Ўзимдан ўзимгача 🌹


Гео и язык канала: не указан, Русский
Категория: не указана


Илм-фан, мусиқа, ҳаёт. Шахсий фикрлар жамланмаси.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, Русский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Фахр

🏅18 ёшли бухоролик йигит Ўзбекистон тарихида биринчи марта SAT тестидан энг юқори балл тўплади.

📊 Парвиз Тўқсанов дунёнинг етакчи университетларига кириш учун асосий имтиҳонда максимал натижага эриша олди.

🏢 Ушбу ютуқ билан у дунёнинг энг етакчи Гарвард, Стенфорд, Йель, Принстон, Оксфорд, Кембридж ва бошқа университетларида ўқишни танлаши мумкин.


✊Шундай ёшларимизга келажакда омадлар тилаб қоламиз.


Yoshlar kundaligi


Оригинали. Эронлик қўшиқчилар томонидан 1967-куйлнган ❤

Бир кўнглим кет дейди, бир кўнглим қол дейди. Юрак сабрсиз, сенсиз нима қила оламан, қалбим султони ўзингсан! Деяпди))


Soltane Ghalbha- Қалбим султони ❤


#болатилидан #рецепт

- Мама, итальянча макарон қилиб беринг илтимос,- деб Иброҳим сўраб қолди.
- Макарон жаркобни биламан, по флотски биламан, сарёғ аралаштириб бероламан, итальянчасини билмайман 🤷🏻‍♀️
- Билмасангиз ўрганингда, одам билмаган нарсасини ўрганиши керак, маълумотни осон топса бўладиган замонку, ўзингиз айтасиз шундай деб😙

Итальянчаси қандай бўлди экан деб рецепт изладим. Чой қайнатишдан ҳам осон экан 😄

Пиёз қовур, товуқ қовур, тузини ростла, қаймоқ сол, озроқ сув сол ва 2-3 дақиқа қайнат, алоҳида пишган макаронни солиб 10 минутча димла, бўлди экан, устидан озроқ пишлоқни қирғичдан чиқазиб сепворса, оооо бўладида 😙👌🏻

Иброҳимам беллиссимо деб еволди! 😄 ош бўлсин!

@kongilxotirjam


Репост из: Lingvist Iroda Azimova
Kimdir o‘ldi... U 30 yosh edi, balki 20 yosh... Men uni tanimasdim, ammo yig‘ladim... chunki u menga o‘xshab o‘zbekcha gapirardi... Menga o‘xshab ota-onasini, oilasini qadrlardi... U men yashayotgan shaharda yashardi... ishlardi... Garchi hammamiz o‘lishimizni bilsak-da, ajalning alami achchiq... Va... shunchaki... nodonlikka vatandoshim, dindoshim, millatdoshim qurbon bo‘layotganining alami achchiq... Alloh bizga rahm qilsin...

Buni besh yil avval metro qurilishida ishchilarni tuproq bosib qolganda yozgan ekanman. Farg‘onadagi fojia haqida bugun bildim... Unga ham mos tushaverarkan... Oradan besh yil o‘tdi, muammolarimiz o‘zgarmadi.

Hammasining tagida kalta o‘ylash, burnidan nariroqni ko‘rmaslik, mas'uliyatsizlik yotibdi deb o‘ylayman.

"Hech narsa qilmaydi", deb hayotimiz uchun mas'uliyatni g‘ayritabiiy kuchlarga yuklab qo‘yadigan mifologik dunyoqarashimiz sabab shu fojialarga.
Aql insonga bekorga berilmagan... Ishlatish kerak... Nafsni yengish uchun ishlatish kerak.

Hech narsa qilmaydi emas, qiladi!" Doc 1 max" hodisasidagi kabi, metro qurilishida tuproq ko‘chishi kabi, Qozog‘istonda yonib kul bo‘lgan avtobusdagi kabi, sanab sanog‘iga yetib bo‘lmaydigan is gazidan zaharlanish va gaz portlashidagi kabi begunoh insonlar qurbon bo‘ladi.

Fikrlashga o‘rganishimiz kerak, mas'uliyatli bo‘lishga o‘rganishimiz kerak, degim keladiyu... ammo ona tili ta'limida kommunikativ yondashuvni tatbiq qilayotganda qotib qolgan qarashlarga ikki-uch yillik samarasi u qadar bo‘lmagan kurashlarimni eslasam... shunga asoslanib, ko‘nikilgan, eski yondashvni yengish quyi darajadan boshgansa deyarli imkonsizligini o‘ylasam dahshatga tushaman...

@psixolingvist


Мен таниган машҳур тадбиркорлар ичида ўзидан ким-кимларни ясавомаган, интеллектуал, соддадил ва самимийси шу одам. Математиклар ўзи шунақа бўладида деб қўяй 😂

Ҳуллас кўрворадиган подкаст

https://youtu.be/0EIutUWvQXs?si=VJLlJZrQdtmP1ZzX


Репост из: Mikrofon ko‘targan ayol
Ота ёзяпти: “қизим Мухлиса Қосимова Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент ёшларни севади” лойиҳаси доирасида қиз-аёллар учун бепул СММ курсида ўқиди, мобилографликни ўрганди. Курс якунида яхши ўзлаштирган, танловда иштирок этган қизлар тақдирланди. Хусусий курслар жуда қиммат, бу зўр ташаббус бўлди, қизлар замонавий ҳунарга ўрганишди. Бугун ютуғини, совғасини кўриб, қизим учун роса хурсанд бўлдим. Хурсандчилигимни бўлишяпман”


Зўр қўшиқ, безспорно ✨




Гўзаллик – пул каби: қанчалик кўп бўлса, уни йўқотиш шунчалик қўрқинчли бўлади. Ақл ва интеллектни эса, аввало, уни ҳеч ким тортиб ололмайди, иккинчидан, у юқорилиги сабабли атрофимиздаги одамлар, жамият, дунё бизга баҳо бермайди, балки биз атрофимиздаги воқеликка баҳо беришимиз, барча тартибсизликлар ичидан ўз нотамизни топишимизга сабаб бўладиган ягона воситадир.

