Яна бир гулдек қиз, ўз ишининг устаси, гўзал аёл оилавий можароларни деб бу дунёдан кетди.
Ҳеч замонда эр аёлини золимлигини деб ўзини осибди, эрни қайнонаси ё қайнотаси чиқиштирмабди, ўзини ўлдиришга мажбур қилибди деган гапларни эшитганмисиз? Йўқ!
Бундай гаплар фақат аёллар орасида бўлади.Чунки қизлар чида, чида, чида деб вояга етқизилади! Ажрашган аёл "тамғаси"ни олгандан кўра, яхши бўлиб кетар деб индамай яшайверади. Ота-онасини ўйлайди, одамлар нима дейди деб ўзини овутади, оиласини сақлашга уринади, болаларим етим бўлмасин дейди. Лекин негадир жуда кўп ҳолларда оилани сақлашга фақат аёллар ҳаракат қилади, чидайди! Чунки бизда келинлик илми бор фақат! Жамият ўғилларни намунали оила бошлиғи ва эр бўлишга тайёрламайди. Эр ва куёв бўлиш илмини ўқитмайди!
#чидама лойиҳасининг мазмунини тушунмаётганлар учун жуда аянчли яққол мисол. Қизларга чида-чида, уят, шарманда деявериб шу ҳолатларни кўпайтирамиз!
Оила муқаддас ва уни сақлаш керак, ҳаётда ҳар нарса бўлади, ҳар бир оилада келишмовчиликлар ва кризислар бўлади. Йўқчиликка чидаш мумкин, бошқа ҳаётий муаммоларга чидаш мумкин лекин фақатгина турмуш ўртоғинг сени қадрласа! Сен хор бўлаётган ҳаётга, оилага эса чек қўйиш керак! Чидама!
@kongilxotirjam