Ўзбекистонда «ақлли» газ ҳисоблагичларнинг батареялари ўтириб қолмоқда. Бу эса ҳисоб-китобларда муаммолар келтириб чиқармоқда.
Аҳоли сўнгги вақтларда газ ҳисоблагичнинг батареяси ўтириб қолиши оқибатида, у ҳисоб-китоб қила олмай қолаётганидан норози бўлишмоқда. Канал обуначиларидан бирининг айтишича, шундай ҳолатда, «Ҳудудгазтаъминот» вакили ишламай қолган кунлар учун максимал миқдорда пул ёзилишини айтган. «Кун давомида узоғи 2-3 соат газ ёқсангиз ҳам, 24 соат тинимсиз газ ёққандек пул тўлашимиз керак экан», дейди аҳоли вакилларидан бири.