Арина Холина


📍 Туркияда жойлашган Bolu Golcuk Tabiat Parki

@kongilxotirjam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Аёл нима сабабдан зўравонликка учрайди?” деган саволни қўйишнинг ўзи нотуғри!

Зўравонни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди

@kongilxotirjam




Одамлар суиқасд қилишаётган экан...дeмак, ўлимдан ҳам даҳшатли нимадир бор. Шу сабабдан суиқасд ҳақида ўқиганимда, ич-ичимдан ларзага кeладиганим: дeраза рeшаткасидан осилиб турган, музлаган тана эмас, айнан ўз жонига қасд қилишга қарор қилганда унинг қалбида ўтган кeчмишларидир.

Симона дe Боувар

@kongilxotirjam


Яна бир гулдек қиз,  ўз ишининг устаси, гўзал аёл оилавий можароларни деб бу дунёдан кетди. 
Ҳеч замонда эр аёлини золимлигини деб ўзини осибди, эрни қайнонаси ё қайнотаси чиқиштирмабди,  ўзини ўлдиришга мажбур қилибди деган гапларни эшитганмисиз? Йўқ! 
Бундай гаплар фақат аёллар орасида бўлади.Чунки қизлар чида,  чида, чида деб вояга етқизилади! Ажрашган  аёл "тамғаси"ни олгандан кўра, яхши бўлиб кетар деб индамай яшайверади.  Ота-онасини ўйлайди,  одамлар нима дейди деб ўзини овутади, оиласини сақлашга уринади, болаларим етим бўлмасин дейди. Лекин негадир жуда кўп ҳолларда оилани сақлашга фақат аёллар ҳаракат қилади,  чидайди! Чунки бизда келинлик илми бор фақат! Жамият ўғилларни намунали оила бошлиғи ва эр бўлишга тайёрламайди. Эр ва куёв бўлиш илмини ўқитмайди!

#чидама лойиҳасининг мазмунини тушунмаётганлар учун жуда аянчли яққол мисол. Қизларга чида-чида,  уят, шарманда деявериб шу ҳолатларни кўпайтирамиз!
Оила муқаддас ва уни сақлаш керак, ҳаётда ҳар нарса бўлади, ҳар бир оилада келишмовчиликлар ва кризислар бўлади.  Йўқчиликка чидаш мумкин, бошқа ҳаётий муаммоларга чидаш мумкин лекин фақатгина турмуш ўртоғинг сени қадрласа! Сен хор бўлаётган ҳаётга, оилага эса чек қўйиш керак! Чидама!

@kongilxotirjam


#чидама


"Болам боғчадан келиб ҳамма тўпалонни бошлайди, уйда нормальный юрмиди, йиғлагани- йиғлаган, жуда инжиқ, қайсар, истерикалари кўпайиб кетган. Нима қилсам экан, биронта тинчлантирувчи дори берсаммикан ёки? " дегувчи оналарга!
Сиз ҳам қайнонангиз олдида эркин бўлолмай, сипони ёқиб, сохта бўлсаям табассумни ёқиб, бақиргингиз келганда бақиролмай, гапиргингиз келганда гапиролмай, "хўп бўлади" режимини ёқиб юрасиз ва қизлик уйингизга борганингизда ҳамма маскаларни отвориб мазза қиласизку тўғрими?)) (бўлмаган деманг, бу актерлик деярли ҳамма келинларда бўлади, афсуски менталитет тарбияси шунақа)

Так вот, бола ҳам ҳудди шундай ҳолатда бўлади! Боғча ёки мактабда рамкада бўлади. Истерика қилолмайди, ўзини борича кўрсатолмайди, билган ишини қилолмайди ва "хўп бўлади" режимида юради. Ундан ташқари чарчаган, нерв системаси зўриққан бўлади.
Кун давомида йиғилган барча эмоцияларни қаергадир чиқазиши керак! Албатта, унинг энг яқин инсонлари- ота ва онасига чиқазади эмоциясини.

Агар болангиз сизнинг олдингизда қўрқмасдан барча эмоцияларини кўрсата олса, табриклаймиз! Она-бола риштаси узилмаган ва боланинг сизга бўлган ишончи йўқолмаган экан. Аксарият бола фақатгина энг энг яқинлари олдидагина ўзини эркин тута олади, барча негативини қўрқмай кўрсата олади. Айрим пайти сабабсиз йиғлагиси келса, майли қўйиб беринг. Йиғлаб олсин. Вақти келиб эмоцияларини бошқаришни ўрганиб олади.

@kongilxotirjam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Уйда ёлғиз" - оналар версияси 😂

@kongilxotirjam


Кулиб турган шахло кўзлар,
Уриб турган юраклар,
Гўзалгига бу дунё асли ғанимат ❤️‍🩹

@kongilxotirjam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Психологик травмаси йўқ, ҳаммаси 100% текис бўлган одам дунёда мавжуд эмас. Лекин, кимлардир улар устида ишлайди, коррекция қилади, кимлардир эса ўзгаришни истамай бутун умр шу юкини баҳона қилиб яшайди.

Психологик терапия сени муаммолар ва травмалардан халос қилмайди ! Терапия сенга улар билан яшашни ўргатади 🤝
Яхши мутахассис эса бу борада сенга ёрдам беради.

@kongilxotirjam

Показано 20 последних публикаций.