг ўрнига “ситилар” ва бошқа қурилишлардаги ўғрилик ва қинғирликларни фош қилиш билан шуғулланганида, вазият бунчалик оғирлашмасмиди?
Ҳақиқий мухолифат бўлмаган, тўғри сўз тақчил бўлган жамиятда Мурод акадай кишиларнинг тўғри сўзи тонна-тонна тиллодан ҳам қимматли эканини бир кун келиб англаймиз, лекин афсуски, ўша пайтда бундан ҳам беш баттар аҳволга тушиб қолган бўламиз.