Уч битик
1
Дарахтланар узлатгир боғлар,
адирларда яшил издиҳом.
Юракларда ишқланар доғлар,
мусибатлар арир – куз деган...
Майсаларнинг қиёқ тилида
тошлар эрир новвот мисоли
михларни суғурар қўлидан
Масиҳ баҳор шаҳид Исонинг.
Қўзигуллар қуёшни эмар,
илон каби изғир печаклар.
Ялангоёқ турар – бой эмас –
пулларига куйган чечаклар.
2
Борлиқ – матал, йўқлик ҳам – матал:
гиёҳлар – эрк – тўшалган гилам.
Гуллаб ётар шу мўъжаз Ватан
қўллардаги кишани билан.
Етказса-да шоҳга жарчилар
ўйламасдан айтган ҳар сўзни,
бегонадир тасарруф гарчи,
бахтиёр(дай) сезасан ўзингни.
Бахт – муҳаққақ, қайғу – омонат,
муҳаббатинг, гарчандки, осий.
"Фажр" ўрнига гарчи тумонат
қалдирғочлар ўқийди "Ёсин"...
3
Хиёнатни билмайди баҳор,
чилвир сочли қиз каби маъсум.
Бунда мавжуд ҳар битта оҳанг
айрилиқлар янглиғ муттасил.
Баҳорники эмас айрилиқ,
баҳорники эмас бу видо.
У ғамингга боқмас қайрилиб,
у бахтингдан қилмагай жудо.
Ҳеч ким билан иши йўқ унинг,
ўз ҳолича гуллаб ётади.
Сен баҳорга тош отган кунинг
дарахтлари куртак отади...
Унинг сенга хизмати холис,
тушларингни Ойга ичирар.
Бахтга қарши, ўнг келиб қолса,
ижобати учун кечирар.
Хиёнатни билмайди баҳор...
1991
Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet
1
Дарахтланар узлатгир боғлар,
адирларда яшил издиҳом.
Юракларда ишқланар доғлар,
мусибатлар арир – куз деган...
Майсаларнинг қиёқ тилида
тошлар эрир новвот мисоли
михларни суғурар қўлидан
Масиҳ баҳор шаҳид Исонинг.
Қўзигуллар қуёшни эмар,
илон каби изғир печаклар.
Ялангоёқ турар – бой эмас –
пулларига куйган чечаклар.
2
Борлиқ – матал, йўқлик ҳам – матал:
гиёҳлар – эрк – тўшалган гилам.
Гуллаб ётар шу мўъжаз Ватан
қўллардаги кишани билан.
Етказса-да шоҳга жарчилар
ўйламасдан айтган ҳар сўзни,
бегонадир тасарруф гарчи,
бахтиёр(дай) сезасан ўзингни.
Бахт – муҳаққақ, қайғу – омонат,
муҳаббатинг, гарчандки, осий.
"Фажр" ўрнига гарчи тумонат
қалдирғочлар ўқийди "Ёсин"...
3
Хиёнатни билмайди баҳор,
чилвир сочли қиз каби маъсум.
Бунда мавжуд ҳар битта оҳанг
айрилиқлар янглиғ муттасил.
Баҳорники эмас айрилиқ,
баҳорники эмас бу видо.
У ғамингга боқмас қайрилиб,
у бахтингдан қилмагай жудо.
Ҳеч ким билан иши йўқ унинг,
ўз ҳолича гуллаб ётади.
Сен баҳорга тош отган кунинг
дарахтлари куртак отади...
Унинг сенга хизмати холис,
тушларингни Ойга ичирар.
Бахтга қарши, ўнг келиб қолса,
ижобати учун кечирар.
Хиёнатни билмайди баҳор...
1991
Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet