#Алишер_Усмонов #Нобел_мукофоти
Нега Алишер Усмонов Нобел мукофотини сотиб олган?
2014 йилда асли ўзбек, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Christie's аукционида илгари америкалик биолог олим Жеймс Уотсонга тегишли бўлган 1962 йилги Нобел медалини 4,7 млн долларга сотиб олган ва қизиғи, уни дарҳол ўз эгасига қайтариб берган. Олим бу мукофотни ДНК молекулалари структурасини кашф этгани учун қўлга киритганди. Ўшанда 86 ёш бўлган олим ўз медалини молиявий қийинчиликлар сабаб аукционга қўйишга мажбур бўлган эди. «Мен машҳур олимнинг ўз ютуқлари учун олган мукофотини сотишини йўл қўйиб бўлмайдиган вазият деб ҳисоблайман. Жаноб Уотсоннинг ишлари менинг отам вафот этган саратон касаллигига қарши кураш бўйича тадқиқотлар олиб боришга имкон беради. Менинг маблағларим илмий тадқиқотларга йўналтирилиши жуда муҳим, мукофот эса унга муносиб ҳақиқий эгасида қолди» – деди Усмонов.